Get Mystery Box with random crypto!

YURIST MASLAHATI

Kanal manzili: @yuristlar_maslahati
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 321.32K
Kanalning ta’rifi

Мурожаат учун: @yuristgamurojaat
Фаолиятимиз 2021 йилда Адлия вазирлиги томонидан эътироф этилган.
Канал № 0003337171-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритади.

Ratings & Reviews

1.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

2


Oxirgi xabar 87

2023-10-28 08:08:35 КОНТРАКТ ТЎЛОВ УЧУН ИМТИЁЗНИ ОЙЛИКДАН ЎТКАЗГАНДА БУГАЛТЕР ОРҚАЛИ ДАРОМАД СОЛИҒИДАН ИМТИЁЗНИ ҚЎЛЛАСА БЎЛАДИМИ? ЁКИ СОЛИҚҚА БОРИШ ШАРТМИ?

Бу имтиёздан икки ҳил тоифадаги фуқаролар фойдаланади. Расмий даромадга эга бўлганлар ва рамий даромадга эга бўлмаганлар. Икки тоифанинг ҳам имтиёздан фойдаланишини бирма бир таҳлил қилиб ўтамиз.

Адлия вазирлигида 2010 йил 27 майда 2107-сон билан рўйхатга олинган Низомнинг 12-бандига асосан солиқ тўловчи иш берувчига иш ҳақи тарзидаги даромадини профессионал ёки олий таълим ташкилотига ўқиш учун тўловга ўтказиш тўғрисидаги ариза билан биргаликда контракт шартномаси нусхасини тақдим этса, иш берувчи томонидан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлов манбаида ушлаб қолмаслик учун асос бўлади.

Яъни бу ерда фуқаро иш берувчига юқоридаги икки хужжатни тақдим қилса, шунинг ўзи етарли. Иш берувчи бу ҳолатда ходимнинг ойлигидан даромад солиғини ушлаб қолмайди.

Иккинчи ҳолат, мазкур Низомнинг 16-бандига асосан Ўзбекистон Республикаси профессионал ва олий таълим ташкилотларида ўқиш учун тўлов жисмоний шахс томонидан мустақил равишда (нақд пулда, омонат, ҳисоб рақам ёки пластик карта орқали) тўланганда, солиқ имтиёзи Солиқ кодексининг 397- моддасига асосан жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларацияни топшириш йўли орқали берилади. Яъни бу ҳолатда қачонки, фуқаро деклорация топширган тақдирда 12 фоиз даромад солиғидан имтиёз қайтарилади.

Имтиёздан онлайн фойдаланиш тартиби бу ерда.

Юқоридагиларга асосан, фарзандингизни контракти учун тўлов юридик шахс томонидан пул ўтказиш йўли билан ўтказилган тўловларга юридик шахснинг ҳисобчиси томонидан тўлов манбаида имтиёз қўлланилиши лозим ва 2023-йилда тўланган нақд пул шаклидаги тўлов бўйича йил тугагандан сўнг, 2024-йил январ ойидан бошлаб декларация тақдим этиш орқали ортиқча тўловни қайтариб олишингиз мумкин.

Контракт тўловчи ота оналарга юбориб қўямиз

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
51.3K views05:08
Ochish/sharhlash
2023-10-27 15:30:17 Эр ёки хотиндан бирининг аризаси асосида никоҳдан ажратиш

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сон қарорига 3-ИЛОВА "Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш ҚОИДАЛАРИ"нинг 106-бандига кўра Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 43 ва 219-моддаларига мувофиқ эр-хотиндан бири:

суд томонидан бедарак йўқолган деб топилган бўлса;

суд томонидан руҳияти бузилиши (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) сабабли муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса;

содир қилган жинояти учун уч йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилинган бўлса, ўртада вояга етмаган умумий болалари бор-йўқлигидан қатъи назар, эр-хотиндан бирининг аризасига кўра ФҲДЁ органларида никоҳдан ажратиш қайд этилади.

Бундай ҳолларда аризага қўшимча равишда қуйидагилар илова қилинади:

эр (хотин)нинг муомалага лаёқатсиз ёхуд бедарак йўқолган деб топилганлиги тўғрисида қонуний кучга кирган суд қарори;

эр (хотин)нинг уч йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилинганлиги тўғрисида қонуний кучга кирган суд ҳукмидан кўчирма, шунингдек судланган эр (хотин)нинг никоҳдан ажратишга ўртада умумий болалари ва мол-мулки юзасидан низолари йўқлиги тўғрисидаги розилиги.

