Get Mystery Box with random crypto!

sanepidxizmat

Telegram kanalining logotibi sanepidxizmat — sanepidxizmat S
Telegram kanalining logotibi sanepidxizmat — sanepidxizmat
Kanal manzili: @sanepidxizmat
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 649
Kanalning ta’rifi

Rasmiy sayt
http://sanepid.uz
Ijtimoiy tarmoqlarda:
Telegram: t.me/sanepidxizmat
Facebook: fb.me/@sanepidxizmat
Instagram: instagram.com/sanepid__uz
Ishonch telefoni: 78/888-01-01 (011)

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 7

2022-10-04 08:26:49
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан экспортёр корхоналарни қўллаб-қувватлаш ва эскпорт салоҳиятини ошириш борасида бир қатор амалий ишлари олиб борилмоқда.

Бу ҳақида батафсил мазкур видеолавҳада тўхталиб ўтилди.

@sanepidxizmat
908 views05:26
Ochish/sharhlash
2022-10-04 07:24:05 Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами вакциналар сони 69,5 миллион дозадан ошди.

3 октябрь мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 139 215 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 2 942 нафарни,

2-босқич эмланганлар 26 436 нафарни,

3-босқич эмланганлар 20 556 нафарни,

Бустер доза билан эмланганлар 89 281 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 69 568 334 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 21 155 721 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 18 085 508 нафарни,

3-босқич эмланганлар 10 836 148 нафарни,

Бустер доза билан эмланганлар 19 490 957 нафарни ташкил қилди.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

Самарқанд вилояти (25 479 доза),
Сурхондарё вилояти (21 318 доза),
Қашқадарё вилояти (16 055 доза) банд қилди.

Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 98,6 фоизни ташкил қилмоқда.

12-18 ёшдаги эмланувчилар учун жами 2 264 044 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 1 065 115 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 868 099 нафарни,

бустер доза билан эмланганлар 330 830 нафарни ташкил қилди.

Эмлаш жараёнлари давом этмоқда.

Санэпидхизмат
Матбуот хизмати

@sanepidxizmat
984 viewsedited  04:24
Ochish/sharhlash
2022-10-03 14:40:08 Ҳудудларда

Сурхондарё вилояти.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Сариосиё туман бўлими томонидан тумандаги 21-сонли МТТда юқумли касалликлар профилактикаси мақсадида дезинфекция тадбирлари олиб борилди.
МТТ ходимларига юқумли касалликлар профилактикаси ҳақида маълумот берилди.

Наманган вилояти.
Учқўрғон деҳқон бозорида овқатдан заҳарланиш ва юқумли касалликларнинг олдини олиш мақсадида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Учқўрғон туман бўлими ходимлари Г.Мамадалиева, М.Каримова, У. Юсуфжоновлар томонидан профилактик тадбир ўтказилди. Тадбир давомида дезинфекция ишлари олиб борилди.

Андижон вилояти.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Асака бўлими ходимлар томонидан тумандаги давлат мактабгача таълим ташкилотлар ходимлари ўртасида "Овқатдан заҳарланишга йўл қўймайлик!" мавзусида семинар ўтказилди.
Иштирокчиларга санитария қоидаларига эътиборли бўлиш, ошхона, буфетларда маҳсулотлар сақланиши, сифати, тайёрланиши тартиблари тўғрисида тўхталиб ўтилди. Шунингдек, бустер доза билан эмланишнинг аҳамияти, ўткир ошқозон ичак касалликларининг келиб чиқиш сабаблари хусусида тушунтиришлар берилди.

Навоий вилояти.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Б.Рустамов ҳамда Нурота туман санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими Ш.Ўроқов биргаликда тумандаги 6-сонли умумтаълим мактаби, 13-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти ва “Нурфахр” маҳалла тиббиёт пункти учун ажратилган контейнер ҳолати ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича вилоят бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Б.Рустамов томонидан керакли тавсия ва таклифлар бериб ўтди.

Санэпидхизмат
Матбуот хизмати

@sanepidxizmat
1.0K views11:40
Ochish/sharhlash
2022-10-03 14:39:59
867 views11:39
Ochish/sharhlash
2022-10-03 12:59:04 ​​ЭКСПОРТЁР КОРХОНАЛАР ФАОЛИЯТИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНМОҚДА

Жорий йилнинг 13 июнь куни Президентимиз раислигида ўтказилган стандартлаштириш ва сертификатлаш соҳасидаги самарадорликни ошириш масалалари бўйича йиғилишда мутасадди ташкилотлар олдига экспорт салоҳиятини ошириш, экспортчи корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш, миллий маҳсулотларнинг ташқи бозорлардаги рақобатбардошлигини мустаҳкамлаш борасида бир қатор вазифалар белгилаб берилди.

Шундан келиб чиқиб, Санитария-эпидемиология хизмати томонидан ҳам экспортёр корхоналарни қўллаб-қувватлаш ва экспорт салоҳиятини оширишга доир “йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, бугунги кунда тизимнинг энг қуйи бўғинларида ҳам ушбу “йўл харитаси”га асосан маҳаллий маҳсулотларнинг Европа бозорларига экспортини кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Санитария-эпидемиология хизмати Сирдарё вилояти бошқармаси ва шаҳар, туман бўлимларида ҳам экспорт билан шуғулланувчи тадбиркорлар рўйхати шакллантирилиб, ҳар бир тадбиркорлик субъектига мутахассислар бириктирилди. Жойларда бугунги кунда экспорт фаолиятини амалга ошириш жараёнида тадбиркорлик субъектлари дуч келаётган муаммолар мунтазам равишда ўрганиб келинмоқда.

