Get Mystery Box with random crypto!

YURIST MASLAHATI

Kanal manzili: @yuristlar_maslahati
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 311.66K
Kanalning ta’rifi

Мурожаат учун: @yuristgamurojaat
Фаолиятимиз 2021 йилда Адлия вазирлиги томонидан эътироф этилган.
Канал № 0003337171-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритади.

Ratings & Reviews

1.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

2


Oxirgi xabar 86

2023-10-08 13:18:06
Кадастр агентлиги республика бўйлаб ўзбошимчалик билан эгалланган ерларни аниқлашни бошлади

Жорий йилнинг 1 октябрга қадар Ер ва кадастр назорати бошқармаси ходимлари томонидан  15 903 та (4 383,4 гектар) ҳолатда Ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш ҳолатлари аниқланган.

@yuristlar_maslahati
27.4K views10:18
Ochish/sharhlash
2023-10-08 10:26:12 #Бизнес

ЯТТни ТЎХТАТИБ ТУРСАМ БЎЛАДИМИ
?

Мен якка тартибдаги тадбиркоркорлик билан шуғулланаман. Ҳозирда тадбиркорлик фаолиятимни вақтинча тўхтатиб турмоқчиман. Биринчи саволим: ятт фаолиятини қанча вақтгача вақтинчалик тўхтатиб туришим мумкин?

Иккинчи саволим: бошқа бир ятт (мчж, фирма) менинг яттимни банкдан олинган кредитини тўлаб бериши мумкинми, бунга қонунларимизда рухсат берилганми?

ЖАВОБ:

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 392-моддасига асосан агар якка тартибдаги тадбиркор (оилавий тадбиркорлик субъекти) ўз фаолиятини муайян муддатга тўхтатса, у ўз фаолиятини тўхтатгунига қадар тадбиркорлик субъектини рўйхатдан ўтказувчи органга фаолиятни вақтинчалик тўхтатиш тўғрисида ариза бериш билан бир вақтнинг ўзида давлат рўйхатидан ўтганлик ҳақидаги гувоҳномани топширади.

Бунда ходимларни ёллаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркор (оилавий тадбиркорлик субъекти) ҳар бир ёлланган ходимга белгиланган тартибда берилган ҳисобга олиш карточкаларини ҳам белгиланган муддатларда солиқ ҳисобида турган жойидаги солиқ органига топширади.

Якка тартибдаги тадбиркорнинг (оилавий тадбиркорлик субъектининг) фаолияти вақтинча тўхтатилганлиги ёки қайта тикланганлиги тўғрисидаги аризани олган тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи орган навбатдаги иш куни тугагунига қадар солиқ ҳисобида турган жойидаги солиқ органларига якка тартибдаги тадбиркорнинг (оилавий тадбиркорлик субъектининг) фаолияти вақтинча тўхтатилганлиги ёки қайта тикланганлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шаклда ахборот тақдим этади.

Шунингдек, қонунчилигимизда (Фуқаролик кодекси 322-моддасида) қарзни бошқа шахсга ўтказиш деган амалиёт бор. Агар кредит берган банк розилик берса, шу ипотека кредитини бошқа бир тўловга лаёқатли фуқарога (янги қарздорга, ёки сиз айтган бошқа одамга) ўтказиш мумкин.”

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
29.5K views07:26
Ochish/sharhlash
2023-10-06 18:10:55 Уй-жой учун берилиши бошланган субсидиялар қуйидаги тоифаларга берилади:

Даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилаларга;

Ўқитувчилар учун имтиёзи асосда;

Ҳоким ёрдамчилари учун 150,0 млн сўмгача.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

@yuristlar_maslahati
55.1K viewsedited  15:10
Ochish/sharhlash
2023-10-06 17:33:32 Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 6 октябрдаги ажрими билан биринчи инстанция судининг А. Мўминовга нисбатан чиқарилган ҳукми ўзгаришсиз, апелляция шикоятлари эса қаноатлантирилмасдан қолдирилди.

Олий суд матбуот хизмати.

