Get Mystery Box with random crypto!

Aktam XAITOV | rasmiy kanal

Telegram kanalining logotibi a_xaitov — Aktam XAITOV | rasmiy kanal A
Telegram kanalining logotibi a_xaitov — Aktam XAITOV | rasmiy kanal
Kanal manzili: @a_xaitov
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 10.18K
Kanalning ta’rifi

O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari
Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: uzlidep@uzlidep.uz

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 76

2022-08-30 12:22:07
O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари Холматов Эркин Иргашевич “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қурувчи” фахрий унвонига сазовор бўлди.

Партиямиз фаолини O'zLiDePнинг бир миллиондан ортиқ аъзолари номидан ушбу давлат мукофотига сазовор бўлгани билан табриклаймиз!

#uzlidep #мукофотмуборак

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
187 views09:22
Ochish/sharhlash
2022-08-29 12:46:50
Урганч шаҳрида Жалолиддин Мангуберди ёдгорлик мажмуасининг тантанали очилиш маросими бўлди. Маросимга Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташриф буюриб, жамоатчилик вакиллари билан биргаликда ҳайкални очди.

В Ургенче состоялась торжественная церемония открытия мемориального комплекса Джалолиддина Мангуберды. Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев посетил церемонию и вместе с представителями общественности открыл памятник полководцу.

#Mirziyoyev #safar #Xorazm #Manguberdi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
162 views09:46
Ochish/sharhlash
2022-08-29 11:00:17 Абу Райҳон Беруний номидаги халқаро фан олимпиадаси ташкил этилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Буюк мутафаккир ва қомусий олим Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллигини халқаро миқёсда кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2022–2023 йилларда буюк мутафаккир ва қомусий олим Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллиги ЮНЕСКО шафелигида халқаро миқёсда кенг нишонланади.

Қарор билан қуйидаги тадбирлар ўтказилиши белгиланмоқда:

республикамиздаги Абу Райҳон Беруний номи билан боғлиқ обида ва қадамжолар, ёдгорлик мажмуалари мукаммал таъмирланади ва уларнинг ҳудудлари ободонлаштирилади;

“Буюк Беруний мероси” халқаро сайёҳлик маршрутлари йўлга қўйилади;

Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида 2023 йил якунига қадар Абу Райҳон Беруний мажмуаси қурилади;

аллома илмий-ижодий меросига мансуб қўлёзма ва бошқа маданий бойликлар реставрация қилинади, уларни ишончли сақлаш учун зарур шароит яратилади;

Фанлар академиясининг Қорақалпоғистон бўлими ва Хоразм Маъмун академиясининг маданий мерос объектлари, шу жумладан, археология мероси объектлари, музей ашёларини реставрация ва консервация қилишга ихтисослашган лаборатория ташкил қилинади;

Абу Райҳон Беруний сиймоси тасвирланган, алломанинг илмий-ижодий меросига бағишланган почта маркалари ва конвертлар туркуми яратилади;

тақвимлар ва кўргазмали ахборот воситалари, эсдалик тангалари, кумуш ва олтин юбилей тангалари муомалага чиқарилади;

умумий ўрта таълим ташкилотлари, академик лицейлар ва касб-ҳунар мактаблари ўқувчилари ўртасида Хоразм вилоятида тегишли фан бўйича Абу Райҳон Беруний номидаги халқаро фан олимпиадаси ташкил этилади.

Абу Райҳон Берунийнинг илмий-маърифий меросини дунё миқёсида чуқур ўрганиш ва оммалаштиришга улкан ҳисса қўшган шахсларни ҳамда илмий-ижодий муассасаларни тақдирлаш мақсадида Абу Райҳон Беруний номидаги халқаро мукофоти таъсис этилади.

2022 йил декабрга қадар “Беруний ва ёшлар” махсус дастурини ишлаб чиқилади.

Абу Райҳон Берунийнинг тўлиқ асарлари туркуми ўзбек, қорақалпоқ, рус, инглиз, араб ва форс тилларида нашр этилади.

@a_xaitov
216 views08:00
Ochish/sharhlash
2022-08-29 10:59:46
Қишлоқ хўжалиги вазирига Азиз Воитовнинг номзоди
маъқулланди

Маълумки, амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси аъзолари, вазирлар лавозимга тайинланишидан аввал уларнинг номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатасида депутатлар томонидан кўриб чиқилади.

2022 йил 29 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Унда халқ вакиллари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига Азиз Воитов номзодини кўриб чиқдилар ва маъқулладилар.

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
122 views07:59
Ochish/sharhlash
2022-08-29 10:49:42
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан Тошкент шаҳрида жойлашган барча деҳқон бозорларида шаҳар аҳолиси учун арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркалари ташкил этилди.

Мазкур ҳаракатларга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиш мақсадида Самарқанд вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши вилоятдаги фермер ва деҳқонлар билан биргаликда ярмаркаларга узлуксиз маҳсулотлар етказиб бермоқда.

Сайт | Facebook | Instagram | YouTube
168 views07:49
Ochish/sharhlash
2022-08-29 08:11:55
Президентимизнинг Тадбиркорлар билан очиқ мулоқотидан келиб чиқувчи O’zLiDeP олдида турган долзарб вазифалар атрофлича муҳокама қилинди

Ўтган йилги очиқ мулоқотда тадбиркорлардан тушган минглаб мурожаатларда кўтарилган муаммолар бўйича дастур, 70 дан ортиқ фармон ва қарорлар қабул қилинди. Бизнесни йўлга қўйиш ва ривожлантириш учун 130 триллион сўм кредит, 3,5 триллион сўмлик субсидия ва компенсациялар ажратилди.

