Get Mystery Box with random crypto!

Самарқанд вилояти Жомбой туманида 21-23 февраль кунлари '«Agro | Aktam XAITOV | rasmiy kanal

Самарқанд вилояти Жомбой туманида 21-23 февраль кунлари "«Agropro Expo-2023» қишлоқ хўжалигини инновацион усулда ривожлантириш халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди.

Кўргазмада Ўзбекистон фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг ҳудудий Кенгашлари ва “Томорқа хизмати” МЧЖ корхоналари масъул ходимлари фаоли иштирок этди.

Халқаро кўргазма доирасида Кенгаш қатор ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш борасида қатор келишувларга эришди.

Жумладан,

Германиянинг мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишловчи “KRONEN” ташкилоти билан ҳамкорликда, ўқув тадбирлари ташкил этиш орқали аграр соҳа вакилларининг малакасини доимий ошириб бориш;

Озарбажоннинг қишлоқ хўжалиги ташкилотлари билан боғдорчилик йўналишида, хусусан, анор ва цитрус мевалар етиштиришни ривожлантириш борасида тажриба алмашиш;

Мақбул қишлоқ хўжалиги ва экологик амалиёт (GAEP) стандарларини фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига таништириш;

Хорижий давлатларнинг агар соҳа вакиллари билан тажриба алмашиш;

Муқобил энергияларни ҳудудлардаги фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятига жорий этишга кўмаклашиш.

Сайт | Facebook | Instagram | YouTube