Get Mystery Box with random crypto!

YURIST MASLAHATI

Kanal manzili: @yuristlar_maslahati
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 309.18K
Kanalning ta’rifi

Мурожаат учун: @yuristgamurojaat
Фаолиятимиз 2021 йилда Адлия вазирлиги томонидан эътироф этилган.
Канал № 0003337171-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритади.

Ratings & Reviews

1.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

2


Oxirgi xabar 83

2023-09-28 07:59:59
O'zbekistondagi birinchi IT maktabda "3 kun - bepul" maxsus taklifi

Endilikda farzandingiz PDP maktabimizga kelib, 3 kun o'qib ko'rganlaridan keyin dars sifati, ustozlar malakasi, oshxona taomlari bo'yicha ishonch hosil qilib, keyin shartnoma tuzish imkoniyatiga egasiz

PDP school farzandingiz kelajagi uchun:
IT ta'limga ixtisoslashgan;
10-sinfdan turib, institutga kirish imkoniyatini taqdim qiladi;
Pearson - Britaniya ta'lim standart dasturiga ega;
hamda aktual sport mashg'ulotlari yo'lga qo'yilgan!

Farzandingiz uchun kelajak poydevoriga asoslangan IT sohasini tanlang.
Shundagina farzandingiz yetuk mutaxassis va o'z sohasining ustasi bo'ladi!

Shoshiling! So'nggi joylar qolgan !
5-11 sinflar qabul qilinadi

Batafsil:
| +998787777474

@pdpmaktab
Реклама
23.2K views04:59
Ochish/sharhlash
2023-09-28 06:31:14 Контракт тўловининг 12%ни қайтариб олишда ёш чегараси бекор қилинди

Аввалги тартибда эса, ота-оналар ўзларининг 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг контрактлари учун пул тўлаганда, тўланган қисмидан 12 фоизлик даромад солиғи ҳисобланмасди ва қайтариб берилар эди. Қисқаси бу ёш 26 ёшгача эди.

Саволингизни:
@yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
29.6K viewsedited  03:31
Ochish/sharhlash
2023-09-27 18:17:25 Ҳукм устидан апелляция шикоятини бериш муддати 20 кундан 10 кунга қисқартирилди

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ–869, 27.09.2023 й.) билан Жиноят-процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Унга кўра, Кодекс қуйидаги боблар билан тўлдирилди:

Ҳукмларнинг, ажримларнинг, қарорларнинг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текширишнинг умумий шартлари (55-боб);

Суднинг ҳукми, ажрими устидан тафтиш тартибида шикоят (протест) бериш (56-2-боб).

Шунга мувофиқ:

Суд ҳукмлари, ажримлари, қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилиги апелляция, кассация ва тафтиш тартибида текширилиши мумкин.

Жиноят ишини апелляция, кассация, тафтиш тартибида кўришда прокурор иштирок этади.

Суд жиноят ишини апелляция, кассация, тафтиш тартибида кўришда шикоят ёки протест важлари билан чегараланмайди ва ишни барча маҳкумларга, шу жумладан тегишли шикоятни бермаган шахсларга ёки ўзига нисбатан шикоят (протест) берилмаган маҳкумларга нисбатан ҳам тўла ҳажмда текширади.

Маҳкум, унинг ҳимоячиси, қонуний вакили, жабрланувчи, унинг вакили биринчи инстанция судининг апелляция ёки кассация, тегишли тафтиш тартибида кўриб чиқилган ҳукмлари, ажримлари, шунингдек апелляция ёки кассация, тегишли тафтиш инстанцияси судларининг ҳукмлари, ажримлари устидан тафтиш тартибида шикоят беришга ҳақлидир.

Агар шикоятда ёки протестда оғирроқ жиноят тўғрисидаги қонунни қўллаш зарурлиги ҳақидаги, жазони кучайтириш тўғрисидаги ёки маҳкумнинг аҳволи ёмонлашишига олиб келадиган бошқа ўзгаришлар ҳақидаги масала қўйилган бўлса, суднинг айблов ҳукмини ёхуд ажримини тафтиш тартибида қайта кўриб чиқишга, шунингдек суднинг оқлов ҳукмини ёки ишни тугатиш тўғрисидаги ажримини тафтиш тартибида қайта кўриб чиқишга фақат у қонуний кучга кирганидан кейин 1 йил ичида йўл қўйилади.

Ҳукм чиқарган суд жиноят иши тафтиш инстанцияси судига юборилганлиги тўғрисида тегишли шахсларни 3 сутка ичида хабардор қилади.

Қонун билан шунингдек, ҳукм устидан апелляция шикоятларини (протестларини) бериш муддатлари 20 суткадан 10 суткага қисқартирилди.

Шунингдек, суд ҳукми, ажримини ва қарорини ижро этиш чоғида юзага келган масалаларни ҳал қилиш тўғрисидаги ажрим устидан хусусий шикоят бериш ва хусусий протест билдириш тартиби белгиланди.

Қонун 2024 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.

Саволингизни:
@yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
29.4K views15:17
Ochish/sharhlash
2023-09-27 16:46:29 #Бизнес

Давлат-хусусий шериклик асосида боғча ташкил қилиш учун ажратилган кредитларнинг имтиёзли муддати узайтирилди

“Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни янада қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–316-сон, 27.09.2023 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, тадбиркорларга, уларнинг хоҳишига кўра, 2018–2022 йилларда давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш учун тузилган битимларга мувофиқ ажратилган имтиёзли кредитлар бўйича имтиёзли давр муддатини 2024 йил 1 октябргача узайтиришга рухсат этилди.

