Get Mystery Box with random crypto!

«Агар очиқлик, шаффофлик таъминланса, жуда кўплаб имкониятлар | Zafarbek Solijonov

«Агар очиқлик, шаффофлик таъминланса, жуда кўплаб имкониятлар ёшлар учун пайдо бўлади, кўплаб ёшлар имкониятлардан унумли фойдаланишини бошлайди». Ёшлар лидери Алишер Саъдуллаев ёшлар йилида Президент ташаббуси билан амалга оширилган тизимли ишлар ҳақида тақдимот қилиб, очиқлик сиёсатига алоҳида тўхталиб ўтган.

Алишер Саъдуллаевнинг маълум қилишича, очиқлик борасида Ёшлар ишлари агентлиги yoshlarportali.uz платформасини йўлга қўйган. Очиғи мана шу платформани кўриб, хурсанд бўлдим. Ёшлар учун ҳамма имкониятлар ягона мана шу платформага жойлаштирилган. Имконияти шу қадар кенгки, фақатгина ичига қўшилмаган Телеграм қолган, холос)))

Платформадаги имкониятларни, ундан қандай фойдаланишни ёзиб ўтирмадим, чунки шундоқ кириб, ўзингиз гувоҳ бўлинг. Респект, бизда ҳам мана шундай платформаларни қилса бўларкан-у! Ёшлар, бемалол бу имкониятлардан унумли фойдаланинг.

@Zafarbek_Solijonov