Get Mystery Box with random crypto!

sanepidxizmat

Telegram kanalining logotibi sanepidxizmat — sanepidxizmat S
Telegram kanalining logotibi sanepidxizmat — sanepidxizmat
Kanal manzili: @sanepidxizmat
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 649
Kanalning ta’rifi

Rasmiy sayt
http://sanepid.uz
Ijtimoiy tarmoqlarda:
Telegram: t.me/sanepidxizmat
Facebook: fb.me/@sanepidxizmat
Instagram: instagram.com/sanepid__uz
Ishonch telefoni: 78/888-01-01 (011)

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-10-31 14:17:48
ЭМЛАШ - ҚИЗАМИҚНИ ОЛДИНИ ОЛИШНИНГ ЯГОНА ИШОНЧЛИ ЙЎЛИ

Жорий йилнинг 28-30 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар, вилоятлар ССБ, СЭО ва ЖСХ иммунизация ишлари учун масъул мутахассислари иштирокида “Республикада юқумли касалликларнинг иммунопрофилактикаси, қизамиқ-қизилчага қарши оммавий миллий эмлаш кунларига тайёргарликни ташкил этиш” мавзуида семинар ўтказилди.

Батафсил: http://www.sanepid.uz/reports/181

Санэпидхизмат
Матбуот хизмати

@sanepidxizmat
1.2K views11:17
Ochish/sharhlash
2022-10-31 12:18:22
Тадбиркорлик субъектларига экспорт йўналишларида амалий ёрдам берилмоқда

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги Сирдарё вилояти бошқармаси Гулистон шаҳар бўлим санитария бўлими мудири Фахриддин
Таштанов томонидан жорий йилнинг 13 июнь куни Президентимиз раислигида ўтказилган стандартлаштириш ва сертификатлаштириш соҳаларига бағишланган йиғилишда берилган топшириғига асосан, ҳудудда фаолият юритаётган ун ва ёғ маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган "Дон микс" МЧЖ фаолияти ўрганилди. Ўрганиш давомида тадбиркорлик субъектининг экспорт йўналишида амалий услубий ёрдам кўрсатиш, “GSP+” тизими доирасидаги маҳаллий маҳсулотларнинг Европа бозорига экспортини кенгайтириш бўйича муаммо ва таклифларига эътибор қаратилди.

Тадбиркор томонидан Афғонистон Республикаси билан шартномаси мавжудлиги, шартнома режага нисбатан 78 фоизга бажарилганлиги, экспорт қилинган маҳсулотлар учун маблағлар ўз муддатида берилиши билдириб ўтди.
Тадбиркорга лаборатория таҳлиллари бўйича таклифлар билдирилди.

@sanepidxizmat
1.1K views09:18
Ochish/sharhlash
2022-10-31 08:44:18
Сартарошхоналар, гўзаллик салонлари, косметология объектларининг санитария қоидаларига риоя этиши инсонлар саломатлиги учун жуда муҳим.

Шу сабабдан Жиззах вилоятининг Зафаробод туманида фаолият юритаётган сартарошхоналар кўздан кечирилганда, улар орасида белгиланган талабга жавоб бермайдиганлари ҳам бор эканлиги аниқланди.

Бу ҳақида батафсил

@sanepidxizmat
1.1K views05:44
Ochish/sharhlash
2022-10-31 07:25:20 Сартарошхона ва гўзаллик салонларида профилактик тадбирлар ўтказилди

Сурхондарё вилоятида юқумли гепатит В касаллигининг олдини олиш мақсадида вилоятдаги қатор сартарошхоналар, гўзаллик салонлари ва косметология хизматларида мазкур соҳа вакиллари иш фаолияти санитария-гигиена қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига нечоғлик риоя қилаётганлигини маҳаллий оммавий ахборот воситалари ҳамкорлигида ўрганилди.

Хусусан, Музработ тумани “Янгиҳаёт” туманида жойлашган “НУРҲАЁТ МУЗРАБОТ” ОКга қарашли сартарошхона ҳамда гўзаллик салонига вилоят ва туман СЭО ва ЖСБнинг масъул мутахассислари бориб, салондаги шарт-шароитлар, гигиена ва санитария талабларига амал қилиниш даражасини кўздан кечирилди.
– Бу ерда шароитлар яхши, олти ойдан бери шу гўзаллик салонига қатнайман. Сифатли хизмат кўрсатиб келишаётганидан мамнунман. Иссиқ суви доимо бор. Сочиқлари янги, ўз вақтида ювиб-қуритилади. Фойдаланилаётган косметик воситалари сифатли, – дейди Музработ тумани “Янгиобод” МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро Муборак Бердиева.

Термиз шаҳри, Алишер Навоий кўчасида – Термиз давлат университетининг бош биноси ёнида жойлашган, асосан талабаларга хизмат кўрсатадиган эркаклар сартарошхонаси фаолияти ҳам ўрганилди. Ушбу сартарошхона кунига 30-40 нафар талабага хизмат кўрсатиши, у ердаги шароитлар гигиена талабларига жавоб бериши, соч-соқол олишда бир марталик воситалардан, хлор, спирт ва махсус антисептик спрейлардан мунтазам фойдаланилиши аниқланди.

Жойлардаги сартарошхона ва гўзаллик салонларида иш юритаётган усталар ва якка тартибдаги тадбиркорларга мижозлар билан ишлаш давомида турли юқумли касалликларнинг олдини олиш мақсадида санитария ва гигиена қоидаларига қатъий амал қилиш кераклиги уқтирилди.

