Get Mystery Box with random crypto!

Тошкент шаҳар Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат са | sanepidxizmat

Тошкент шаҳар Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси Сергели туман бўлими мутахассислари томонидан тумандаги умумтаълим мактаблардаги ўқувчилари ўртасида ўткир юқумли ичак касаллигининг олдини олиш мақсадида эпидемиологик суриштирув ҳамда назорат текшируви ўтказилди.

Назорат давомида мактаблар ошхонасида 0017-21 СанҚваМ бўйича ўрганишлар олиб борилди. Ошхоналарда пицца, қиймали сомса, газли ва рангли салқин ичимликлар каби тақиқланган озиқ-овқат маҳсулотлари сотилаётгани аниқланиб, маҳсулотлар савдодан олиб ташланди.

Ошпазларга тақиқланган озиқ-овқат маҳсулотларини савдога қўймаслик юзасидан огоҳлантирилди. Мактаб ҳамшираларига ошхоналардаги озиқ-овқат маҳсулотларининг брокераж назоратини кучайтириш бўйича кўрсатма ва тавсиялар берилди.

@sanepidxizmat