@yuristlar_maslahati
46.1K viewsedited  14:33
Ochish/sharhlash
2023-10-06 15:52:17 #Кадровик

Кўпчилик ойликлар кечикаётгани ҳақида ёзмоқда.

Агар меҳнат кодексидаги нормалар тўла ишласа, иш берувчи ойликларни ҳеч қачон кечиктирмайди. Чунки иш берувчи иш ҳақини кечиктирилган ҳар бир кун учун компенсация тўлаши керак бўлади.

Меҳнат кодексининг 333-моддасига асосан иш берувчи иш ҳақини, таътил тўловларини, меҳнат шартномаси бекор қилингандаги тўловларни ва (ёки) ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни тўлаш муддатини бузган тақдирда, уларни тўлов муддатидан кейинги кундан эътиборан то ҳақиқатда ҳисоб-китоб қилинган кунни ўз ичига олган муддатгача ҳар бир кечиктирилган кун учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ўша вақтда амалда бўлган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда фоизлар (пулли компенсация) билан бирга тўлаши шарт.

Яъни иш ҳақини вақтида тўламаслик ёки вақтида тўланмаган тақдирда унга пулли компенсация тўламаслик Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддасига асосан жавобгарликка сабаб бўлади.

Иш берувчиларга эслатма тарзида тайёрланди.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

@yuristlar_maslahati
53.3K viewsedited  12:52
Ochish/sharhlash
2023-10-06 13:10:43
Ўқитувчилардан мажбурий суғурта учун пул йиғилмоқдами?

Фарғонадан обуначимиз юқоридаги хатга асосан мактаб ва мактабгача таълим муассасалари ўқувчилари ва ходимларидан мажбурий суғурта пуллари ундираётганлигини ёзмоқда.

Юқоридаги хатга Президентининг 10.04.2007 йилдаги ПҚ-618-сонли қарори илова қилинган. Мазкур қарорда таълим муассасалари учун суғуртанинг мажбурийлиги ҳақида ҳеч қандай норма мавжуд эмас.

Суғурта қилиш албатта яхши ва буни қўллаб қувватлаймиз. Аммо у мажбурий бўлмаслиги керак. Суғурта қилиш бу тадбиркорлик субектининг фаолияти унга давлат муассасалари рахбарлари орқали мижоз йиғиб бериш қанчалик тўғри?

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

@yuristlar_maslahati
45.4K viewsedited  10:10
Ochish/sharhlash
2023-10-06 10:03:00 Мерос масаласи суд ишларидаги энг муаммоли масалалардан бири.

Мурожаатчимиз меросни тақсимлаш масаласидаги қизиқ ҳолат бўйича мурожаат йўллаган мурожаатга кўра ота вафот этган ундан қолган икки учаска жами 6 та муросхўрлар ўртасида тақсимланиши керак. Аммо шу меросхўрлардан бири бошқа вилоятда ишлайди ва меросни тақсимланишига қаршилик қилиб келади. Қолган меросхўрлар 3-4 ойдан буён меросни расмийлаштиришда муаммога дуч келганликларини ёзиб мурожаат қилишган.

Қонунчилик бунга нима дейди?

Фуқаролик кодексининг 1151-моддасига асосан Агар меросхўрлар орасида турган жойи номаълум шахслар бўлса, қолган меросхўрлар, васиятномани ижро этувчи (мерос бошқарувчиси) ва нотариус уларнинг турган жойини аниқлаш ҳамда уларни ворисликка чақириш юзасидан зарур чораларни кўришлари шартлиги белгиланган.

Агар турган жойи аниқланиб, мерос олишга чақирилган-у, лекин ҳозир бўлмаган меросхўр меросдан воз кечмаган бўлса, қолган меросхўрлар меросни тақсимлаш ниятлари тўғрисида уни хабардор қилишлари шарт. Агар ҳозир бўлмаган меросхўр хабар қилинган пайтдан эътиборан уч ой ичида қолган меросхўрларни меросни тақсимлаш ҳақидаги келишувда иштирок этиш истаги тўғрисида хабардор қилмаса, қолган меросхўрлар ҳозир бўлмаган меросхўрга тегишли бўлган улушни ажратиб, ўзаро келишувга кўра мерос тақсимотини амалга оширишга ҳақлидирлар.