Болалари тўғрисида, биргаликдаги умумий мол-мулкини бўлиш ҳақида ёки ёрдамга муҳтож, меҳнатга лаёқатсиз эр (хотин)га таъминоти учун маблағ тўлаш ҳақида низо мавжуд бўлса никоҳдан ажратиш суд тартибида амалга оширилади.

Саволингизни:
@yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
28.3K views12:30
Ochish/sharhlash
2023-10-27 14:05:04 Малака тоифаси тугаган ўқитувчиларга тоифа бўйича устама тўлаш давом этади (тўхтатилмайди).

Кўпчилик ўқитувчилар тоифасининг муддати тугаганимуносабати билан уларга тўланадиган устамалар юзасидан саволлар юбормоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.05.2023 йилдаги ПФ-79-сонли "Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармоннинг 3-бандига асосан малака тоифаси беришнинг янги тартиби жорий қилингунига қадар малака тоифасини олиш бўйича синовларни ўтказишга мораторий жорий этилган.

Мораторий давомида педагог кадрлар навбатдаги малака тоифасини олиш синовларига жалб этилмайди ҳамда уларнинг малака тоифасини тасдиқловчи сертификатнинг амал қилиш муддати навбатдаги синовларга жалб қилингунига қадар автоматик равишда узайтирилиши белгиланган.

Юқоридагиларга асосан янги тартибда малака тоифасини олиш синовлари бўлгунга қадар муддати тугаган сетификатларнинг муддати узайтирилади ва устамалар тўланишда давом этади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
36.3K viewsedited  11:05
Ochish/sharhlash
2023-10-27 09:48:17 #Бизнес_солиқ
#Адвокат

Корхонамиз чет давлат компаниясидан карз олмокчи 200 минг АКШ доллари. Карз учунн хисобланадиган фоизи 20 минг
АКШ доллари. Корхонамиз солик агенти сифатида нерезидентларга туланган даромаддан фойда солиги тулаб берадими. Тулаб берса канча тулайди?

ЖАВОБ:

Ҳа, 10% даромад солиғи ушлаб қолиниши керак батафсил асослантираман.

Солиқ кодексининг 351-моддаси биринчи қисмига асосан норезидентнинг Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан олинган ва доимий муассаса билан боғлиқ бўлмаган даромадларидан олинадиган солиқ норезидентга даромад тўловчи солиқ агенти томонидан ҳисоблаб чиқарилади ва ушлаб қолинади. Солиқнинг ушлаб қолиниши солиқ тўловчининг даромадларидан бундай даромадларнинг ҳар бир тўлови пайтида амалга оширилади.

Бундай даромадлар жумласига, хусусан, Ўзбекистон Республикасининг юридик шахсларидан ва якка тартибдаги тадбиркорларидан олинган ҳар қандай турдаги қарз мажбуриятлари (шунингдек фойдада иштирок етиш ҳуқуқини берувчи облигациялар ва конвертация қилинадиган облигациялар) бўйича фоизлар киради.

Юқоридагиларга кўра, солиқ агенти томонидан (яъни сиз томонигиздан) норезидентга ҳар бир фоиз даромадини тўлашда, тўлов манбаидан Солиқ кодексининг 353- моддасида белгиланган 10 фоизлик ставкада солиқ ушлаб қолиниши лозим.

Саволингизни:
@yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
31.5K views06:48
Ochish/sharhlash
2023-10-27 06:33:12 #Кадровик
БОШЛАНҒИЧ СИНФ РАХБАРИ ЮҚОРИ СИНФГА ҲАМ РАХБАРЛИК ОЛСА БЎЛАДИМИ?

ЖАВОБ:

2019 йилда тасдиқланган таълим муассасасининг синф раҳбари тўғрисидаги низомнинг 10 бандига мувофиқ,
бошланғич синф ўқитувчилари ўзига бириктирилган синфга раҳбар ҳисобланади.

Мазкур низомнинг 10-бандига мувофиқ нафақат бошланғич синф ўқитувчиси, балки бошқа фан ўқитувчиларининг ҳам иккита синфга раҳбарлик қилиши мумкин эмас.

