Get Mystery Box with random crypto!

Актам Хаитов Қарши тумани фермерлари билан учрашди Ўзбекистон | Aktam XAITOV | rasmiy kanal

Актам Хаитов Қарши тумани фермерлари билан учрашди

Ўзбекистон
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ишчи гуруҳи Қарши туманидаги “Бахт” фермер хўжалиги томонидан амалга оширилаётган баҳорги дала юмушлари билан танишди. Туман фермерлари билан мулоқотда бугуннинг ҳар дақиқасидан самарали фойдаланган ҳолда, қаровсиз ётган далалар четларига тут ва ток кўчатлари экишни жадаллаштириш борасида фикрлар алмашилди.

Мулоқотда Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш Жамғармаси томонидан таклиф этилаётган қишлоқ хўжалик техникалари, интенсив боғ, токзорлар ва иссиқхоналар лойиҳаларига буюртма беришда тақдим этиладиган зарур ҳужжатлар, молиялаштириш ва мониторинг ҳамда қишлоқ хўжалиги корхоналарининг инновацион фаолиятини қўллаб-қувватлаш, янги турдаги маҳсулотлар етиштиришни рағбатлантириш, қишлоқ хўжалигида янги технологияларни жорий қилишга кўмаклашиш ҳақида ҳам батафсил маълумот бериб ўтилди.

Сайт | Facebook | Instagram | YouTube