Юртбошимиз томонидан белгилаб берилган вазифаларни самарали бажариш мақсадида ҳудудлардаги тадбиркорлик субъектлари билан доимий очиқ мулоқот ўрнатиб, бугунги кунда тадбиркорлар дуч келаётган муаммолар ўрганилиб соҳага оид муаммолар бартараф этилмоқда.

Боёвут туман ҳудудидаги "Ҳусанбек кластер", "Муҳаммад Иброҳим экспорт" ва "Golden Aziya" МЧЖ раҳбарлари билан бўлиб ўтган учрашувларда ўрганиш ишлари олиб борилди
.

@sanepidxizmat
308 views09:59
Ochish/sharhlash
2022-10-03 09:44:36
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Тошкент шаҳар бошқармаси болалар ва ўсмирлар гигиенаси бўлими мудири Дилфуза Хикматова ҳамда "Sevimli" телеканали мухбирлари билан ҳамкорликда пойтахтимиздаги МТТдаги ошхоналаридаги санитар-гигиеник ҳолати ўрганилди.

Бу ҳақида "Sevimli" телеканалининг "Zamon" информацион-таҳлилий дастурида намойиш этилган лавҳада батафсил маълумот берилди.

@sanepidxizmat
742 views06:44
Ochish/sharhlash
2022-10-03 07:24:26
Қашқадарё вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошқармаси Китоб ва Қамаши туманлари бўлими Болалар ва ўсмирлар гигиенаси бўлинмаси ходимлари томонидан мактабгача таълим ташкилоти ҳамшира ва ошпазлари иштирокида семинар ўтказилди.

Унда болалар орасида овқатдан заҳарланиш, вирусли гепатит касаллигининг олдини олиш ҳамда санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиш тўғрисида сўз юритилди.

Бундан ташқари, мактабгача таълим ташкилотлари ошпазларининг тиббий кўрикдан ўтиши, озиқ-овқат маҳсулотларини сақланиши ва тайёрланишида шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш, консерва маҳсулотларини ишлатишда ҳушёрликни ошириш масалаларига алоҳида эътибор бериш кераклиги айтиб ўтилди.

@sanepidxizmat
816 views04:24
Ochish/sharhlash
2022-10-02 08:22:56
Овқатланиш рационига балиқни киритинг

Одам организмига шифобахш таъсир этувчи минглаб омиллар ичида овқатланиш айниқса, ўз вақтида ва меъёрида, зарур бўлганда эса парҳезбоп таомлар истеъмол қилиш муҳимдир.

Балиқ инсон организмини тозаловчи, суяк ва тишларни мустаҳкамловчи шифобахш таом сифатида қадимдан севиб истеъмол қилинади. Айниқса, тез ҳазм бўлиши ва парҳезбоплиги балиқнинг қийматини янада оширади. Балиқ гўшти таркибида жуда кўп витамин ва микроэлементлар сақланиши туфайли биологик қиймати ҳам мол ва қўй гўштидан юқори туради.

Батафсил: http://www.sanepid.uz/reports/131

Санэпидхизмат
Матбуот хизмати

@sanepidxizmat
511 views05:22
Ochish/sharhlash
2022-10-01 12:17:35 «WYNDHAM TASHKENT HOTEL» меҳмонхонасида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ва Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти томонидан «Санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишнинг долзарб муаммолари» республика илмий-амалий анжумани ўтказилди.

Анжуман давомида Ўзбекистон Республикаси Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари Нурмат Атабековнинг “Хўжалик юритувчи субъектларда давлат санитария назоратини амалга оширишнинг тартиб, тамойиллари ҳақида”, Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари Ботиржон Қурбоновнинг “CОVID-2019 дан эмлаш самараси”, Санитария, гигиена ва касб касалликлари ИТИ овқатланиш гигиенаси лабораторияси мудири Анатолий Худайбергановнинг “Ўзбекистонда юқумли бўлмаган касалликлар алиментар профилактикасининг долзарб муаммолари” ва бошқа мавзуларда маърузалар тингланди.

Тадбир давомида кўп йиллик самарали ва ҳалол меҳнати, Санитария-эпидемиология хизмати ривожига қўшган салмоқли ҳиссаси, давлат ва жамоат ишларидаги фаол иштироки, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлашдаги машаққатли хизматлари ҳамда 1 октябрь – Устоз ва мураббийлар куни муносабати билан бир гуруҳ соҳа вакиллари Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.

Фурсатдан фойдаланиб, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматида устоз-шогирд анъанасини йўлга қўйган, жамоат ишларида барчага ўрнак бўлаётган устозларга саломатлик, ишларида муваффақият тилаб қоламиз.

Санэпидхимат
Матбуот хизмати

@sanepidxizmat
785 viewsedited  09:17
Ochish/sharhlash
2022-10-01 12:17:20
640 views09:17
Ochish/sharhlash