Get Mystery Box with random crypto!

Спорт – саломатлик гарови Сўнгги йилларда барча соҳалар каб | sanepidxizmat

Спорт – саломатлик гарови

Сўнгги йилларда барча соҳалар каби тиббиёт соҳасида ҳам ходимларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ва соғлом турмуш тарзи тарғиботи бўйича қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.

Тиббиёт соҳаси ходимлари ўртасида “Спорт – саломатлик гарови” шиори остида спартакиада мусобақаларини мунтазам равишда ташкил этиш ва ўтказиш анаъанага айланган.

Нукус Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми спорт базасида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ва Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда “Спорт – саломатлик гарови” шиори остида тиббиёт соҳаси ходимлари ўртасида спартакиада мусобақалари ўтказилди.

Оммавий спортни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш орқали ходимлар саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилган мусобақада иштирокчилар спортнинг армрестлинг, шашка, стол тенниси, енгил атлетика, дартс, арқон тортиш турлари бўйича ўзаро беллашди.

Мусобақа якунида умумжамоа ҳисобида Қорақалпоғистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси биринчи, 1-Республика руҳий ва асаб касалликлари диспансери иккинчи, Республика ўлат профилактика маркази Қорақалпоғистон филиали учинчи ўринни эгаллади.

Cпартакиаданинг 1-2-3-ўрин ғолибларига кубок, медаль, диплом ҳамда совғалар тантанали равишда топширилди. Шунингдек, спартакиада мусобақаларида «Энг ёши улкан иштирокчи», «Энг ёш иштирокчи», «Энг моҳир ҳаваскор иштирокчи», «Ғалабага бўлган интилиши учун» номинациялари бўйича ғолиблар ҳам диплом ва совғалар билан тақдирланди.

@sanepidxizmat