Get Mystery Box with random crypto!

Aktam XAITOV | rasmiy kanal

Telegram kanalining logotibi a_xaitov — Aktam XAITOV | rasmiy kanal A
Telegram kanalining logotibi a_xaitov — Aktam XAITOV | rasmiy kanal
Kanal manzili: @a_xaitov
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 10.18K
Kanalning ta’rifi

O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari
Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: uzlidep@uzlidep.uz

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 71

2022-09-05 18:57:37 Шу йилнинг 5 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2022 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси кўриб чиқилди.

Аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурлари доирасида аҳолининг маълум бир қатламига субсидия ажратиш учун  415,6 млрд. сўм маблағлар сарфланди.

Иқтисодиётга амалга оширилган харажатлар 13 491,3 млрд. сўмни ташкил қилиб, ушбу харажатлар ҳисобот давридаги жами Давлат бюджети харажатларининг 13,1 фоизини ташкил этди.

Иқтисодиёт харажатлари асосан қуйидаги йўналишларга амалга оширилди:

сув хўжалиги эксплуатацияси харажатлари – 3 596,9 млрд. сўм;
суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш – 149,2 млрд. сўм;
аҳоли пунктларини ободонлаштириш ишларини амалга ошириш харажатлари – 2 118,6 млрд. сўм;
Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасига беғараз молиявий ёрдам – 3 900,0 млрд сўм;
табиатни муҳофаза қилиш ишларига – 136,7 млрд. сўм;
уй-жой коммунал ишларига – 532,4 млрд. сўм.

Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси
тадбирлари учун давлат бюджетидан жами 1 942,2 млрд. сўм йўналтирилди.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ҳамда аҳоли пунктларини ободонлаштириш ва автомобиль йўллари ҳолатини яхшилаш тадбирларига 2 651,0 млрд. сўм маблағ молиялаштирилган.

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларига асосан 4 550 та объектлар учун 3 000,0 млрд. сўм, жумладан, 4 179 та ички йўлларга 2 000,0 млрд. сўм, 371 та ичимлик суви тармоқлари ва иншоотларини қуриш-таъмирлаш ишлари учун 1 000,0 млрд. сўм маблағ ажратилган бўлиб, биринчи ярим йиллик якунига кўра 3 557 та объектларга қурилиш таъмирлаш ишларнинг хажмидан келиб чиқиб 1 112,7 млрд. сўм маблағ молиялаштирилган.

Давлат ҳокимияти, бошқарув, адлия, прокуратура ва суд органлари таъминотига ҳисобот даврида 5 542,0 млрд. сўм ёки жами Давлат бюджети харажатларининг 5,4 фоизи йўналтирилди.

Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларини
молиялаштиришга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ҳисобот даврида 508,8 млрд. сўм ажратилди.

Юқоридаги амалга оширилган харажатларни ҳисобига олган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети баланси 2022 йил I ярим йиллик якуни билан 14,4 трлн сўм дефицит билан якунланиб, ЯИМга нисбатан 3,7 фоизни ташкил этди.

@a_xaitov
157 views15:57
Ochish/sharhlash
2022-09-05 18:56:18
Даромадлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 17,8 трлн. сўмга кўп бўлди

Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон иқтисодиёти жадал равишда тикланишда давом этиши туфайли ЯИМ ҳажми жорий нархларда 389 631,2 млрд сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,4 фоизга ўсди.

БАТАФСИЛ

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
124 views15:56
Ochish/sharhlash
2022-09-05 11:12:27 Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қорақалпоғистон Реcпубликасида тадбиркорлик, инновацион технологиялар ва инфратузилмаларни жадал суръатларда ривожлантириш орқали аҳоли фаровонлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Фармон билан Қорақалпоғистон Республикасининг иқтисодиёт тармоқларида инновацион жараёнларнинг жадаллашувига эришиш, ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва ҳудудни жадал суръатларда ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:

ҳудуднинг инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, ёшлар бандлигини таъминлаш;

ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш ҳамда қулай агробизнес муҳитини яратиш;

таълим соҳасида қўшимча имкониятлар ва инсон капитали ривожини янги босқичга кўтаришга шарт-шароит яратиш;

ижтимоий ҳимоя дастурлари қамровини кенгайтириш.

