Get Mystery Box with random crypto!

​​ У бизни севади, шу сабаб биз ҳам Уни севдик..... Сари | ️ “Yurist xonim yon daftari”dan

​​ У бизни севади, шу сабаб биз ҳам Уни севдик.....

Сарий Сақотий роҳимаҳуллоҳ шундай ҳикоя қиладилар:
"Қул бозорига кирдим, у ерда бир жорияни мақтаб "айблардан холи" деб жар солиб туришганини кўриб, уни ўн дийнорга сотиб олдим. Уйга қайтганимизда унга таом таклиф қилсам: "Мен рўзадорман", деди.
Кеч бўлгач, унга егулик келтирдим. У таомдан озгина еди. Хуфтон намозини ўқиганимиздан сўнг у олдимга келиб:
- Эй Хожам, менга бирор юмушингиз борми? - деди.
- Йўқ, - дедим.
- Унда Улуғ Хожам билан ёлғиз қолишим учун менга ижозат берсангиз! - деди.
- Майли боравер, - дедим. У ўзининг намоз ўқийдиган хонасига йўл олди, мен эса ухлашга ётдим. Кечанинг учдан бир қисми ўтганида, у келиб эшигимни тақиллатди.
- Ҳа тинчликми, нима хоҳлайсан? - дедим.
- Эй Хожам, тундан оладиган улушингиз йўқми? - деди.
- Йўқ! - дедим.
У кетди, кечанинг ярми бўлгач, келиб яна эшигимни қоқди-да: - Эй Хожам, таҳажжуд аҳли тунги вазифаларини адо қилгани турдилар, солиҳ зотлар тундан олажак ўз улушлари учун енг шимардилар, - деди.
- Эй Жория, кечаси мен қотиб ухлайман, чунки кундузи қул каби ишлаб чарчайман, - дедим.
Кечанинг учдан бир қисми қолганида, жория эшигимни янада қаттиқроқ таққиллатиб: - (Жаннат) шавқи сизни Аллоҳ билан сирли суҳбат қуришга ундамаяптими, қани туринг, ўз жойингизни эгалланг, ахир хизматкор сиздан ўзиб
кетди-ку? - деди.
Унинг сўзларидан таъсирланиб, туриб таҳорат олдим-да, намоз ўқишга киришдим. Қарасам, тун оғушида жория сажда қилиб:
"Аллоҳим, мени яхши кўришинг ила овунурман, акс ҳолда кечиришингни ўзи менга кифоя қилур", деб дуо қилаётган экан. Шунда мен унга: - Аллоҳ сени яхши кўришини қаердан билдинг? - дедим.
“Аллоҳ таолонинг: “Аллоҳ уларни севади, улар ҳам Аллоҳни севадилар!” деган каломини билмайсизми...? Агар Унинг севгиси бўлмаганида эди, мен ибодатга уйғонмас эдим, сиз эса уйғонмаган бўлар эдингиз….” дея жавоб берди.
- Бор кетавер, Буюк Аллоҳнинг розилиги учун сен озодсан, - дедим. У эса:
- Буниси кичик озодликдир, энди катта озодлик - жаҳаннамдан озод бўлиш қолди, - деганича чиқиб кетди.....

Солиҳлардан бири шундай деди: "Агар ибодат қилишда дангасалик ва сусткашлик қилаётган бўлсангиз, балки Аллоҳ сиз билан мулоқот қилишни хоҳламаётганлиги сабаб, намозда қоим эмаслигингиздан қўрқинг!" дедилар...

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari