Get Mystery Box with random crypto!

Тадбиркорлик фаолиятига оид, сувдан фойдаланиш билан боғлиқ м | Aktam XAITOV | rasmiy kanal

Тадбиркорлик фаолиятига оид, сувдан фойдаланиш билан боғлиқ муҳим қонунлар такомиллашади.

Қонунчилик палатасидаги тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - ЎзЛиДеП фракцияси йиғилишида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди. Ушбу қонун лойиҳаси бир гуруҳ депутатлар томонидан ишлаб чиқилган.

Қонун лойиҳаси билан амалдаги «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги, «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги, «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги ва «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги Қонунларнинг айрим моддаларига ўзгартишлар киритилмоқда.

Мазкур ҳужжатнинг қабул қилиниши фермер хўжаликлари бевосита уларга хизмат кўрсатувчи туман ирригация бўлими томонидан белгиланадиган сув объектларидан сув олишини таъминлашга;

фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳамда бошқа сув истеъмолчилари учун сув олиш лимитлари уларга хизмат кўрсатувчи туман ирригация бўлимлари томонидан белгиланишига;

сув истеъмоли режалари туман ирригация бўлимлари томонидан тузилиши ва тасдиқланишига;

жамоа боғлари, токзорлари, экинзорларини ва томорқа ер участкаларини сув билан таъминлаш, сув етказиб бериш ва сув хўжалиги хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги шартнома асосида туман ирригация бўлими томонидан белгиланган тартибда амалга оширилишига хизмат қилади.

@a_xaitov