Get Mystery Box with random crypto!

sanepidxizmat

Telegram kanalining logotibi sanepidxizmat — sanepidxizmat S
Telegram kanalining logotibi sanepidxizmat — sanepidxizmat
Kanal manzili: @sanepidxizmat
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 649
Kanalning ta’rifi

Rasmiy sayt
http://sanepid.uz
Ijtimoiy tarmoqlarda:
Telegram: t.me/sanepidxizmat
Facebook: fb.me/@sanepidxizmat
Instagram: instagram.com/sanepid__uz
Ishonch telefoni: 78/888-01-01 (011)

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 5

2022-10-08 08:30:46
Тошкент шаҳар Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси ҳудудий бўлим мутахассислари томонидан...

Яшнобод туман бўлими
мутахассислари томонидан "Авиасозлар деҳқон бозори"да санитария назорати тадбирлари ўтказилди.

Тадбир жараёнида ноқонуний уй шароитида тайёрланган
6 литр консерва маҳсулоти,
10.5 литр сут маҳсулоти,
75 кг жўхори маҳсулотлари брокераж қилинди
.

Тадбиркорлик фаолиятини юритаётган субъектларда санитария-гигиена тартиб ва қоидаларига амал қилиниши, савдо қилинаётган озиқ-овқат маҳсулотларини сифат ва хавфсизлик кафолатини таъминланганлиги юзасидан ўрганишлар ўтказилди.

Юнусобод туман бўлими ходимлари томонидан "Юнусобод деҳқон бозори" ва бозор ҳудудида озиқ-овқат маҳсулотларининг санитария талаблари бузилиши юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилиб, ҳудуднинг санитария ҳолати назоратга олинди.

@sanepidxizmat
677 views05:30
Ochish/sharhlash
2022-10-08 07:21:52 Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами вакциналар сони 70,1 миллион дозадан ошди.

7 октябрь мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 133 224 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 6 116 нафарни,

2-босқич эмланганлар 17 144 нафарни,

3-босқич эмланганлар 23 056 нафарни,

Бустер доза билан эмланганлар 86 908 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 70 118 923 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 21 173 662 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 18 164 551 нафарни,

3-босқич эмланганлар 10 915 848 нафарни,

Бустер доза билан эмланганлар 19 864 862 нафарни ташкил қилди.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

Самарқанд вилояти (24 343 доза),
Қашқадарё вилояти (23 073 доза),
Фарғона вилояти (15 606 доза) банд қилди.

Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 98,7 фоизни ташкил қилмоқда.

12-18 ёшдаги эмланувчилар учун жами 2 289 517 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 1 075 577 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 872 886 нафарни,

бустер доза билан эмланганлар 341 054 нафарни ташкил қилди.

Эмлаш жараёнлари давом этмоқда.

Санэпидхизмат
Матбуот хизмати

@sanepidxizmat
645 viewsedited  04:21
Ochish/sharhlash
2022-10-07 14:43:19
ЛАБОРАТОРИЯЛАР БЎЙИЧА ДОНОР ТАШКИЛОТЛАР ЙИҒИЛИШИ ЎТКАЗИЛДИ

Пойтахтимизда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа ва минтақавий идоралари лабораториялар бўйича донор ташкилотлар йиғилиши ўтказилди.

Батафсил:
http://www.sanepid.uz/reports/151

Санэпидхизмат
Матбуот хизмати

@sanepidxizmat
439 views11:43
Ochish/sharhlash
2022-10-07 12:57:01
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Фарғона вилоят бошқармасида жорий йилнинг 13 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида стандартлаштириш ва сертификатлаш соҳасидаги самарадорликни ошириш масалалари бўйича ўтказилган йиғилишда белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида йиғилиш ўтказилди.

Унда шаҳар ва туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлим бош врачлари, экспорт билан шуғулланувчи тадбиркорлар ҳамда ҳудудда фаолият олиб бораётган экспортёр корхона ходимлари иштирок этди.

Тадбир давомида экспорт қилиш қувватига эга бӯлган корхоналарда санитария-эпидемиология қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда ишлаб чиқариш ва сотиш ҳамда бошқа соҳага оид масалалар муҳокама қилинди.

Учрашув тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган соҳага оид саволларига мутахассислардан жавоб олди.

@sanepidxizmat
684 views09:57
Ochish/sharhlash
2022-10-07 09:47:05
Сирдарё вилоятида коронавирус инфекциясига қарши 5-11ёшли болаларни эмлаш учун 4 800 доза Pfizer (педиатрик) вакцинаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги Сирдарё вилоят бошқармасининг вакциналар сақлаш омборхонасига келтирилди.