Бундан ташқарив Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 20 июндаги Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида Низомига мувофиқ, Умумтаълим муассасаларида ўқитувчиларга биттадан ортиқ синфга раҳбарлик қилишга ва меҳнатини соатбай асосда олиб борувчи ўқитувчиларга синфга раҳбарлик қилишга йўл қўйилмайди бунда бошланғич синфларда синф раҳбарлиги она тили, ўқиш ва математика фанларидан дарс ўтадиган ўқитувчиларга юклатилади;

Яни юқоридаги низомга мувофиқ нафақат бошланғич балки юқори синф ўқитувчиларига ҳам иккита синфга раҳбарлик қилиш тақиқланади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
35.6K views03:33
Ochish/sharhlash
2023-10-26 15:34:57 #Кадровик
Иш берувчиларнинг суд қарорларига бундай хурматсизлик билан қарашига, унга риоя қилмаслигига тоқатсизлик билан курашиш керак.

Фуқаро мурожаати: 18 сентябрда фукаролик судида ишга тиклаш буйича юутиб чикдим. колдирилган прогулни хамда давалат божини директорга судя тулайсан деб карор чикарди.Орадан 35 кун ўтди. Ишхонага учрасам вакант келса ишга оламан деб кайтармоқда.

Меҳнат кодексининг 561-моддасига аосан меҳнат шартномаси қонуний асоссиз бекор қилинган, ғайриқонуний равишда бошқа ишга ўтказилган, меҳнат шартлари ўзгартирилган ёхуд ишдан четлаштирилган ҳолларда якка тартибдаги меҳнат низосини кўриб чиқувчи орган ходимни аввалги ишига тиклайди, шунингдек аввалги меҳнат шартларини тиклайди.

Мазкур асога кўра, ходим иш ўрни бўшашини кутиши керак эмас у аввалги ўз ишига тикланиши керак.

Мазкур кодексининг 569-моддасига асосан Ўзи билан тузилган меҳнат шартномаси ғайриқонуний равишда бекор қилинган ходимни ишга тиклаш, шунингдек меҳнат шартномасини бекор қилиш асосларининг таърифини ўзгартириш тўғрисидаги суд қарори ёхуд ғайриқонуний равишда бошқа ишга ўтказилган ходимни аввалги ишига тиклаш ҳақидаги ёхуд ғайриқонуний равишда ишдан четлаштирилган ходимга аввалги ишини бериш тўғрисидаги якка тартибдаги меҳнат низоларини кўриб чиқувчи органнинг қарори дарҳол ижро этилиши лозим.

Яъни бундай суд қарори қонуний кучга криши билан дархол МИБ томонидан ижро қилиниши керак. Афсуски, бугун амалётда суд хужжатлари ижроси билан боғлиқ жиддий камчиликлар бор. Агар суд хужжатлари ижроси масаласида жиддий бош қотирилмаса, одил судловга бўлган ишонч йўқолаверади.

Саволингизни:
@yuristgamurojaat ga қолдиринг

@yuristlar_maslahati
36.2K views12:34
Ochish/sharhlash
2023-10-26 09:41:06 #Кадровик
ВАҚТИДА ТЎЛАНМАГАН ОЙЛИК МАОШИ УЧУН КОМПЕНСАЦИЯ ТЎЛАБ БЕРИЛАДИМИ ?

Мен мактабда ишлиман, ойлигимизни банк тушириб бермаяпти.Компенсацияни олсек боладими

ЖАВОБ:

Вақтида тўланмаган ойлик учун компенсация берилиши керак
.

Меҳнат кодексининг 253-моддасида иш ҳақини тўлаш муддатлари белгиланган. Унга кўра, ходимларга иш ҳақи тўлаш муддатлари жамоа шартномасида ёки ички ҳужжатда, улар мавжуд бўлмаганда эса меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган муддатларда белгиланади ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмас.

Ходимларга ойлик иш ҳақи, қоида тариқасида, 16 кундан кўп бўлмаган танаффус билан икки қисмга бўлинган ҳолда (бўнакда ва қолган қисми миқдорида) тўланади.

Иш ҳақи тўланадиган кун дам олиш кунига ёки ишланмайдиган байрам кунига тўғри келиб қолганда иш ҳақи ушбу кунлар арафасида тўланади. Ходимга тегишли бўлган иш ҳақининг ўз вақтида тўланиши ва миқдори бошқа тўловларни амалга оширишга ҳамда уларнинг навбатига боғлиқ қилиб қўйилмаслиги керак.

Иш берувчи иш ҳақи тўлаш кечиктирилгани учун ходим олдида ушбу кодексга киритилган 333-моддага кўра моддий жавобгар бўлади.

