Get Mystery Box with random crypto!

YURIST MASLAHATI

Kanal manzili: @yuristlar_maslahati
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 311.66K
Kanalning ta’rifi

Мурожаат учун: @yuristgamurojaat
Фаолиятимиз 2021 йилда Адлия вазирлиги томонидан эътироф этилган.
Канал № 0003337171-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритади.

Ratings & Reviews

1.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

2


Oxirgi xabar 84

2023-10-15 08:05:44
Агар "права" уйда қолган бўлса нима қилиш керак?

Саволингизни:
@yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
44.7K views05:05
Ochish/sharhlash
2023-10-14 09:32:50 #Бизнес_адвокат
#Суд_амалиёти

Фуқаролик кодексидаги мажбуриятни бажаришни орқага суришга рухсат берадиган норма тўғрисида.

Бисасиз, давлат мулк объектлари тадбиркорларга турли шартлар билан тадбиркорларга инвеститция шартлари асосида сотилган. Мазкур инвестиция шартномалари тадбиркорлар томонидан маълум сабаблар билан бажарилмай қолган ва бугун судларда айнан инвеститция шартномалари билан боғлиқ низолар талайгина.

Бир суд кейсида ҳам манашундаҳ ҳолат вужудга келди. Тадбииркор 2020 йилда инвеститция шартлари билан мулк сотиб олади ва инвестиция шартномасини маълум сабабларга кўра бажара олмайди. Шартнома шартларини бажара олмаганлигининг сабаби эса, тадбиркорга топширилган мулкнинг маълум қисми низоли мулк бўлган. Тадбиркор шуни асос қилиб судда ўз позитсиясини қилди. (Бундай низолар аукциондан сотиб олинган мулкда кўп кузатилади)

Фуқаролик кодексининг 256-моддаси иккинчи қисмига асосан бурчли тараф шартномада белгилаб қўйилган мажбуриятни бажармаган ёки мажбурият белгиланган муддатда бажарилмаслигини очиқ кўрсатиб турган вазият мавжуд бўлган тақдирда, муқобил ижрони ўз зиммасига олган тараф ўз мажбуриятини бажармай туришга ёки бу мажбуриятни бажаришдан бош тортишга ва кўрилган зарарни тўлашни талаб қилишга ҳақли экани белгиланган.

Мазкур асос билан суд ҳал қилув қарорини тадбиркор фойдасига чиқарди

Саволингизни:
@yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
23.6K views06:32
Ochish/sharhlash
2023-10-13 13:35:37 Мерос масалаларида мерос қолдирувчининг мулкини бўлиш билан боғлиқ масалалардан бири бу мерос қолган ер учаскасини бўлишдир.

Ерларни бўлиш билан боғлиқ низоларни кўраётганда судя ерни бўлинадиган ёки бўлинмайдиган ерга мансублигини албатта ҳисобга олиши лозим.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 03.02.2006 йилдаги 3-сонли "Ер кодексини татбиқ қилишда суд амалиётида вужудга келадиган айрим масалалар тўғрисида"ги қарорининг 10- бандига асосан Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 10-моддасининг 5-қисми ва 21-моддаси талабига мувофиқ ер участкасини бўлиш имконияти бўлмаса, бундай ер бир неча юридик ва жисмоний шахслар томонидан биргаликда эгалик қилинадиган ва фойдаланиладиган ер участкаси деб эътироф этилади, бу хол кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг ва уларга доир битимларнинг давлат реестрида акс эттирилади.

Биргаликда эгалик қилинадиган ёки фойдаланиладиган ер участкаларини бўлиш ва ундан фойдаланиш тартибини белгилаш, шунингдек ер участкаси чегарасини белгилаш тўғрисидаги низоларни ҳал қилишда суд Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 22-моддасининг тўртинчи қисмига асосан улушларга мутаносиб равишда ер участкасини бўлиш ёки фойдаланиш тартибини белгилаш ҳақидаги давлат ер кадастри ёки ер экспертизаси хулосасидан келиб чиқиши лозим. Биргаликда эгалик қилинадиган ёки фойдаланиладиган ер участкасини тарафларнинг иморатга бўлган эгалик ҳуқуқидаги улушларига мутаносиб равишда ажратиш имконияти бўлмаса, суд илгаридан ўрнатилган ер участкасидан фойдаланиш тартибидан келиб чиқиши лозим.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
34.4K views10:35
Ochish/sharhlash
2023-10-13 12:52:29
Чет элдан қанча миқдорда тилла буюмлар олиб келса бўлади?

Саволингизни:
@yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
34.1K views09:52
Ochish/sharhlash
2023-10-13 05:58:19 #Бизнес_солиқ

Янги ташкил этилган солиқ тўловчилар давлат рўйхатидан ўтиш чоғида қатъий белгиланган суммада солиқ тўлашни танлашга ҳақли.

Қатъий белгиланган суммада солиқ тўлашга солиқ даври мобайнида ўтилган тақдирда, солиқ миқдори қатъий белгиланган суммани ўн иккига бўлиш ва олинган натижани жорий солиқ даврининг якунига қадар қолган ойлар сонига кўпайтириш йўли билан аниқланади.

Солиқ кодексининг 470-1-моддаси

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
36.0K views02:58
Ochish/sharhlash
2023-10-12 12:47:57 #Кадровик

Ҳар йилги қўшимча татиллар кимларга берилади
?

Таътиллар масаласи кадровиклар ишидаги энг мураккаб бўлган ишлардан бири ҳисобланади. Мазкур постда ҳар йилги қўшимча таътиллар ва уларга ҳақ тўлаш масалаларига тўхталамиз.

Меҳнат кодексида 4 ҳолатда қўшимча таътиллар берилиши назарда тутилган.

