Get Mystery Box with random crypto!

​​Қадрингиз қанча деб ўйлайсиз? Кунлардан бир куни ёш бир йиг | Zebiniso Ahmedova — psixolog blogi

​​Қадрингиз қанча деб ўйлайсиз?

Кунлардан бир куни ёш бир йигит донишманд олдига борибди.

- Мен ҳечкиммасман! Нима қилсам ҳам уддалай олмайман, одамлар мени алдаб кетаверишади. Ўйлаб ўйларимнинг охирига етмайман: НЕГА БУНЧА НОШУДМАН ЭКАН?!

- Ҳозир мени сен билан гаплашишга ҳеч ҳам вақтим йўқ! Мана шу узукни тез бориб, бозорга бир тиллодан кам бўлмаган нархга сотиб кел! Шу ёрдаминг эвазига мен сени шу ношудлигингдан қутқараман! - дебди донишманд.

Бу йигит бозорга бориб узукни бир тиллога сотишни таклиф қила бошлабди.

Ҳамма кулармиш: Бир тилло эмиш! Бир тангага ҳам қиммат-ку! Ношуд болаэй, ношуд бўлмаса бир пулга қиммат узукни бир тилло деб юрармиди!

“Ношуд! Ношуд! Ношуд!”

Бу гап боланинг қулоғи остида жаранглайверибди ва орқага ҳеч нимани эплай олмай қайтибди.
- Бир тангага қиммат узукни нега бир тиллога сот дедингиз! Менинг ишонувчан ва кучсизлигимдан сиз ҳам фойдаландингиз, мен эса лаққа тушиб ўтирибман! - дебди йиғлаворай деб бу йигит...

- Мен сенга “бу узук қимматбаҳо” деяпман! Гапидан қайтмабди доно одам. Ким баҳолай олади айт-чи?
- Заргар ҳақиқий баҳосини айтади - деб бир хулосага келишибди.
Заргар бу узукни кўриб, маҳлиё бўлибди. 50 тиллога сотиб оламан, агар узук эгаси вақт берса 70 тилло бераман дебди заргар.

Йигит доно одамнинг олдига яна узукни бошқача баҳо билан кўтариб келибди. Бу ҳикоя узук ёкм ношуд ҳақида эмас, азиз дўстим! Бу сиз ҳақингизда!

Сизнинг ҳақиқий ҚАДРИНГИЗГА ЕТАДИГАН инсонлар баҳосига ишонинг. Аввало ўзингизни кимлигингизни аниқлаб олиш керакмикан?

Кимсиз ахир? Ношудми? Кучлими?

Зебинисо Аҳмедова

———— ————
— Барча турдаги психологик хизматлар;
— Психологдан Консультация олиш учун;
— Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, хавотирлар;
— Невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!

Қўнғироқ қилинг!
Тел: +998909444612
Тел: +998908055580

АЛБАТТА, ДАВОЛАЙМИЗ!!!

Онлайн тестлар
——————————
Телеграм канал
Кўрсатиладиган хизматлар рўйхати
——————————
PsixoMED (Instagram)
PsixoSCHOOL (Instagram)
——————————
YouTube канал
——————————
Расмий сайт
Онлайн китоб дўкон
——————————
Алоқа учун барча контактлар