Get Mystery Box with random crypto!

Фермер хўжаликларига  қўшимча имтиёзлар берилди. Ўзбекистон Р | Aktam XAITOV | rasmiy kanal

Фермер хўжаликларига  қўшимча имтиёзлар берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалигида аҳоли бандлигини ошириш ва ер участкаларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2023 йил 1 апрелдан 2024 йил 1 майгача эксперимент тариқасида республика бюджетидан пахта ёки ғалла етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликларига уларнинг ишчиларининг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари бўйича тўланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини қуйидаги шартларга риоя қилинганда қайтариб бериш тартиби жорий этилади:

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ҳар бир гектар ер учун ойига камида 1 нафар ишчининг бандлиги таъминланганда;

ҳар бир нафар ишчи учун ойига меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромад меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда белгиланганда;

пахта ёки ғалла етиштиришга ихтисослашган фермер хўжалиги ўтган йил якуни бўйича Солиқ кодексининг 57-моддаси талабларига жавоб берганда.

Фермер хўжаликларига яратилган имтиёзлар расмий банд аҳолини кўпайтиришни рағбатлантиради.

@a_xaitov