Get Mystery Box with random crypto!

Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами | sanepidxizmat

Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами вакциналар сони 70,4 миллион дозадан ошди.

11 октябрь мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 132 456 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 12 236 нафарни,

2-босқич эмланганлар 20 602 нафарни,

3-босқич эмланганлар 16 946 нафарни,

Бустер доза билан эмланганлар 82 672 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 70 493 062 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 21 203 246 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 18 221 281 нафарни,

3-босқич эмланганлар 10 969 463 нафарни,

Бустер доза билан эмланганлар 20 099 072 нафарни ташкил қилди.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

Самарқанд вилояти (22 165 доза),
Қашқадарё вилояти (20 009 доза),
Андижон вилояти (12 288 доза) банд қилди.

Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 98,8 фоизни ташкил қилмоқда.

12-18 ёшдаги эмланувчилар учун жами 2 331 155 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 1 107 757 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 876 795 нафарни,

бустер доза билан эмланганлар 346 603 нафарни ташкил қилди.

Эмлаш жараёнлари давом этмоқда.

Санэпидхизмат
Матбуот хизмати

@sanepidxizmat