Get Mystery Box with random crypto!

sanepidxizmat

Telegram kanalining logotibi sanepidxizmat — sanepidxizmat S
Telegram kanalining logotibi sanepidxizmat — sanepidxizmat
Kanal manzili: @sanepidxizmat
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 649
Kanalning ta’rifi

Rasmiy sayt
http://sanepid.uz
Ijtimoiy tarmoqlarda:
Telegram: t.me/sanepidxizmat
Facebook: fb.me/@sanepidxizmat
Instagram: instagram.com/sanepid__uz
Ishonch telefoni: 78/888-01-01 (011)

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2022-10-12 14:58:09
ТРАНС ЁҒЛАР НИМА ВА УЛАРДАН ҚЎРҚИШ КЕРАКМИ?

ТРАНС ЁҒЛАР - бироз нотаниш сўз бўлиши мумкин, аммо кўпчилик ёқтирадиган картошкали фри, тез тайёрланадиган таомлар ва барча қовурилган овқатлар транс ёғларни ўз ичига олади. Aгар улар тез-тез тановул қилинса, қондаги ёмон холестерин миқдорини оширади ва яхши холестерин миқдорини камайтиради.

Натижада тананинг барча функцияларининг фаолиятини сусайтиради. Уларни қадоқлашда қисман водородланган ёғдан фойдаланилади. Ҳозирги кунда озиқ-овқатларда қўлланаётган консервантлардан, озиқ маҳсулотларини бўяш учун қўлланадиган бўёқлардан қўрқмаслик мумкин. Бироқ транс ёғлардан албатта қўрқиш ва хавотирга тушиш лозим, чунки уларнинг зарари исботланган, бироқ улар ҳали ҳамон биз истеъмол қилаётган таомларда мавжуд.

Батафсил: http://www.sanepid.uz/reports/157

Санэпидхизмат
Матбуот хизмати

@sanepidxizmat
340 views11:58
Ochish/sharhlash
2022-10-12 14:02:39 Маҳалла кесимида касалликларнинг олдини олишга қаратилган давра суҳбатлари ўтказилмоқда

Самарқанд вилояти.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги Самарқанд вилояти бошқармасининг Оқдарё туман бўлими мутахассислари томонидан маҳаллалар кесимида жумладан, Амир Темур, Чайжовул, Тўқмоқ қишлоқлари ва 23-сонли умумтаълим мактабида аҳоли орасида юқумли вирусли гепатит А касаллигини олдини олиш мақсадида давра суҳбати ўтказилди.
Шу билан бирга тадбирда қутуриш касаллигига қарши курашиш, уй ҳайвонларини сақлаш қоидаларига амал қилиш муҳимлиги таъкидланди.

Сурхондарё вилояти.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Сурхондарё вилояти бошқармаси Термиз тумани бўлими мутахассилари томонидан тумандаги "Қўнғирот" маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудидаги хонадонларда юқумли ва паразитар касалликларни олдини олиш борасида тарғибот ишлари ўтказилди.
Тадбирларда ўта ҳавфли юқумли касалликларини олдини олиш мақсадида санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиш, ўз вақтида режали эмланиш кераклиги тушунтириб ўтилди. Тарғибот тадбирлари давомида аҳолига "Юқумли касалликларни олдини олиш" мавзусидаги эслатмалар тарқатилди. Бундан ташқари, мутахассислар томонидан юқумли касалликлар ўчоқларида эпидемияга қарши профилактик тадбирлар ўтказилди.

@sanepidxizmat
805 views11:02
Ochish/sharhlash
2022-10-12 14:02:32
714 views11:02
Ochish/sharhlash
2022-10-12 09:34:05
"Обод маҳалла" дастури - амалда.

@sanepidxizmat
667 views06:34
Ochish/sharhlash
2022-10-12 08:10:34 Спорт – саломатлик гарови

Сўнгги йилларда барча соҳалар каби тиббиёт соҳасида ҳам ходимларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ва соғлом турмуш тарзи тарғиботи бўйича қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.

Тиббиёт соҳаси ходимлари ўртасида “Спорт – саломатлик гарови” шиори остида спартакиада мусобақаларини мунтазам равишда ташкил этиш ва ўтказиш анаъанага айланган.

Нукус Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми спорт базасида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ва Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда “Спорт – саломатлик гарови” шиори остида тиббиёт соҳаси ходимлари ўртасида спартакиада мусобақалари ўтказилди.

Оммавий спортни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш орқали ходимлар саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилган мусобақада иштирокчилар спортнинг армрестлинг, шашка, стол тенниси, енгил атлетика, дартс, арқон тортиш турлари бўйича ўзаро беллашди.