Қорақалпоғистон Республикасида ҳудуднинг инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, ёшлар бандлигини таъминлаш йўналиши доирасида:

Қорақалпоғистон Республикасининг барча туманларида жойлашган ва шу ҳудудда фаолият юритадиган тадбиркорлик субъектлари учун 2023 йил 1 январдан 2028 йил 1 январга қадар бўлган даврда:

фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича солиқ ставкалари 50 фоизга камайтирилган ҳолда;

ижтимоий солиқ камайтирилиб, 1 фоиз миқдоридаги солиқ ставкасида;

ЯТТлар томонидан тўланаётган ижтимоий солиқ шаҳарлар ҳудудида фаолият юритаётганлар учун 12 бараварга, туманлар ҳудудида фаолият юритаётганлар учун 6 бараварга камайтирилиб, йилига БҲМнинг бир баравари миқдорида белгиланади.

  2022 йил 1 октябрдан 2028 йил 1 январга қадар бўлган даврда:

Қорақалпоғистон Республикасида ишлаб чиқарилган маҳсулотларни хорижий давлатларга экспорт қилишда, шу жумладан экспорт қилинадиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун харид қилинган хомашёни республика бўйлаб ташишда транспорт харажатларининг 70 фоизи Ҳукумат комиссияси томонидан белгиланган рўйхатга асосан Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан қоплаб берилади;

ажратиладиган кредит суммасининг 75 фоизигача, бироқ умумий қиймати 2,5 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан кафилликлар тақдим этилади;

Қорақалпоғистон Республикасидаги ёш тадбиркорларга ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш учун зарур асбоб-ускуналарни харид қилиш мақсадида Ҳукумат комиссиясининг қарорига асосан тўғридан-тўғри Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси орқали 7 йил муддатга қарз маблағлари тақдим этилади.

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури координаторлари Қорақалпоғистон Республикасида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун 2022 йил якунига қадар дастур учун ажратилган ресурслар ҳисобидан қўшимча равишда 200 миллиард сўм кредит ажратилишини таъминлайди.

@a_xaitov
178 views08:12
Ochish/sharhlash
2022-09-05 11:11:57
ТАДБИРКОР - ЭЛГА МАДАДКОР

Президентимизнинг шу йил 22 августдаги тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти кўплаб ташкилотлар қатори Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси тузилмалари зиммасидаги масъулиятни ҳам янада оширди.

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ҳамда ҳудудий партия ташкилотлари иштирокида кенгайтирилган қўшма йиғилишда ушбу очиқ мулоқотдан келиб чиққан ҳолда партия олдида турган долзарб вазифалар батафсил муҳокама қилинди.

“XXI asr” газетасининг 1 сентябрь 2022 йил 35-сонида мазкур қўшма йиғилиш тўғрисида батафсил маълумот олишингиз мумкин.

@a_xaitov
166 views08:11
Ochish/sharhlash
2022-09-05 11:11:28
ИНСОН ҚАДРИ УЛУҒЛАНГАН ЮРТ

“XXI asr” газетасининг 1 сентябрь 2022 йил 35-сонидан

@a_xaitov
175 views08:11
Ochish/sharhlash
2022-09-04 13:34:09 Ўзбекистон Республикаси Президентининг Норасмий бандлик улушини қисқартиришга қаратилган қарорида 2022 йил 1 ноябрдан бошлаб томорқа ер участкалари эгаларини кооперация ва касаначилик асосида иш билан банд қилган тадбиркорлик субъектларига Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан:

парранда (товуқ, бедана, ўрдак, ғоз, курка), паррандани сақлаш учун катак, озуқа еми ҳамда дори воситалари;

узум кўчати ва ток сўриси;

асалари оиласи, асалари уяси учун қути ҳамда озуқа еми;

қуён, қуён катаги ва озуқа еми;

балиқ чавоқлари, сунъий ҳовуз ва озуқа емини харид қилиш ҳамда кейинчалик томорқа ер эгаларига тақдим этиш учун субсидия ажратилади.

Бунда, мазкур субсидия бир нафар томорқа ер участкаси эгаси учун БҲМнинг 20 бараваригача миқдорда ҳоким ёрдамчиларининг тавсиясига асосан ажратилади.