Экспорт қилувчи корхоналар сони 7,5 мингтага етди, умумий экспорт ҳажми 30 фоиз кўпайди.

Йиғилишда партиямиз электорати бўлган тадбиркор ва ишбилармонлар манфаатини ҳимоя қилиш, қонунчилик ташаббусларни илгари суриш, O‘zLiDeP “Call center”га келиб тушаётган мурожаатларни тегишли вазирлик ва ташкилотлар орқали мунтазам ўрганиб, ижобий ҳал этиб бориш вазифалари белгилаб олинди.

#uzlidep #ijroqom

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
213 views05:11
Ochish/sharhlash
2022-08-29 08:11:06
Янгиликлар 24 | ЎзЛиДеп сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси кенгайтирилган йиғилиши
#28aug #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
183 views05:11
Ochish/sharhlash
2022-08-29 06:14:14
Ўзбекистон миллий боғидаги кўл тикланди

«Илгари бу боғ Тошкентнинг энг машҳур жойи бўлган, ўзига хос рамзларидан бирига айланган. Одамлар бу ерга келиб сайр қилган, ижодкорлар табиатдан завқ, илҳом олган. Талабалар, ёшларнинг энг завқли дамлари шу ерда ўтарди. Бу тарихни ҳозирги кун билан ҳамоҳанг қилишимиз керак», деди боғда амалга оширилган ишларни кўздан кечирган президент.

https://kun.uz/14164118

Kun.uz расмий канали
175 views03:14
Ochish/sharhlash
2022-08-28 18:48:49 Ёш тадбиркорларга 7 йилгача муддатга имтиёзли шартларда ссудалар ажратилади.

Давлатимиз раҳбари Қорақалпоғистонда таълимни ривожлантириш ва ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича бир қатор таклифларни илгари сурди. Хусусан:

Қорақалпоғистондаги ёш тадбиркорларга 7 йилгача муддатга имтиёзли шартларда ссудалар ажратишни йўлга қўйиш;

бўш турган давлат объектларида ёшлар ва хотин-қизларни хорижий тиллар ва IТ соҳасига ўқитиш курсларини ташкил этиш имкониятини яратиш, ушбу объектларни тадбиркорларга 5 йилгача бепул фойдаланишга бериш;

Қўнғирот, Нукус ва Чимбой туманларида 4 та “Ишга марҳамат” моно-марказларини ташкил этиш;

фақат Қорақалпоғистонлик ёшлар учун мамлакатимиздаги барча олийгоҳларга алоҳида 6,5 мингта қабул квоталари жорий этиш;

Қорақалпоғистондаги эҳтиёждан келиб чиқиб, экология, қишлоқ хўжалиги, ирригация, қурилиш соҳаларида таянч докторантурада қўшимча кадрлар тайёрлашни йўлга қўйишга топшириқ берди.

Давлатимиз раҳбари Аманбай Оринбаевнинг раҳбарлик қобилияти, ватанпарварлиги ва инсоний фазилатларини, шунингдек, ҳудудни ривожлантириш борасидаги таклифларини ҳисобга олиб, унинг номзодига ўз розилигини билдирди.

Президентимиз Жўқорғи Кенгеснинг янги Раисига мурожаат қилар экан, "Аманбай Оринбаев адолат, садоқат, ҳалоллик, масъулият, ташаббускорлик ва фидойиликни ўз фаолиятининг энг муҳим мезонлари сифатида белгилаб олиб, сайланган лавозимида  Қорақалпоғистон аҳлига сидқидилдан хизмат қилиши ва ўзига билдирилган ишончни оқлаши лозим", деди.

"Худо хоҳласа, ҳаётнинг ҳар қандай синов ва машаққатларига бардош бериб, эртанги кунга катта ишонч билан яшаётган мард ва матонатли Қорақалпоғистон халқининг оғирини енгил, мушкулини осон қилишга қаратилган бу эзгу ва хайрли ишларни бундан кейин ҳам изчил давом эттирамиз", деди Президент сўзининг якунида.

@a_xaitov
266 views15:48
Ochish/sharhlash
2022-08-28 18:46:40
Президентимизнинг Тадбиркорлар билан очиқ мулоқотидан келиб чиқувчи O’zLiDeP олдида турган долзарб вазифалар атрофлича муҳокама қилинди

Ўтган йилги очиқ мулоқотда тадбиркорлардан тушган минглаб мурожаатларда кўтарилган муаммолар бўйича дастур, 70 дан ортиқ фармон ва қарорлар қабул қилинди. Бизнесни йўлга қўйиш ва ривожлантириш учун 130 триллион сўм кредит, 3,5 триллион сўмлик субсидия ва компенсациялар ажратилди.

Экспорт қилувчи корхоналар сони 7,5 мингтага етди, умумий экспорт ҳажми 30 фоиз кўпайди.

Йиғилишда партиямиз электорати бўлган тадбиркор ва ишбилармонлар манфаатини ҳимоя қилиш, қонунчилик ташаббусларни илгари суриш, O‘zLiDeP “Call center”га келиб тушаётган мурожаатларни тегишли вазирлик ва ташкилотлар орқали мунтазам ўрганиб, ижобий ҳал этиб бориш вазифалари белгилаб олинди.

#uzlidep #ijroqom #uzbekiston24

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
170 views15:46
Ochish/sharhlash