Get Mystery Box with random crypto!

sanepidxizmat

Telegram kanalining logotibi sanepidxizmat — sanepidxizmat S
Telegram kanalining logotibi sanepidxizmat — sanepidxizmat
Kanal manzili: @sanepidxizmat
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 649
Kanalning ta’rifi

Rasmiy sayt
http://sanepid.uz
Ijtimoiy tarmoqlarda:
Telegram: t.me/sanepidxizmat
Facebook: fb.me/@sanepidxizmat
Instagram: instagram.com/sanepid__uz
Ishonch telefoni: 78/888-01-01 (011)

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 15

2022-09-01 07:42:01
Мустақиллик байрами табриги

Юртимиз аҳлини Ватанимиз Мустақиллигининг 31 йиллиги билан самимий муборакбод этаман.
Ўтган қисқа даврда жонажон Ўзбекистонимиз машаққатли, шу билан бирга, шарафли истиқлол йўлини босиб ўтди.
Айниқса, сўнгги йилларда Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилаётган ислоҳотлар мамлакатимизнинг бутун дунёга очилиши учун барча шароитларни яратмоқда.
Истиқлолнинг ўтган йиллари давомида эришилган ютуқлар ва қўлга киритилган муваффақиятларни сарҳисоб этадиган бўлсак, барча соҳалар сингари Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати фаолиятида ўзгаришларга гувоҳ бўламиз.
Энг улуғ, энг азиз байрам — Мустақилликнинг 31 йиллиги кенг нишонланаётган бугунги кунда ватандошларимизни байрам билан яна бир бор чин қалбдан самимий табриклайман.
Сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик ёр бўлсин.
Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин!

Баҳодир ЮСУПАЛИЕВ,
Санитария-эпидемиологик
осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи

@sanepidxizmat
484 views04:42
Ochish/sharhlash
2022-08-31 14:52:48
Айни кунларда Санэпидхизматнинг Самарқанд вилояти Оқдарё туман бўлими ходимлари томонидан аҳоли хонадонларда турли юқумли касалликларни олдини олиш мақсадида уйма-уй юриб, аниқланган камчиликлар юзасидан жойларда ободонлаштириш ишлари ўтказилмоқда. Жумладан, Мустақиллик, Пахтаобод, Бошдархон маҳаллаларида 346 та аҳоли хонадонининг санитария ҳолати ўрганилди. Туман Экология бўлими ходимлари билан биргаликда бозор, маиший хизмат кўрсатиш объектлари, умумий овқатланиш шохобчалари, 34 та дўкон, дорихоналар, йўлаклар атрофи санитария қоидаларига қай даражада амал қилинаётганлиги назоратга олинди. Маиший ва қаттиқ чиқиндиларни олиб чиқилиши учун тоза ҳудуд ДУК ташкилоти билан шартнома тузиш буйича тушинтириш ишлари олиб борилди. Оқдарё туман ҳокими Ш.Қудратов деҳқон бозорини кўздан кечириб, масъулларга топшириқлар берди.

@sanepidxizmat
147 views11:52
Ochish/sharhlash
2022-08-31 11:57:00
“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида байрам тадбири

Шу кунларда юртимиз бўйлаб Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 31 йиллик байрамига бағишланган “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида тадбирлар, учрашувлар ўтказиб келинмоқда.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ва унинг тизимидаги ташкилотларда ҳам бу каби тадбирлар кўтаринки кайфиятда ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматида ҳам энг улуғ, энг азиз байрамимиз муносабати билан тадбир ўтказилди.

Батафсил

Санэпидхизмат
Матбуот хизмати

@sanepidxizmat
713 views08:57
Ochish/sharhlash
2022-08-31 10:45:30
"Қўйлиқ деҳқон бозори"да санитария назорати ўтказилди

Тошкент шаҳар Бектемир туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими санитария-гигиенаси бўлинмаси мутахассислари ва туман ВСЭЛ, ИИБ ходимлари томонидан тумандаги "Қўйлиқ деҳқон бозори"да белгиланган тартибда санитария назорати ўтказилди.
Назорат тадбири натижасида ҳар бири 20 литр ҳажмда бўлган сифати бузилган кабачка, пиёз, ловия ва Дайкон редискаларининг консерва маҳсулотлари ҳамда истеъмолга яроқсиз
полиэтилен идишлардаги - 15,0 литр сут маҳсулоти;
товуқ гўшти рагулари - 29,0 кг маҳсулоти
савдоси аниқланиб, ўрнатилган тартибда бартараф этилди.

Йўл қўйилган камчиликлар юзасидан бозор маъмурияти, жавобгар шахслар ва фуқароларга овқатдан заҳарланиш ва унинг олдини олиш бўйича тегишли тавсиялар берилди.