2023 йил 1 январдан бошлаб:

ЯТТларга мураккаб бўлмаган умумий қурилиш ва қурилиш-таъмирлаш ишларини, шу жумладан, юридик шахслар учун ҳам бажаришга;

қурилиш-пудрат ташкилотларига умумий қурилиш ишларини бажариш учун шартнома асосида якка тартибдаги тадбиркорларни жалб қилишга рухсат этилади.

Бунда
:

ЯТТларга умумий қурилиш ишларини бажариш учун беш нафаргача ходимларни ёллашга рухсат этилади;

умумий қурилиш ишларини бажариш фаолияти билан шуғулланаётган ҳамда камида уч нафар ходимни ёллаган ЯТТга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан меҳнат қуроллари ва асбоб-ускуналарни сотиб олишга субсидия ажратилади.

Бунда, субсидия миқдори битта ходим учун БҲМнинг 15 бараваридан ошмаслиги лозим.

2024 йил 1 мартга қадар бир марталик ишларни бажарувчи шахслар
учун қулай шароитлар яратиш мақсадида улар кўп йиғиладиган жойларда кунлик меҳнат марказларини, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этиш ҳамда ушбу марказларда банд бўлмаган аҳолини ишга жойлаштириш билан боғлиқ бўлган хизматларни кўрсатиш  чоралари кўрилади.

@a_xaitov
525 views10:34
Ochish/sharhlash
2022-09-04 13:33:45
Чироқчилик қишлоқ мулкдорлари билан мулоқот қилинди

Батафсил

Актам Хаитов дастлаб Чироқчи туманида ташкил этилган “Томорқачилик илмий амалий марказ томорқа хизматлари” масъулияти чекланган жамиятида янгидан ташкил этилаёган тажриба участкасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Шу куни Чироқчи туманидаги Зарбдор ҳудудида фаолият олиб бораётган фермерлар билан ҳам мулоқот қилинди.

@uzlidep
96 views10:33
Ochish/sharhlash
2022-09-04 13:33:02
Тошкент шаҳри: “Ишбилармон аёл” кўрик танловининг биринчи ўрин соҳибаси, Сергели тумани “KING GARMENT TEXTILE” МЧЖ раҳбари Гулрух Худаойбердиева

https://uzlidep.uz/news-of-party/12959

O'zLiDeP томонидан тадбиркорлик ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш масалаларида катта ижобий ишлар амалга ошириб келинмоқда. Партия томонидан бундай кўрик-танловларнинг ўтказилиши ҳамкасбларимиз билан фикр алмашиш, фаолиятимизни янада кенгайтириш, янги ҳамкорлар топишга ёрдам беради.

#uzlidep #ishbilarmonayol

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
97 views10:33
Ochish/sharhlash
2022-09-04 13:33:01
Тошкент вилояти: “Ишбилармон аёл” кўрик танловининг биринчи ўрин соҳибаси, Паркент туманидаги “SHABNAM ELEGANT” МЧЖ раҳбари Сурайё Телакова

https://uzlidep.uz/news-of-party/12958

Мамлакатимизда опа-сингилларимизни касб-ҳунарга йўналтириб, уларни иш билан бандлигини таъминлаш орқали камбағалликни қисқартишга, юртимиз фаровонлигига озгина бўлса ҳам хисса қўшсак, ўзимизни мақсадга эришган деб биламиз.

#uzlidep #ishbilarmonayol

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
86 views10:33
Ochish/sharhlash
2022-09-04 13:33:01
Сурхондарё вилояти: “Ишбилармон аёл-2022” кўрик-танловининг биринчи ўрин соҳибаси, "Мафтуна Шўрчи дизайн" МЧЖ раҳбари Гулсара Тангирова

https://uzlidep.uz/news-of-party/12957

Бу йил ўзгача шукуҳда ўтган "Ишбилармон аёл" кўрик танловида мен ҳам ўз тақдимотим билан иштирок этдим. Партия томонидан биз каби аёлларни фаолиятига эътибор қаратилиб, керак бўлса муаммоларимизнинг ечимига ҳам кўмак берилаётганидан жуда мамнунман. Бу биз каби тадбиркорларнинг сафини янада кенгайтиришга хизмат қилади.

#uzlidep #ishbilarmonayol

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
84 views10:33
Ochish/sharhlash