Яъни, иш берувчи иш ҳақини, таътил тўловларини, меҳнат шартномаси бекор қилингандаги тўловларни ёки ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни тўлаш муддатини бузган тақдирда, уларни тўлов муддатидан кейинги кундан эътиборан то ҳақиқатда ҳисоб-китоб қилинган кунни ўз ичига олган муддатгача ҳар бир кечиктирилган кун учун Марказий банкининг ўша вақтда амалда бўлган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда фоизлар пулли компенсация билан бирга тўлаши шарт.

Ходимга тўланиши лозим бўлган пулли компенсациянинг миқдори Марказий банки қайта молиялаш ставкасининг ўн фоизи миқдорида белгиланади.

Ўз вақтида тўланмаган иш ҳақи миқдори ва тўланмаган ойлар учун компенсация ундириш тўғрисида туман мехнат инспекторига мурожат қилишингиз мумкин.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
40.1K views06:41
Ochish/sharhlash
2023-10-26 07:11:00 #Бизнес_адвокат
Солиқни бўлиб бўлиб тўлаш ёки кечиктириш масаласи.

Кўпчилик тадбиркорлар тўловга қобилятсизлиги сабабли солиқларни қандай кечиктирсам бўлади ёки бўлиб бўлиб тўлаш имкони борлиги ҳақида сўрайди. Мазкур пост орқали батафсил жавоб беришга харакат қиламан.

Солиқ кодексининг 100-моддаси иккинчи қисми 3-бандида солиқ тўловчи солиқни бир йўла тўлаши оқибатида унинг ночорлиги (банкротлиги) аломатлари пайдо бўлиши хавфи юзага келган тақдирда унга солиқ тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилиши кўзда тутилган.

Солиқ кодексининг 99-моддасига асосан қўшилган қиймат, аксиз, фойда, жисмоний шахслардан олинадиган даромад ва йер қаъридан фойдаланганлик учун солиқлари бўйича - Солиқ қўмитаси, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун, мол-мулк, йер ва айланмадан олинадиган солиқлари бўйича - Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари солиқларни тўлаш муддатларини ўзгартириш тўғрисида қарорлар қабул қилиш ваколатига ега органлар ҳисобланади.

Яъни ҳокимларнинг ҳам бу ерда ваколати мавжуд

Солиқни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш учун бкриладиган аризага қандай хужжатлар керак?

Солиқ кодексининг 101-моддасида солиқ тўловчининг солиқни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш тўғрисидаги аризасига қуйидаги ҳужжатларни илова қилиниши белгиланган:

1) солиқ тўловчининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича ариза берилишидан олдинги олти ой давомида ҳар ойлик пул маблағлари айланиши тўғрисида банклар маълумотномалари;

2) солиқ тўловчининг ҳақи тўланмаган ҳисоб-китоб ҳужжатларининг тегишли картотекасига жойлаштирилган ҳисоб-китоб ҳужжатлари мавжудлиги тўғрисида ёхуд ушбу картотекада
уларнинг мавжуд емаслиги тўғрисида банклар маълумотномалари;

3) солиқ тўловчининг банклардаги барча ҳисобварақларида мавжуд бўлган пул маблағларининг қолдиқлари тўғрисида банклар маълумотномалари;

4) солиқ тўловчи томонидан қарздорликни сўндиришнинг тахминий графиги;

5) солиқ тўловчи томонидан қарз суммасига ҳисобланган фоизларни графикда кўрсатилган муддатларда тўлаб бериши тўғрисида тилхат;

6) солиқ тўловчи томонидан гаров предмети бўлиши мумкин бўлган мол-мулк тўғрисидаги ҳужжатлар ёки кафиллик хати ёхуд банк кафолати.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Солиқ кодексининг 99-моддасида белгиланган солиқларни тўлов муддатини ўзгартириш юзасидан ушбу Кодекснинг 101-моддасида кўрсатиб
ўтилган тегишли ҳужжатларни тўлиқ илова қилган ҳолда мурожаат қилиш лозим.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

@yuristlar_maslahati
36.9K views04:11
Ochish/sharhlash
2023-10-25 18:47:15 Жорий йилнинг 9 ойи давомида судлар томонидан 949 нафар шахс реабилитация қилинди (оқланди).

Ўзбекистон Республикаси Олий суди

@yuristlar_maslahati
38.2K viewsedited  15:47
Ochish/sharhlash
2023-10-25 14:26:40
Ота-она розилигисиз болани эмлаш тўғрими?

@yuristlar_maslahati
49.5K views11:26
Ochish/sharhlash