@sanepidxizmat
1.1K views04:25
Ochish/sharhlash
2022-10-30 08:20:31
ПАРАЗИТОЛОГИЯ ЙЎНАЛИШИ МУТАХАССИСЛАРИ ИШТИРОКИДА СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

Лейшманиозлар – одам ва ҳайвонлар орасида учрайдиган бир гуруҳ протозой трансмиссив касаллик бўлиб, асосан ички аъзоларни (висцерал лейшманиозда) ёки тери ва шиллиқ пардани (тери лейшманиозида) зарарланиши билан таърифланади.

Касаллик одамга Phelebotomus турига мансуб лейшманиоз билан зарарланган чивинларнинг чақиши оқибатида юқади.

ЖССТнинг берган маълумотларига кўра ҳар йили лейшманиоз касаллиги билан ер юзида яшовчи бир миллиондан икки миллионгача аҳоли зарарланади.

Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида лейшманиозларнинг табиий ўчоқлари мавжуд бўлиб, ҳар йили висцерал ва зооноз тери лейшманиоз касаллиги ҳодисалари рўйхатга олинади.

Батафсил: http://www.sanepid.uz/reports/180

Санэпидхизмат
Матбуот хизмати

@sanepidxizmat
1.3K views05:20
Ochish/sharhlash
2022-10-30 07:08:29 Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами вакциналар сони 71,5 миллион дозадан ошди.

29 октябрь мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 2 471 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 30 нафарни,

2-босқич эмланганлар 2 441 нафарни,

3-босқич эмланганлар 0,

Бустер доза билан эмланганлар 0.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 71 570 653 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 21 282 421 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 18 432 069 нафарни,

3-босқич эмланганлар 11 197 039 нафарни,

Бустер доза билан эмланганлар 20 659 124 нафарни ташкил қилди.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

Хоразм вилояти (520 доза),
Тошкент вилояти (421 доза),
Сурхондарё вилояти (397 доза) банд қилди.

Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 99,2 фоизни ташкил қилмоқда.

12-18 ёшдаги эмланувчилар учун  жами 2 435 934 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 1 177 283 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 897 376 нафарни,

бустер доза билан эмланганлар 361 275 нафарни ташкил қилди.

Эмлаш жараёнлари давом этмоқда.

Санэпидхизмат
Матбуот хизмати

@sanepidxizmat
1.1K views04:08
Ochish/sharhlash
2022-10-13 12:30:25
СУРРОГАТ АЛКОГОЛЬ МАҲСУЛОТЛАРИДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

Суррогат алкоголь маҳсулотлари спиртли ичимликлар ўрнини босувчи турли хил суюқликлар бўлиб, улар ички истеъмол учун мўлжалланмаган, аммо шунга қарамай, алкоголли ичимликлар ўрнига ишлатилади (шу жумладан арзонлиги сабабли).

Таркибига қараб, улар соғликка сезиларли зарар етказиши мумкин.

Батафсил: http://www.sanepid.uz/reports/158

Санэпидхизмат
Матбуот хизмати

@sanepidxizmat
400 views09:30
Ochish/sharhlash
2022-10-13 09:08:09
Фарғона_вилоятида болалар орасида юқумли касалликлар ва заҳарланишнинг олдини олиш мақсадида қандай ишлар олиб борилмоқда?

Бу ҳақида батафсил

@sanepidxizmat
649 views06:08
Ochish/sharhlash
2022-10-13 08:20:40
АНДИЖОН ВИЛОЯТИДА СЕМИНАР-ТРЕНИНГЛАР ЎТКАЗИЛМОҚДА

Аҳоли орасида юқумли касалликларнинг олдини олишда эмлашнинг аҳамияти юзасидан тадбирлар ва мулоқот кўникмаларини ошириш муҳим ҳисобланади. Жойларда ўтказилаётган семинар-тренинглар, тарғибот тадбирлари ҳам айнан шу мақсадда ташкил этилмоқда.

Андижон вилоятида Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, ЮНИСЕФ ташкилоти, Тошкент тиббиёт ходимларини касбий малакасини ривожлантириш маркази, Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази масъул мутахассислари томонидан COVID-19га қарши ва амалдаги эмлаш дастури бўйича эмлаш қамровини кенгайтиришда шахслараро мулоқот кўникмаларининг аҳамиятига бағишланган семинар-тренинг ўтказилмоқда.

Батафсил: http://www.sanepid.uz/reports/156

Санэпидхизмат
Матбуот хизмати

@sanepidxizmat
679 views05:20
Ochish/sharhlash
2022-10-13 07:42:40 Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами вакциналар сони 70,6 миллион дозадан ошди.

12 октябрь мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 127 534 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 11 370 нафарни,

2-босқич эмланганлар 20 100 нафарни,

3-босқич эмланганлар 23 145 нафарни,

Бустер доза билан эмланганлар 72 919 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 70 620 596 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 21 214 616 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 18 241 381 нафарни,

3-босқич эмланганлар 10 992 608 нафарни,

Бустер доза билан эмланганлар 20 171 991 нафарни ташкил қилди.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

Қашқадарё вилояти (21 209 доза),
Андижон вилояти (16 620 доза),
Фарғона вилояти (15 165 доза) банд қилди.

Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 98,9 фоизни ташкил қилмоқда.

12-18 ёшдаги эмланувчилар учун жами 2 344 262 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 1 118 061 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 877 744 нафарни,

бустер доза билан эмланганлар 348 457 нафарни ташкил қилди.

Эмлаш жараёнлари давом этмоқда.

Санэпидхизмат
Матбуот хизмати

@sanepidxizmat
550 views04:42
Ochish/sharhlash