Get Mystery Box with random crypto!

Аграр соҳада тадбиркорликни ривожлантириш масалалари муҳокама | Aktam XAITOV | rasmiy kanal

Аграр соҳада тадбиркорликни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракцияси ҳамда Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг кенгайтирилган муҳокамаси шу йил 20 феврал куни ўтказилди.

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси вакиллари, масъул вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирок этган тадбирда аграр соҳада тадбиркорликни ривожлантириш масалалари, фермер ҳўжаликлари ва кластерлар ўртасидаги мавжуд муаммолар таҳлили, деҳқон хўжаликларини ташкил этиш борасидаги ишлар ҳолати муҳокама қилинди.

Соҳа мутасаддилари, амалиётчи мутахассислар, кластерлар ва фермер хўжаликлари раҳбарлари таклиф ва мулоҳазалари эшитилди. Жойлардаги муаммоларни партия ва қўмита депутатлари ўрганишган, ўрганиш натижалари ва таклифлар билдирилди.

Иштирокчилар аграр соҳада туб ислоҳотлар ўтказилаётгани, асосий мезон - ишлаб чиқарувчилар манфаатдорлиги экани таъкидланди.

Кейинги йилларда қабул қилинган қонунлар, Фармон ва қарорлар ислоҳотларни амалга оширишга хуқуқий асос бўлмоқда.

Хусусан Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 26 январдаги қарорида пахта хомашеси етиштирувчи фермерлар ва пахта тўқимачилик кластерлари учун ўндан ортиқ имтиёз ва имкониятлар яратилгани алоҳида қайд этилди.

Шу билан бирга:
кластерлар ва  фермерлар ўртасида топширилган пахта хомашеси учун ҳисоб-китобларни ўз вақтида амалга ошириш;

қонунчиликдаги ердан фойдаланиш ҳуқуқини гаровга қўйиб кредит олиш, ҳосилдорликни ошириш учун сув ва ер ресурсларидан самарали фойдаланиш;

шартнома муносабатларини такомиллаштириш, унга риоя этилиши юзасидан амалиётдаги муаммолар;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 26 январдаги қарори билан яратилган имтиезларни татбиқ этишга қаратилган меъёрий ҳужжатларни қабул қилиш муддатларига риоя этиш каби масалалар юзасидан мулоҳаза таклифлар билдирилди.

Фракция ва қўмитанинг тегишли қарор қарор қабул қилиниб, мутасаддиларга топшириқ ва тавсиялар берилди.

@a_xaitov