Get Mystery Box with random crypto!

Zafarbek Solijonov

Kanal manzili: @zafarbek_solijonov
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 29.25K
Kanalning ta’rifi

Фақат реклама:👉 @Victorbek
😎 Жаннатмакон каналим:👉 @Zafarello

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 174

2022-01-03 13:54:34 Соғлом баҳслар кўпайсин

Шу кунларда ўзларини либерал ва диндор тоифа ҳисоблайдиганлар ўртасида баҳслар бўлмоқда. Шу ҳақда фикрларимни улашмоқчиман. Икки тарафнинг ҳам ўз фикрларини очиқ билдира бошлаши яхши тенденция. Йиллар давомида иккала қатламнинг ҳам овози ўчириб қўйилганди. Уларга нима берилса, шуни ҳазм қилишга мажбур бўлди. Ўзлари истаганини ололмади. Энди эса улар гапирмоқда.

Бироқ бу каби баҳслар ўзаро ҳурмат асосида, ҳақорат, туҳмат ва провокациядан ҳоли, бир-бирини тинглай олиш йўлида ўтиши ҳаммага, айниқса, уларни тинглаб ўтирган аудитория учун фойдали. Векторни шунга йўналтириш керак. Хулосани баҳслашаётганлар баҳс вақти қилмаслиги мумкин. Бир-бирининг аргументларини мақулламаслиги ҳам нормал ҳолат. Бироқ баҳсдан кейин беихтиёр ўзлари билмаган ҳолда ичида савол беришга ўтиш эҳтимоли ҳам бор гап.

Тинглаётганлар эса изланишни бошлайди. Айтилган фикрларни бир-бирига солиштиради. Ҳақиқатларини сайқаллаштиришга ўтади. Қайсидир миқдорда ўзига яраша хулосалар олади. Савол бериш мумкинлиги ва бу ҳеч ким томонидан чегараланмаганлиги муқаддас қадрият эканини англаб етишига туркти бўлса не ажаб. Жавобларига қараб ўзлигини танишни бошлайди. Ички қўрқуви, иккиланиши ҳам йўқолади.

Бу ҳолат аввалги даврда қандай бўлган, қайси платформалар баҳс майдони вазифасини ўтаган билмайман. Аммо ҳозирда соғлом баҳс учун ҳамма шароит бор. Соғлом баҳсларни асраш, кўпайтириш керак. Бундан кўпроқ жамият ютади. Кўр-кўрона бировларга эргашиш, бошқаларга симпатия асосида ҳаракатланиш, ўзича ўзини фундаментал билимсиз мана шу тоифаданман деб эълон қилиш кабилар тинглаётганлар ўртасида нисбатан анча камаяди.

Мен шунга ишонаман. Сизчи?

@Zafarbek_Solijonov
10.7K views10:54
Ochish/sharhlash
2022-01-03 10:43:13 Яқинда инсайд маълумотлар асосида президент селектор ўтказгани, унда барча мансабдорлар йил бошида таътилга чиқиб, дам олиши ёки соғлиғи билан муаммоларини ҳал қилиб олиши учун муддат берилгани ҳақида ёзгандим. Маълумот тобора ўз тасдиғини топяпти. Rost24 маладес, маълумотни тасдиқлай туриб, асосий муаммони кўтарган.

Юқори лавозимдаги шахслар таътилга чиқмоқда. Уларнинг айримларининг хорижга дам олишга кетаётганининг гувоҳи бўляпмиз. Қайси пулга кетмоқда? Ўзбекистонликлар ҳар йили чет элда дам олиш учун 1 миллиард 200 миллион доллар атрофида пул сарфлайди, шунинг қанчаси амалдорлар ҳиссасига тўғри келади-ю, қанчаси бирламчи муаммоларини ҳам қилолмаётган қора халқники? Ўринли саволлар.

Нега ростан ўзимизда дам олишмайди? Ахир ўзлари жар солганидек жаннатмакон юрт эмасмизми? Нега бошқа "жаннат" қидиришлари керак? Қаердан олди бу пулни дея савол ташлашим учун бюджет тўла шаффоф ва амалдорларнинг барчаси даромадлар декларациясини тўлдирган бўлиши керак. Бироқ итнинг кейинги оёғи бўлган масъул ташкилот ушбу ҳужжатни сабабсиз кечиктиришда давом этмоқда.

Энди инсайд маълумотларнинг тўла тасдиғини кутамиз. Президент ростан ҳам вилоятларга ташриф усулини ўзгартириб, бир неча кун ҳудудларда қолиб, уни сайлаган халқнинг муаммосини ўзи тинглайдими? 2023 йилдан коррупцияга (асосан элитари) қарши шиддатли кураш бошланадими? Ўзи турган шохларни арралайдими?

@Zafarbek_Solijonov
11.7K views07:43
Ochish/sharhlash
2022-01-02 19:15:38 Барча чемпионларни кутиб олишда бир хил меъёр қўлламасак, шу каби муносабатлар урчийверади. Акасининг тўйига Юлдуз келди, укасиникига фалончини олиб келишибди холос дегандек. Ё ҳаммасини дабдаба билан кутиб олайлик, ёки ҳаммасига бир хил бўлайлик. Норма ўрнатайлик.