Мусобақа якунида умумжамоа ҳисобида Қорақалпоғистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси биринчи, 1-Республика руҳий ва асаб касалликлари диспансери иккинчи, Республика ўлат профилактика маркази Қорақалпоғистон филиали учинчи ўринни эгаллади.

Cпартакиаданинг 1-2-3-ўрин ғолибларига кубок, медаль, диплом ҳамда совғалар тантанали равишда топширилди. Шунингдек, спартакиада мусобақаларида «Энг ёши улкан иштирокчи», «Энг ёш иштирокчи», «Энг моҳир ҳаваскор иштирокчи», «Ғалабага бўлган интилиши учун» номинациялари бўйича ғолиблар ҳам диплом ва совғалар билан тақдирланди.

@sanepidxizmat
750 views05:10
Ochish/sharhlash
2022-10-12 08:10:24
626 views05:10
Ochish/sharhlash
2022-10-12 07:25:47 Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами вакциналар сони 70,4 миллион дозадан ошди.

11 октябрь мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 132 456 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 12 236 нафарни,

2-босқич эмланганлар 20 602 нафарни,

3-босқич эмланганлар 16 946 нафарни,

Бустер доза билан эмланганлар 82 672 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 70 493 062 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 21 203 246 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 18 221 281 нафарни,

3-босқич эмланганлар 10 969 463 нафарни,

Бустер доза билан эмланганлар 20 099 072 нафарни ташкил қилди.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

Самарқанд вилояти (22 165 доза),
Қашқадарё вилояти (20 009 доза),
Андижон вилояти (12 288 доза) банд қилди.

Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 98,8 фоизни ташкил қилмоқда.

12-18 ёшдаги эмланувчилар учун жами 2 331 155 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 1 107 757 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 876 795 нафарни,

бустер доза билан эмланганлар 346 603 нафарни ташкил қилди.

Эмлаш жараёнлари давом этмоқда.

Санэпидхизмат
Матбуот хизмати

@sanepidxizmat
595 views04:25
Ochish/sharhlash
2022-10-11 12:47:32
Мактабларда санитария-гигиена қоидаларига амал қилиняптими?

Мактабларда ўқувчилар истеъмол қилиши учун қандай маҳсулотларга рухсат берилган?

Фарғона шаҳрида олиб борилган рейд тадбирлари юзасидан мазкур лавҳада сўз юритилди.

@sanepidxizmat
949 views09:47
Ochish/sharhlash
2022-10-11 08:03:45
Тошкент шаҳар Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси Сергели туман бўлими мутахассислари томонидан тумандаги умумтаълим мактаблардаги ўқувчилари ўртасида ўткир юқумли ичак касаллигининг олдини олиш мақсадида эпидемиологик суриштирув ҳамда назорат текшируви ўтказилди.

Назорат давомида мактаблар ошхонасида 0017-21 СанҚваМ бўйича ўрганишлар олиб борилди. Ошхоналарда пицца, қиймали сомса, газли ва рангли салқин ичимликлар каби тақиқланган озиқ-овқат маҳсулотлари сотилаётгани аниқланиб, маҳсулотлар савдодан олиб ташланди.

Ошпазларга тақиқланган озиқ-овқат маҳсулотларини савдога қўймаслик юзасидан огоҳлантирилди. Мактаб ҳамшираларига ошхоналардаги озиқ-овқат маҳсулотларининг брокераж назоратини кучайтириш бўйича кўрсатма ва тавсиялар берилди.

@sanepidxizmat
1.1K views05:03
Ochish/sharhlash
2022-10-11 07:17:08 Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами вакциналар сони 70,3 миллион дозадан ошди.

10 октябрь мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 121 128 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 13 599 нафарни,

2-босқич эмланганлар 18 219 нафарни,

3-босқич эмланганлар 16 967 нафарни,

Бустер доза билан эмланганлар 72 343 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 70 360 606 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 21 191 010 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 18 200 679 нафарни,

3-босқич эмланганлар 10 952 517 нафарни,

Бустер доза билан эмланганлар 20 016 400 нафарни ташкил қилди.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

Самарқанд вилояти (22 133 доза),
Қашқадарё вилояти (18 817 доза),
Андижон вилояти (12 502 доза) банд қилди.

Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 98,8 фоизни ташкил қилмоқда.

12-18 ёшдаги эмланувчилар учун жами 2 316 334 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 1 096 024 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 875 665 нафарни,

бустер доза билан эмланганлар 344 645 нафарни ташкил қилди.

Эмлаш жараёнлари давом этмоқда.

Санэпидхизмат
Матбуот хизмати

@sanepidxizmat
216 views04:17
Ochish/sharhlash