Get Mystery Box with random crypto!

Келишинг байрамдир, кетишинг хижрон... Эй йилда бир ойга ке | ️ “Yurist xonim yon daftari”dan

Келишинг байрамдир, кетишинг хижрон...

Эй йилда бир ойга келиб, кўнгил уйимизга шараф келтирган қийматли меҳмоним!

Эй рўзалари, таровеҳлари, сахар ва ифторлари, инфоқ ва эҳсонлари билан бизларни сийлаган раҳмоний меҳмоним!

Эй нафсларимизни тарбия этиб, Қуръон билан орамиздаги унсият ришталарини ислоҳ қилган муслиҳ меҳмоним!

Эй қалблар мағфират дарёсида чўмилиб, покланишига астойдил ҳизмат қилган жўмарт меҳмоним!

Сендек қадрдонни қандай кузатайин?! Бизларни фироқингда кўп интизор қилма!
Яна кел, бизларни яна иҳё эт!

Хайр Рамазон.......

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari