Get Mystery Box with random crypto!

Халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг комисс | Aktam XAITOV | rasmiy kanal

Халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг комиссия раислари доимий асосда фаолият олиб боради

Халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг маҳаллалардаги муаммоларни ҳал қилишдаги ролини ошириш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг турмуш даражасини ошириш бўйича доимий комиссиялар фаолиятини кучайтириш мақсад қилинмоқда.

Президент фармони лойиҳасига кўра, тажриба тариқасида халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг комиссия раисларини доимий асосда фаолият олиб боришларини ташкил этиш белгиланмоқда.

Шунингдек, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда ва уни амалга оширишда халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг доимий комиссиялари иштироки таъминланади.

Президент фармони лойиҳаси муҳокамасида қатнашиш:
https://regulation.gov.uz/oz/d/76071

Муҳокамада фаол иштирок этишга чорлаймиз.

#uzlidep #DavlatDasturi

O'zLiDeP расмий канали