Get Mystery Box with random crypto!

Маҳалла кесимида касалликларнинг олдини олишга қаратилган давр | sanepidxizmat

Маҳалла кесимида касалликларнинг олдини олишга қаратилган давра суҳбатлари ўтказилмоқда

Самарқанд вилояти.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги Самарқанд вилояти бошқармасининг Оқдарё туман бўлими мутахассислари томонидан маҳаллалар кесимида жумладан, Амир Темур, Чайжовул, Тўқмоқ қишлоқлари ва 23-сонли умумтаълим мактабида аҳоли орасида юқумли вирусли гепатит А касаллигини олдини олиш мақсадида давра суҳбати ўтказилди.
Шу билан бирга тадбирда қутуриш касаллигига қарши курашиш, уй ҳайвонларини сақлаш қоидаларига амал қилиш муҳимлиги таъкидланди.

Сурхондарё вилояти.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Сурхондарё вилояти бошқармаси Термиз тумани бўлими мутахассилари томонидан тумандаги "Қўнғирот" маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудидаги хонадонларда юқумли ва паразитар касалликларни олдини олиш борасида тарғибот ишлари ўтказилди.
Тадбирларда ўта ҳавфли юқумли касалликларини олдини олиш мақсадида санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиш, ўз вақтида режали эмланиш кераклиги тушунтириб ўтилди. Тарғибот тадбирлари давомида аҳолига "Юқумли касалликларни олдини олиш" мавзусидаги эслатмалар тарқатилди. Бундан ташқари, мутахассислар томонидан юқумли касалликлар ўчоқларида эпидемияга қарши профилактик тадбирлар ўтказилди.

@sanepidxizmat