Get Mystery Box with random crypto!

ИСЛОҲОТЛАР ОДАМЛАРНИНГ КУНДАЛИК ҲАЁТИДА АКС ЭТМОҚДА Бугун том | Aktam XAITOV | rasmiy kanal

ИСЛОҲОТЛАР ОДАМЛАРНИНГ КУНДАЛИК ҲАЁТИДА АКС ЭТМОҚДА

Бугун том маънода янгиланишлар эпкинида яшаяпмиз. Ҳар бир соҳада бўлаётган ўзгаришлар нафақат рақамларда, балки одамларнинг кундалик ҳаётида ҳам акс этмокда. Бу аҳоли даромадлари изчил ўсаётгани, одамларнинг яшаш шароити тубдан яхшиланиб, кайфияти, дунёқараши ва ҳаётга муносабати ўзгараётганида намоён бўлаётир.

Давлатимиз раҳбарининг 10 февраль куни Жиззах вилоятига ташрифи ҳам катта воқеликка айланди. Вилоят аҳлига чексиз ғурур-ифтихор бағишлаб, одамларни фаолликка чорлади.

Сафар чоғида фермерларнинг манфаатдорлигини таъминлаш, махаллаларнинг “ўсиш нуқталари”ни қўллаб-қувватлаш юзасидан фикрлар билдирилдики, бу ЎзЛиДеП ва унинг парламентдаги фракцияси, Ўзбекистон фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши зиммасига ҳам катта масъулият юклайди. Бу борада биз ўз олдимизга аниқ вазифаларни белгилаб олиб, аллақачон амалий ишларга киришдик.

«Халқ сўзи» газетаси
нинг 2023 йил 18 февраль кунги 34-сонидан.

@a_xaitov