Яъни мазкур ҳолатда қолган меросхўрлар 3 ой кутиб меросни тақсимлашлари мумкин.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

@yuristlar_maslahati
40.6K viewsedited  07:03
Ochish/sharhlash
2023-10-06 09:33:56
Nordik universiteti talabalari safi kengaymoqda

Abituriyentlar Xalqaro Nordik universitetini tanlashmoqda va talab yuqori boʻlgani uchun 2-yangi, yanada zamonaviy, qulay va shahar markazida joylashgan o‘quv binosi ochildi!

Abituriyentlar nega aynan Xalqaro Nordik universitetini tanlashmoqda?
4 ta Phd dasturi;
double degree dasturi;
"Work and travel" imkoniyati;
12 ta bakalavriat yo‘nalishi;
6 ta magistratura mutaxassisligi;
10 ta davlat, 10 ta universitet granti;
Finlandiya, Italiya universitetlari bilan "1+3" va "2+2" dasturlari;
Xalqaro ta'lim modellari, xalqaro diplom va tajribali fin o‘qituvchilari.

Sizni ham talabalarimiz safida kutamiz! Ko‘zlagan manzilingizga biz bilan qadam bosing!

Yangi binomiz G‘afur Gulom metro bekatiga yaqin masofada!  (Sirk yoniga kelib chapga qarang!)

Qoʻshimcha savollar boʻlsa, bemalol murojaat qiling:
+998555084400
@nordikedu

Web-site | Telegram | Instagram | YouTube

Реклама
39.4K viewsedited  06:33
Ochish/sharhlash
2023-10-06 07:22:05 #Кадровик

Ишдан бўшаётганда ходимга қандай пуллар тўалаб берилиши керак?

Кўпчилик ходимлар ишдан бўшаётганда менга ишхана томонидан пул тўлаб берилиши керакми? деган саволлар билан бизга мурожаат қилишади. Меҳнат кодексида ходим ишдан бўшаётганда унга ходимнинг иш фаолияти билан боғлиқ тўловларни тўлаб бериш белгилаб қўйилган.

Меҳнат кодексининг 172-моддасига асосан Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходим билан ҳисоб-китоб қилиниши керак.
Ҳисоб-китоб ходимга:

охиригача олинмаган иш ҳақини;
ходим томонидан фойдаланилмаган барча асосий ва қўшимча таътиллар учун компенсацияларни;
агар меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ёхуд меҳнат шартномасида бошқа тўловларни тўлаш назарда тутилган бўлса, ушбу тўловларни тўлашни ўз ичига олишини белгиланган.

Яъни ходим ишдан бўшаётганда иш берувчи томонидан унга юқоридаги 3 турдаги пуллар тўлаб берилиши керак.

Бу пуллар қачон тўланиши керак?

Иш берувчи томонидан ходимга тегишли бўлган барча суммаларни тўлаш ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган кунда амалга оширилади.

Ўзи билан меҳнат шартномаси бекор қилинган ходимга меҳнат шартномаси бекор қилинганидан кейинги даврда бирор-бир тўловлар (ой, чорак, йил якунлари бўйича мукофотлар) ҳисобланган тақдирда, ушбу тўловлар ходим томонидан тегишли талаб қўйилганидан кейин уч кундан кечиктирмай амалга оширилади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat қолдиринг

@yuristlar_maslahati
49.2K views04:22
Ochish/sharhlash
2023-10-05 18:29:55
КИМЛАР СУБСИДИЯ ОЛИШГА ҲАҚЛИ

Ижтимоий мезонлар асосида баҳоланган ариза берувчи 30 ва ундан юқори балл тўплаган тақдирда, талабгор сифатида тан олиниб, квартира сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун ипотека кредити бўйича субсидия олишга ҳақли деб ҳисобланади.

Расмда уй-жойга муҳтож фуқароларни аниқлашнинг ижтимоий мезонлари келтирилган.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
53.0K views15:29
Ochish/sharhlash