Get Mystery Box with random crypto!

СИЗ УЧУН ҚАДРЛИ ИНСОНИНГИЗ КИМ Бир зум ҳаёлот оғушига чўмасиз | Zebiniso Ahmedova — psixolog blogi

СИЗ УЧУН ҚАДРЛИ ИНСОНИНГИЗ КИМ

Бир зум ҳаёлот оғушига чўмасиз.... Осмон... сўқмоқ ва сиз кетаётган ўрмон....
1. Сиз ўрмонзорга ким билан бирга кетяпсиз? Ким ҳаёлингизга келди... Ким кўз ўнгингиздан ўтди...?
2. Ўрмонзорга кетаётиб сизнинг қаршингизда турган ҳайвонга кўзингиз тушди. Бу қайси хайвон?
3. Ўрмонзорда сиз дуч келган бу хайвон билан юзма-юз кўзларингиз тўқнашди. Бу ҳолатни тасвирлангчи?
4. Ўрмонзор ичидаги сўқмокда юришб кетмоқдасиз. Бир ялангликга келиб қолдингиз ва у ерда сизнинг орзуингиздаги уйни кўрдингиз. Бу уйни тасвирлаб беринг-чи. Бу уйнинг катталиги қандай?
5. Бу уйни ўраб турган девор, тўсиқ борми?
6. Бу уйга кирдингиз. Ошхонага кириб дастурхонга кўзингиз тушди. Дастурхон қай ахволда ва унинг атрофидаги ҳолатни тасвирлаб беринг.
7. Сиз бу уйдан бошқа эшик орқали чиқиб кетмоқдасиз. Шу пайт оёқ тагида ётган бир идишни кўрдингиз... Бу идиш нимадан қилинган?
8. Бу идишни кўриб нима қилдингиз?
9. Ховлининг бошқа бурчида яна бир уйни кўрдингиз. Бу уй олдида сув хавзаси бор? Бу сув ҳавзасини ҳаёлан тасвирланг-чи...
10. Бу сув ҳавзасидан ўтиб кетиш учун қандай йўл тутдингиз?

Сизнинг жавобларингиз сиз учун қадрли бўлган инсон ва у билан муносабатингизга ойдинлик киритади. Сиз бу жавобларингизни қуйидагича талқин қилишингиз мумкун:

1. Ўрмонзорга кетаётганингизда ёнингиздаги ҳамроҳингиз – сиз учун қадрли бўлган инсонингиздир.
2. Ўрмонзорда сизни қарши олган ҳайвон – бу сизнинг ички дунёнгиздаги муаммонгиз бўлиб, у қанча катта бўлса, шунчалик муаммони катта ва ечими қийин деб ҳисоблайсиз. Бу яшашингизни шунчалик қийинлаштиради.
3. Бу ҳайвон билан тўқнашгандаги аҳволингиз, бу сизнинг муаммони ечаётгандаги ўзингизни тутишингиздир. (жаҳл, сукут сақлаш, қочиш).
4. Сизнинг ҳаёлингиздаги бу уй – сизнинг мақсадингиздир. Агар бу уй анча катта бўлса, демак, сизнинг ҳаётдан кутган талабингиз каттадир.
5. Уйни ўраган девор, тўсиқни кўрмаётган бўлсангиз сиз очиқ ва эркин одамсиз. Агар, тўсиқ кўраётган бўлсангиз, сизнинг бошқалар билан қўшилиб кетишингиз қийин ва бошқаларни ҳам ўзингизга яқинлаштирмайсиз.
6. Дастурхонда егуликларнинг кўплиги, ҳонада гулларнинг борлиги, мусиқа овози ва ҳушчақчак инсонларнинг борлиги сизнинг бахтлилинингиздан далолат берса. Дастурхоннинг бўм-бўшлиги, ҳонадаги шинамликнинг йўқлиги ва балки уруш-жанжалнинг сезилганлиги сизни ўзингизни бахтсиз сезаётганлигингиздан далолат беради.
7. Сиз кўрган оёқ остида ётган бу идиш қанчалик мустаҳкам матодан ясалган? Агар мис, темир каби мустахкам материал ёки пластик идиш, шиша идиш каби мўрт матодан ясалган бўлиши мумкун. Бу матонинг мустаҳкамлиги оилангиздаги муносабатларнинг мустаҳкамлик даражасини кўрсатади. Синувчан, эгилувчан шиша мўрт идиш сизнинг ҳавотирларингиздан далолат беради.
8. Бу идишни нима қилганлигингиз сизга қадрли ўрмонзорда кетаётган бу инсонга қилган муносабатингизни ифодалайди.
9. Сиз кўрган бу сув ҳавзаси сизнинг тунги ҳохиш-истагингизнинг тарозисидир. Бу сув ҳавзаси қанчалик катта ёки кўп экан?
10. Сувга қанчалик даражада яқинлик билдирганлигингиз бу сизнинг ҳаётингизда тунги муносабатларнинг ўрни қанчалик муҳимлигини белгилайди.
_____________
Зебиисо Ахмедованинг “Ўзингни ўзлигингдан изла” китобидан тест

Психологдан Консультация олиш учун, Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, хавотир ва невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612

Расмий каналга
уланиш
:
» @ZebinisoPsixolog