@sanepidxizmat
603 views07:45
Ochish/sharhlash
2022-08-31 09:13:01
Қашқадарё вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошқармаси томонидан Қарши шаҳар ва Косон туман деҳқон бозорларини
санитария-гигиеник ҳолати,
аҳолига яратилган шароитлар,
озиқ-овқат маҳсулотларини сақланиши ва
аҳолига сотилишида санитария-гигиеник талабларига риоя қилиш ҳолатлари,
сут ва сут маҳсулотлари,
гўшт, балиқ маҳсулотлари,
қандолот маҳсулотларини сотиш учун яратилган шарт-шароитлар юзасидан ўрганишлар олиб борилди.
Бу ҳақида “Qashqadaryo” телеканалининг “Reportaj” дастурида лавҳа намойиш этилди.

@sanepidxizmat
664 views06:13
Ochish/sharhlash
2022-08-31 08:06:14
Бухоро вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси Бухоро туман бўлими мутахассислари томонидан Бухоро деҳқон бозорида рейд тадбилари олиб борилди.
Аҳоли орасида юқумли ошқозон-ичак касалликлари ва гуруҳли овқатдан заҳарланиш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар ва бозорлардаги санитар-гигиеник ҳолатлари ўрганилди.
Ўрганишлар натижасида сифатсиз ва истеъмолга яроқсиз маҳсулотлар савдо расталаридан олиниб, тегишли тартибда чоралар кўрилди.
Шу билан биргаликда савдо марказларида мутахассислар томонидан бу борада радиоузеллар орқали эшиттиришлар берилди.
Ўтказилган назоратлар давомида турли хилдаги 935 кг. озиқ-овқатлар ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари брокераж қилинди.

@sanepidxizmat
724 views05:06
Ochish/sharhlash
2022-08-31 06:53:16 Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами вакциналар сони 66,1 миллион дозадан ошди.

30 август мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 143 146 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 9 537 нафарни,

2-босқич эмланганлар 18 468 нафарни,

3-босқич эмланганлар 12 252 нафарни,

Бустер доза билан эмланганлар 102 889 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 66 106 362 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 21 008 880 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 17 633 862 нафарни,

3-босқич эмланганлар 10 408 865 нафарни,

Бустер доза билан эмланганлар 17 054 755 нафарни ташкил қилди.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

Сурхондарё вилояти (14 311 доза),
Самарқанд вилояти (12 585 доза),
Қашқадарё вилояти (12 459 доза) банд қилди.

Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 97,9 фоизни ташкил қилмоқда.

12-18 ёшдаги эмланувчилар учун жами 2 091 429 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 1 012 792 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 823 605 нафарни,

бустер доза билан эмланганлар 255 032 нафарни ташкил қилди.

Эмлаш жараёнлари давом этмоқда.

Санэпидхизмат
Матбуот хизмати

@sanepidxizmat
842 viewsedited  03:53
Ochish/sharhlash
2022-08-30 14:21:44
Марказий Осиё ва Шарқий Европа давлатларида соғлиқни сақлаш соҳасида фавқулодда ҳолатларни бошқариш бўйича минтақавий семинар

Грузия давлатининг Тбилиси шаҳрида Марказий Осиё ва Шарқий Европа давлатларида соғлиқни сақлаш соҳасида фавқулодда ҳолатларни бошқариш бўйича минтақавий семинар ўз ишини бошлади.

Батафсил: http://www.sanepid.uz/reports/110

Санэпидхизмат
Матбуот хизмати

@sanepidxizmat
1.4K views11:21
Ochish/sharhlash
2022-08-29 14:42:01
CОVID-19ГА ҚАРШИ БОЛАЛАР УЧУН ВАКЦИНА ОЛИБ КЕЛИНДИ

Бугун республикамизга CОVАХ механизми доирасида 201 600 дона Пфайзер болалар учун CОVID-19 вакцинаси олиб келинди.

Европа Иттифоқи ва Швеция ҳукуматининг ушбу беғараз ёрдами билан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 5-11 ёшли болаларни вакцинация билан қамраб олиш ва мамлакатда CОVID-19нинг янги штаммлари тарқалишининг олдини олиш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди.
Ўзбекистонда 5-11 ёшли болаларни Пфайзер вакциналари билан ихтиёрий равишда коронавирус инфекциясига қарши эмлаш халқаро ва миллий экспертларнинг тавсиялари ҳамда аҳоли мурожаатлари асосида тасдиқланган. Бугун олинган 201 600 доза болалар вакцинаси Ўзбекистонда болаларни CОVID-19дан ҳимоя қилишга ёрдам беради.

Батафсил: http://www.sanepid.uz/reports/109

@sanepidxizmat
328 views11:42
Ochish/sharhlash
2022-08-29 14:04:49
Бугунги кунда шаҳримиздаги озиқ-овқат дўконларида маҳсулотларнинг тури кўп. Аммо маҳсулотлар ичидан сифатли ва фойдалисини танлаш ўзимизга боғлиқ.

Майонез маҳсулотларидан тайёрланадиган салатлар кўпчиликнинг жону дили.

Хўш, майонез маҳсулоти харидида қандай жиҳатларга эътибор бериш лозим?

Бу ҳақида батафсил “Тошкент” телеканалининг “Сифат назорати” кўрсатувида мутахассис жавоб қайтарди.

@sanepidxizmat
330 views11:04
Ochish/sharhlash