Тасаввур қилинг, менинг 68 та ваколатларим орасида карате федерацияси раҳбарлиги ҳам бор. Бироқ улар орасида бокс йўқ. Лекин мен бокснинг оммалашган хусусиятидан келиб чиқиб, ғолибларни шахсан ўзим кутиб олдим, каратечиларга эса чиқмадим. Ваҳоланки, мен каратега масъулман. Ғалатимасми?

Ёш рекордчи шахматчимиз муносиб кутиб олишга лойиқмиди? Лойиқ эди. Мен YOUTUBE'да кузатадиган Chess chanel канали ҳурмати ҳам муносиб эди) Видео 711 минг просмотр бўлибди. Бечора айрим телеканаллар, "муносиб кутиб олинди" деган кадр учун аэропортдаги таксичи братлардан фойдаланишга мажбур бўлгандек кўринди менга репортажлардан)

@Zafarbek_Solijonov
7.6K viewsedited  16:15
Ochish/sharhlash
2022-01-01 17:29:31
Носталгия учун

@Zafarbek_Solijonov
7.3K views14:29
Ochish/sharhlash
2022-01-01 17:27:05 "Гугурт бир тийин эди" дейдиганларни тушунишни бошладим

Собиқ СССРда яшаган, "гугурт бир тийин эди" дейдиган айрим инсонларни энди тушуняпман. "Мамлакатлар таназзули сабаблари" асарида шу ҳолат тушунтиришга ҳаракат қилинган. Большевиклар ва оқ подшо тарафдорлари ўртасида уруш кетаётган вақтда АҚШдан экспедициялар юборилади. Шундай гуруҳларнинг бирида зиёли журналист Линкольн Стеффенс ҳам бўлган.

У АҚШда вахший кариталистларга уруш очган, ўткир танқидчи журналист сифатида ном қозонганди. Ҳукумат гуруҳга уни миссия ишончли кўриниши ва душманлик руҳини пасайтириш учун қўшганди. Ленин билан тинчлик келишувига эришган гуруҳ кейинроқ АҚШга қайтади. 1931 йили у шундай ёзган:

"Совет ҳукумати эволюцион дастурга эга революцион ҳукумат экан. Уларнинг режаси йўқсиллик ва давлатмандлик, порахўрлик, алоҳида табақалар учун берилган имтиёзлар, зулм, уруш каби иллатларни бевосита йўқотиш эмас. Балки уларнинг сабабларини аниқлаб, илдизини қуритишдан иборат экан.

Улар кичик, аммо малакали озчиликка таянган диктатура ўрнатган. Мақсадлари бир неча авлодлар учун иқтисодий ресурсларни илмий жиҳатдан қайта ташкил қилиш ва шу орқали дастлаб иқтисодий демократияга, кейинчалик эса сиёсий демократияга эришишдир", деб ёзган. Балки иқтисодчи бўлмагани учун жуда кўпчилик қатори у ҳам руҳлангандир. Шу сабабли "Мен келажакни кўрдим ва у рўёбга чиқяпти" дея машҳур иборалар ҳам ўйлаб топгандир.

Кучли иқтисодчилар айтганидек, 70 йиллар охиригача жуда кўп ғарбликлар СССРда келажакни кўргани рост ва қайсидир миқдорда эришилганди ҳам. Бироқ СССРда қуролланиш ва космосдан ташқари барча соҳаларда инновация етишмади. Иқтисодий рағбат етишмовчилиги ва сиёсий элитанинг инжиқликлари ушбу давлатни қулатди.

Ўша даврда кўк бочкаларда тонналаб салярка, бензин сақланган, истаганча фойдаланган, омборда яшиклаб шоколадлар сақлаган, ҳозиргидек дабдабага қизиқмаган, волга минган бобомни энди тушуняпман.

@Zafarbek_Solijonov
7.6K viewsedited  14:27
Ochish/sharhlash
2021-12-31 23:14:26 Янги Ўзбекистон

Ўзбекистон келажаги буюк давлат, ростан, ишонинглар

@Zafarbek_Solijonov
4.0K views20:14
Ochish/sharhlash
2021-12-31 22:04:23 Янги 2022 йил муборак бўлсин. Барча эзгу ниятларимизга эришайлик. Тараққиётга хизмат қилишдан чарчамайлик. Борингизга шукр!

@Zafarbek_Solijonov
6.0K views19:04
Ochish/sharhlash
2021-12-31 21:42:12 Айтмоқчи, янги оливье.
6.8K views18:42
Ochish/sharhlash
2021-12-31 21:41:15
Кириб келаётган янги йилингиз муборак бўлсин!

@Zafarello
5.9K views18:41
Ochish/sharhlash
2021-12-31 21:04:59 ​​Йил хомхаёли ва хаёлпарасти.

@tentakminds
5.2K views18:04
Ochish/sharhlash