1. Меҳнат шароитлари ноқулай ишларда банд бўлган ходимларга. МК-481-модда
2. Ноқулай табиий-иқлим шароитларида иш бажараётган ходимларга. МК-483-модда
3. Ташкилотда ёки тармоқда кўп йиллик иш стажига эга бўлган ходимларга. МК-220-модда
4. Қонунчиликда, жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида, ички ҳужжатларда, меҳнат шартномасида назарда тутилган бошқа ҳолларда
берилади.

Қўшимча таътилларни бериш тартиби қандай бўлади?

Меҳнат кодексининг 222-моддасига асосан ҳар йилги меҳнат таътилининг умумий давомийлигини ҳисоблаб чиқаришда қўшимча таътиллар ҳар йилги асосий
энг кам таътил ёки ҳар йилги асосий узайтирилган таътилга қўшиб жамланади.

Қўшимча савол туғилиши табий яъни агар ходим қўшимча таътил бериладиган тоифанинг иккитасига тушса, бунда таътил бериш қандай бўлади деган мазмунда. Масалан ходимнинг асосий йиллик таътили 21 кунни ташкил қилса, у ташкилотда 10 йилдан буён ишлаётган бўлса ва жамоа шартномасида қўшимда 5 кун таътил берилиши назарда тутилган бўлса, ходимга меҳнат таътили қандай ҳисобланади?

Асососий йиллик таътил 21 кун + МК-220-моддасибилан 10 йил ишлагани учун 4 кун + жамоа шартномасида назарда тутилган қўшимча таътил 5 кун жами 30 кун таътил ҳисобланади.

Шуни ёддан чиқармаслик керакки, таътилнинг умумий куни 56 календар кундан ўтиб кетмаслиги керак. МК 222-моддаси 2-қисмига кўра, барча ҳолларда қонунчилик билан белгиланган таътилларни жамлашда уларнинг давомийлиги бир иш йили учун 56 календарь кундан ошиб кетиши мумкин эмас.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
43.3K views09:47
Ochish/sharhlash
2023-10-12 08:02:42
Четга чиқишга қўйилган тақиқни аниқлаш усули

Саволингизни:
@yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
43.6K views05:02
Ochish/sharhlash
2023-10-12 06:47:53 #Солиқ_бизнес

ҚАТЪИЙ БЕЛГИЛАНГАН СОЛИҚДАН НДС га ЎТИШ ТАРТИБИ ҚАНДАЙ?

Ассалому алайкум. Қаттий солиқ туридан НДС га ўтиш тартиби қандай бўлади. Оборот 1 млд сўмга етиб қолди. Қаттий солиқ турида қабул қилинган товар қолдиқлари қандай акс эттирилади.

ЖАВОБ:

Солиқ кодексининг 462-моддаси тўққизинчи қисмига асосан солиқ даври давомида жами даромади бир миллиард сўмдан ошган солиқ тўловчилар, шу жумладан янги ташкил этилган юридик шахслар ва янги рўйхатдан ўтган якка тартибдаги тадбиркорлар жами даромади кўрсатилган миқдорга етган кундан эътиборан қўшилган қиймат солиғини ва фойда солиғини тўлашга ўтади.

Солиқ кодексининг 470-1-моддаси бешинчи қисмига асосан Солиқ даври давомида қатъий белгиланган суммада солиқ тўлашдан қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғини тўлашга ўтишда қатъий белгиланган суммадаги солиқ суммаси ушбу солиқларни тўлашга ўтиш амалга оширилган охирги календарь ой ҳисобга олинган ҳолда тўланади.

Солиқ кодексининг 470-1-моддаси тўққизинчи қисмига асосан қатъий белгиланган суммадаги солиқнинг солиқ тўловчиси қўшилган қиймат солиғини ва фойда солиғини тўлашга ўтишда товар-моддий захираларнинг қолдиқлари ҳамда узоқ муддатли активлар бўйича қўшилган қиймат солиғи суммаларини ҳисобга олишни амалга оширмайди.

Саволингизни:
@yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
40.4K views03:47
Ochish/sharhlash
2023-10-11 23:13:15
ЎҚИТУВЧИДАН ҚАЙСИ ҲОЛАТДА ДАРОМАД СОЛИҒИ УШЛАБ ҚОЛИНМАСЛИГИ КЕРАК?

Солиқ кодексининг 380-моддаси 3 бандига биноан айрим тоифадаги ходимлар дармадининг маълум миқдори учун даромадлар бўйича солиқ тўлашдан озод этилади.

@yuristlar_maslahati
46.3K viewsedited  20:13
Ochish/sharhlash
2023-10-11 11:17:12 Никоҳдан ажратиш ва мол-мулк ҳақидаги талаб қўйилганда давлат божи масаласи

Бир вақтнинг ўзида мулкий ва номулкий характерга эга бўлган мустақил талаблардан иборат бўлган аризалардан давлат божи ҳар бир талаб алоҳида, мулкий ва номулкий характердаги аризалар учун белгиланган тегишли ставкалар бўйича ундирилади.

Масалан, никоҳдан ажратиш ва мол-мулк ҳақидаги талаб битта даъво аризасида қўйилганда ёки битта ишга бирлаштирилганда, давлат божи ҳар бир талаб бўйича алоҳида ундирилади.

Даъво суммаси кўпайтирилганда, давлат божининг етишмаётган суммаси даъво миқдорининг кўпайтирилганлиги инобатга олинган баҳосига мувофиқ ундирилиши лозим, даъвогар томонидан даъво талаблари камайтирилганда эса, давлат божи қайта ҳисоблаб чиқилмайди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 24.11.2009 йилдаги "Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида"ги 14-сонли қарорининг
6-банди

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
28.2K views08:17
Ochish/sharhlash