Get Mystery Box with random crypto!

sanepidxizmat

Telegram kanalining logotibi sanepidxizmat — sanepidxizmat S
Telegram kanalining logotibi sanepidxizmat — sanepidxizmat
Kanal manzili: @sanepidxizmat
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 649
Kanalning ta’rifi

Rasmiy sayt
http://sanepid.uz
Ijtimoiy tarmoqlarda:
Telegram: t.me/sanepidxizmat
Facebook: fb.me/@sanepidxizmat
Instagram: instagram.com/sanepid__uz
Ishonch telefoni: 78/888-01-01 (011)

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 6

2022-10-06 08:50:57
Пойтахтимиз бозорларидаги санитария-гигиеник ҳолат юзасидан “Mening yurtim” телеканалининг “Reyd kamera” кўрсатувида сўз юритилди.

Бу ҳақида батафсил

@sanepidxizmat
713 views05:50
Ochish/sharhlash
2022-10-06 07:12:29 Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами вакциналар сони 69,8 миллион дозадан ошди.

5 октябрь мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 140 809 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 1 703 нафарни,

2-босқич эмланганлар 20 899 нафарни,

3-босқич эмланганлар 17 546 нафарни,

Бустер доза билан эмланганлар 100 661 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 69 849 244 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 21 159 663 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 18 131 105 нафарни,

3-босқич эмланганлар 10 878 819 нафарни,

Бустер доза билан эмланганлар 19 679 657 нафарни ташкил қилди.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

Самарқанд вилояти (24 262 доза),
Қашқадарё вилояти (21 813 доза),
Наманган вилояти (15 016 доза) банд қилди.

Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 98,6 фоизни ташкил қилмоқда.

12-18 ёшдаги эмланувчилар учун жами 2 275 012 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 1 067 103 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 871 202 нафарни,

бустер доза билан эмланганлар 336 707 нафарни ташкил қилди.

Эмлаш жараёнлари давом этмоқда.

Санэпидхизмат
Матбуот хизмати

@sanepidxizmat
774 viewsedited  04:12
Ochish/sharhlash
2022-10-05 14:54:27 Эмланинг ва касал бўлманг!

Коронавирус инфекциясига қарши курашиш мақсадида вакцинани ўз вақтида қабул қилиш касалликнинг олдини олишда муҳим омил эканлиги тобора ўз исботини топмоқда. Шу мақсадда Самарқанд вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси Оқдарё туман бўлимининг назорати остида туманда аҳолини коронавирус инфекциясига қарши эмлаш тадбирлари олиб борилмокда. Аҳолига коронавирус инфекциясига қарши эмлаш самарали усул эканлиги ҳамда инфекцияга қарши иммунитетини ошириш мақсадида ҳар бир фуқаро бустер доза билан эмланиши лозимлиги тўғрисида тушунтириш ва тарғибот ишлари мунтазам ўтказилмокда. Шу муносабат билан айни кунларда маҳаллалар кесимида, мактаблар, мактабгача таълим ташкилотларида Ўзбекистон, Янгиқўрғон қишлоқ оилавий пункт ходимлари томонидан аҳоли орасида эмлаш ишлари ўтказилди. Жумладан ҳудудлар кесимида бустер доза билан эмланганлар 80131 нафар (94%)ни, ревакцинация 58520 (90%)ни ташкил этади. Шу билан бирга секторлар кесимида 342 та аҳоли хонадонларида уйма-уй юриб тарғибот ишлари олиб борилмоқда.



Получайте вакцину и не болейте!

В целях борьбы с заражением коронавирусом все чаще доказывается, что своевременный прием вакцины является важным фактором профилактики заболевания. В частности, под контролем Акдарьинского районного отдела Самаркандского областного управления санитарно-эпидемиологического благополичия и общественного здоровья в районе проводятся мероприятия по вакцинации населения от коронавирусной инфекции. Для повышения иммунитета против инфекции каждый человек должен быть вакцинирован ревакцинацией. В связи с этим была проведена вакцинация населения на участках, в махаллях школ, дошкольных образовательных организаций. В частности, бустерной дозой вакцинировано 80 131 человек (94%), ревакцинировано 58 520 человек (90%). В то же время в 342 домохозяйствах по секторам ведется профилактика.

@sanepidxizmat
581 views11:54
Ochish/sharhlash
2022-10-05 12:52:31
ТЕЗКОР ХАБАР

Санэпидхизмат мутахассисларининг туз ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар билан олиб борган тарғибот тадбирлари натижасида қуйида суратлари келтирилган ош тузларида инсон саломатлиги учун муҳим бўлган йод миқдори етарли эканлиги аниқланди.

Ҳурматли фуқаролар йодланган ош тузини сотиб олаётганингизда албатта унинг сифатига эътиборли бўлишингизни сўраб қоламиз.

Эслатма: Кундалик турмушда тузни гигиеник талабларга мос равишда, яъни ёпиқ идишларда сақлашга эътибор қаратинг.

Санэпидхизмат
Матбуот хизмати

@sanepidxizmat
977 views09:52
Ochish/sharhlash
2022-10-05 10:16:25
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Тошкент вилояти бошқармаси в.в.б. Қ.Боқиев ва Чирчиқ шаҳар бўлими ходимлари томонидан шаҳар ҳудудида сайёр қабул ўтказилди. Қабул давомида аҳолининг соҳага оид кўплаб мурожаатлари тингланиб, уларга ечимлар топилди.

