Get Mystery Box with random crypto!

Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами | sanepidxizmat

Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами вакциналар сони 70,3 миллион дозадан ошди.

10 октябрь мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 121 128 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 13 599 нафарни,

2-босқич эмланганлар 18 219 нафарни,

3-босқич эмланганлар 16 967 нафарни,

Бустер доза билан эмланганлар 72 343 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 70 360 606 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 21 191 010 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 18 200 679 нафарни,

3-босқич эмланганлар 10 952 517 нафарни,

Бустер доза билан эмланганлар 20 016 400 нафарни ташкил қилди.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

Самарқанд вилояти (22 133 доза),
Қашқадарё вилояти (18 817 доза),
Андижон вилояти (12 502 доза) банд қилди.

Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 98,8 фоизни ташкил қилмоқда.

12-18 ёшдаги эмланувчилар учун жами 2 316 334 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 1 096 024 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 875 665 нафарни,

бустер доза билан эмланганлар 344 645 нафарни ташкил қилди.

Эмлаш жараёнлари давом этмоқда.

Санэпидхизмат
Матбуот хизмати

@sanepidxizmat