Get Mystery Box with random crypto!

Ердан самарали фойдаланиш рағбатлантирилаяпти. Ўзбекистон Рес | Aktam XAITOV | rasmiy kanal

Ердан самарали фойдаланиш рағбатлантирилаяпти.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалигида аҳоли бандлигини ошириш ва ер участкаларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2023 йил 1 апрелдан тадбиркорлар янги қурилган кўп қаватли ишлаб чиқариш бинолари, шу жумладан 2023 йил 1 январдан кейин фойдаланишга топширилган бинолар юзасидан уларнинг мол-мулкига ҳисобланган суммани қуйидаги пасайтирувчи коэффициентни қўллаган ҳолда, бино фойдаланишга топширилган ойдан бошлаб 3 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга тўлайди:

3 қаватли бинога – 0,9;
4 қаватли бинога – 0,8;
5 қаватли бинога – 0,7;
6 қаватли бинога – 0,6;
7 ва ундан юқори қаватли бинога – 0,5.

Давлатимиз раҳбарининг ушбу қарори ердан унумли фойдаланаётган тадбиркорларни рағбатлантиради. Дунё амалиёти шундай. Бир қарич еримиз ҳам ҳисобли, ундан самарали фойдаланишни рағбатлантирувчи имтиёз жорий этилаяпти.

@a_xaitov