Оққўрғон туман бўлими ходимлари томонидан туман деҳқон бозорида озиқ- овқат маҳсулотлари сифати ва хавфсизлиги ҳамда фуқаролар соғлиғини муҳофаза қилиш, турли заҳарланишларнинг олдини олиш мақсадида профилактик тадбирлар олиб борилди.

Ангрен шаҳар бўлими мутахассислари томонидан шаҳардаги деҳқон бозорида санитария назорати ўтказилди. Кўча савдоси билан шуғулланаётган нон ва нон маҳсулотлари ҳамда маккажўхори маҳсулотлари сотилиши тақиқланди.

@sanepidxizmat
912 views07:16
Ochish/sharhlash
2022-10-05 08:27:19
ЭКСПОРТЁР КОРХОНАЛАР ФАОЛИЯТИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида 13 июнь куни ўтказилган стандартлаштириш ва сертификатлаш соҳасидаги самарадорликни ошириш масалалари бўйича йиғилишда белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Сирдарё вилоят бошқармаси мутахассислари ҳамда ҳудудий солиқ бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Мирзаобод туманида фаолият юритаётган қизилмия маҳсулотини қайта ишлаб чиқарадиган тадбиркорлик субъектларига экспорт йўналишида амалий услубий ёрдам кўрсатиб келинмоқда.

“GSP+” тизими доирасидаги маҳаллий маҳсулотларнинг Европа бозорига экспортини кенгайтириш бўйича тадбиркорларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилмоқда.

Экспортёр корхоналарнинг айрим муаммолари тегишли ташкилотлар билан ижобий ҳал этилиш чоралари кўрилмоқда.

Бу ҳақида батафсил лавҳада тўхталиб ўтилди.

@sanepidxizmat
402 views05:27
Ochish/sharhlash
2022-10-05 07:17:40 Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами вакциналар сони 69,7 миллион дозадан ошди.

4 октябрь мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 140 101 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 2 239 нафарни,

2-босқич эмланганлар 24 698 нафарни,

3-босқич эмланганлар 25 125 нафарни,

Бустер доза билан эмланганлар 88 039 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 69 708 435 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 21 157 960 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 18 110 206 нафарни,

3-босқич эмланганлар 10 861 273 нафарни,

Бустер доза билан эмланганлар 19 578 996 нафарни ташкил қилди.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

Самарқанд вилояти (24 776 доза),
Қашқадарё вилояти (20 957 доза),
Сурхондарё вилояти (16 041 доза) банд қилди.

Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 98,6 фоизни ташкил қилмоқда.

12-18 ёшдаги эмланувчилар учун жами 2 269 827 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 1 065 825 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 869 459 нафарни,

бустер доза билан эмланганлар 334 543 нафарни ташкил қилди.

Эмлаш жараёнлари давом этмоқда.

Санэпидхизмат
Матбуот хизмати

@sanepidxizmat
540 viewsedited  04:17
Ochish/sharhlash
2022-10-04 14:41:43 Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда “Самарқандда СЭСни ким бошқармоқда?” сарлавҳаси остида аудиохабар, “Самарқанд вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасидаги аҳвол” мазмундаги хабарлар тарқалди.

Айни пайтда мазкур ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Ташкилий-назорат ва ахборот-таҳлил бўлими ҳамда Коррупцияга қарши ички назорат тузилмаси томонидан хизмат текширув ўтказилиб, мутахассислар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Ўрганиш натижалари бўйича қўшимча маълумот берилади.

Шу ўринда барча ижтимоий тармоқ фойдаланувчилар ва блогерлардан асосланмаган хабарлар тарқатмасликни сўраб қоламиз.

Санэпидхизмат
Матбуот хизмати

@sanepidxizmat
508 views11:41
Ochish/sharhlash
2022-10-04 13:24:48
Бухоро вилоятининг Когон туманидаги 8-сонли мактабгача таълим ташкилотларида болалар оммавий заҳарландими?

Бу ҳақида “Zo`r TV” телеканалининг “Bu kun” дастурида намойиш этилган лавҳада батафсил маълумот берилди.

@sanepidxizmat
637 views10:24
Ochish/sharhlash
2022-10-04 10:38:28
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Андижон вилоят бошқармаси Хўжаобод бўлими ходимлари томонидан Бобур, Баҳрин, Узун кўча маҳалласи ҳудудларида жойлашган умумий овқатланиш объектларида юқумли касалликларнинг олдини олиш мақсадида тарғибот ишлари ўтказилди. Шунингдек, ишловчи ходимларни ўз вақтида тиббий кўрикдан ўтказиб бориш, савдо давомида ва ўз хизмат жараёнида санитария-гигиена қоидаларига амал қилган ҳолда иш фаолиятини олиб бориш тўғрисида тушунтиришлар амалга оширилди.

Ҳозирда назорат ишлари давом этмоқда.

Азиз фуқаролар ўз саломатлигингизга эътиборсиз бўлманг! Сифат назоратидан ўтган мувофиқлик сертификатига эга бўлган овқатланиш шохобчаларида тамадди қилинг.

@sanepidxizmat
704 views07:38
Ochish/sharhlash