Pfizer (педиатрик) вакцинаси билан вилоятда мавжуд 11 та туман ва шаҳар ҳудудларида истиқомат қилувчи 5-11 ёшли болалар ўз хоҳишига кўра, ташкил этилган эмлаш пунктлари, педиатр ёки умумий амалиёт шифокори кўригидан ўтгандан сўнг эмлаш жараёнларига жалб этилади.

@sanepidxizmat
851 views06:47
Ochish/sharhlash
2022-10-07 08:17:36
“Zo`r tv” телеканалининг “Bu kun” дастурида намойиш этилган лавҳада республикамиздаги шифохоналарнинг биридаги ҳолатлар ўз аксини топди.

Муассасадаги ошхонанинг санитария ҳолати, маҳсулотларнинг тартибсиз сақланиши ва бошқа ҳолатлар ҳақида батафсил лавҳада танишишингиз мумкин.

@sanepidxizmat
1.3K views05:17
Ochish/sharhlash
2022-10-07 07:14:11 Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами вакциналар сони 69,9 миллион дозадан ошди.

6 октябрь мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 136 455 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 7 883 нафарни,

2-босқич эмланганлар 16 302 нафарни,

3-босқич эмланганлар 13 973 нафарни,

Бустер доза билан эмланганлар 98 297 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 69 985 699 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 21 167 546 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 18 147 407 нафарни,

3-босқич эмланганлар 10 892 792 нафарни,

Бустер доза билан эмланганлар 19 777 954 нафарни ташкил қилди.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

Самарқанд вилояти (24 023 доза),
Қашқадарё вилояти (18 568 доза),
Сурхондарё вилояти (15 608 доза) банд қилди.

Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 98,7 фоизни ташкил қилмоқда.

12-18 ёшдаги эмланувчилар учун жами 2 280 610 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 1 069 781 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 871 972 нафарни,

бустер доза билан эмланганлар 338 857 нафарни ташкил қилди.

Эмлаш жараёнлари давом этмоқда.

Санэпидхизмат
Матбуот хизмати

@sanepidxizmat
199 viewsedited  04:14
Ochish/sharhlash
2022-10-06 14:47:50

Яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари борми?
Болаларнинг туғма нуқсон билан дунёга келишига нималар сабаб бўлмоқда?
Вакциналар - касалликлардан ҳимоя қиладими?
Айрим дорихоналарнинг найрангларига алданманг!

Бу ҳақида бугун
20:50 да
"Маҳалла" телеканалининг "Минбар" кўрсатувида мутахассислар тўхталиб ўтишди.

@sanepidxizmat
660 views11:47
Ochish/sharhlash
2022-10-06 13:11:24
ЖССТ ЭКСПЕРТЛАРИ ОПВ (ВПЧ)ГА ҚАРШИ ЭМЛАШ ИШЛАРИНИ БАҲОЛАДИЛАР

Бачадон бўйни саратони бутун дунё бўйлаб аёллар ўлимига олиб келадиган, ОПВ (ВПЧ) келтириб чиқарадиган энг кенг тарқалган саратон тури ҳисобланади.

ОПВга қарши эмлаш ва скрининги бачадон бўйни саратонининг олдини олиш учун тасдиқланган ва самарали чорадир.

Республикамизда ҳар бир янги вакцина тиббиёт амалиётига киритилгандан сўнг ЖССТ ва бошқа халқаро ташкилотлар томонидан баҳолаш жараёни ўтказилади.

Батафсил: http://www.sanepid.uz/reports/148

Санэпидхизмат
Матбуот хизмати

@sanepidxizmat
796 views10:11
Ochish/sharhlash
2022-10-06 10:45:39
Давлат бошқаруви академиясида ўқув курси ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг бошқарма, бўлим бошлиқлари учун бир ҳафталик махсус малака ошириш курслари ташкил этилди.

Ўқув курсларида малакали мутахассислар томонидан «Раҳбар ахлоқи ва маданияти», «Танқидий таҳлил ва қарорлар қабул қилиш», «Ижро самарадорлигини ошириш (ижрони бошқариш)”, «Ҳудудларнинг ривожланишини бошқариш», «Раҳбар ва ташкилот нуфузини шакллантириш», «Жамоада ишлаш самарадорлигини ошириш», «Раҳбарнинг эмоционал ва социал интеллекти» каби мавзуларга тўхталиб, “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун мазмун-моҳияти тушунтириб ўтилмоқда.

Машғулотларда тингловчиларнинг раҳбарлик маҳорати ва бошқарувга доир касбий кўникмаларини юксалтиришга қаратилган тренинглар ўтказиб келинмоқда.

Бу каби ўқув курслари давом эттирилиши кўзда тутилган.

Санэпидхизмат
Матбуот хизмати

@sanepidxizmat
721 views07:45
Ochish/sharhlash