Бунда:

имтиёзли давр давомида тадбиркорлар томонидан кредит бўйича фақат фоиз тўловлари амалга оширилади;

имтиёзли даврда тўланиши лозим бўлган асосий қарз бўйича тўловлар кредит даврининг қолган қисмига тенг миқдорда тақсимланади.

Давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш учун имтиёзли кредитлар лойиҳа ташаббускорларига қуйидаги табақалаштирилган фоиз ставкаларида ва шартларда ажратилади:

Тошкент шаҳрида – 10 йил муддатга, шу жумладан 2 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 12 фоиз ставка бўйича;

Нукус шаҳри, вилоятлар марказлари ва вилоятга бўйсунувчи шаҳарларда – 10 йил муддатга, шу жумладан 2 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 8 фоиз ставка бўйича;

туманларда
– 10 йил муддатга, шу жумладан 2 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 5 фоиз ставка бўйича.

Саволингизни:
@yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
29.9K viewsedited  13:46
Ochish/sharhlash
2023-09-27 12:20:01 Қонунчиликка киритилаётган ўзгартишларга кўра, 100 минг нафардан кам бўлмаган фуқаролар, Сенат, Омбудсман ва Марказий сайлов комиссияси қонунчилик таклифларини Қонунчилик палатасига киритиш ҳуқуқига эга бўлмоқда.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
28.4K viewsedited  09:20
Ochish/sharhlash
2023-09-27 09:57:11 Қорақалпоғистондаги ҳужжатсиз уй-жойларга мулк ҳуқуқи эътироф этилади

“Қорақалпоғистон Республикаси аҳолисини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда жисмоний шахслар томонидан қурилган уй-жойларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида” ги Президент Фармони (ПФ–119-сон, 28.07.2023 й.) қабул қилинди

Фармонга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фуқароларнинг ҳуқуқ белгиловчи ҳужжатларсиз қурилган уй-жойлари жойлашган ер участкасига ижара ҳуқуқи, унда жойлашган бино ва иншоотларга мулк ҳуқуқи эътироф этилади.

Жумладан, бунинг учун фуқаро ушбу уй-жойдан 2018 йил
1 майгача
бўлган даврдан бошлаб ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз фойдаланган бўлиши, ушбу ҳолат космик суратларни қайта ишлаш орқали ҳамда сўнгги 5 йил учун ер солиғи ва мол-мулк солиғи тўланганлиги билан тасдиқланган бўлиши лозим.

Ҳуқуқларни эътироф этиш халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларининг қарорлари билан тасдиқланадиган уй-жойлар рўйхатига мувофиқ Жўқорғи Кенгес қарори билан расмийлаштирилади.

Бунда:

талабгорлар ва (ёки) чегарадош ер участкалари эгалари ўртасида низо мавжуд бўлган ҳолларда, халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларининг қарорлари низо бартараф этилганидан кейин қабул қилинади;

халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан қарорлар қабул қилиш ҳамда уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишнинг охирги муддати – 2024 йил
1 август
ҳисобланади;

халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қарорлари тегишли адлия органида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилганидан кейин қабул қилинади ва расмий эълон қилинганидан кейин кучга киради.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
31.3K views06:57
Ochish/sharhlash
2023-09-27 05:47:28 #Суд_амалиёти

Бугун Олий судда меҳнат низосига оид қизиқ иш кўрилади.

Масаладаги барча жиҳатларни ёритмай асосий нуқталарга урғу бераман. Ходим 23.03.2023 йил куни "Ихтиёрий" равишда ўз ташаббусига кўра меҳнат кодексининг 99-моддасига асосан ишдан бўшатилади. Ходим ишдан бўшаш ҳақидаги аризани айнан шу кун 23.03.2023 йил куни ёзади. Ўртада томонлар ўртасида ҳеч қандай келишув бўлмай, меҳнат шартномаси бекор қилинади.

Биринчи инстацияда иш ходим фойдасига ҳал бўлади унинг даъво аризаси қаноатлантирилади.

Апеляция инстацияси эса, суд иш берувчининг шикоятини қаноатлантиради. Бунга сабаб қилиб эса МК 99-моддаси (эски кодекс)нинг 2-қисмини яъни огоҳлантириш муддати тугамасдан аввал ҳам томонларнинг келишуви билан ҳам бекор қилиниши мумкинлигини асос қилиб келтиради.

Шу ўринда қизиқ савол туғилади. Ўзи меҳнат шартномаси бекор қилинганда огоҳлантириш муддати бошланганмиди? 14 кунлик огоҳлантириш муддати қачон бошланади?

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 17.04.1998 йилдаги 12-сонли “Судлар томонидан меҳнат шартномаси (контракти)ни бекор қилишни тартибга солувчи қонунларнинг қўлланилиши ҳақида”ги қарорининг 15-банди 5-хатбошисида Аризани бериш санаси уни иш берувчига (корхона бошлиғига, унинг муовинига, қабулхона котибига, кадрлар бўлимига, девонхонага ва б.) топширган кун ҳисобланади, огоҳлантириш муддати эса кейинги кундан бошланади деб белгиланган.

Яъни, ходим “ўз ташаббусига кўра” меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги аризани 23.03.2023 йил куни топширган бўлса, 14 кунлик огоҳлантириш муддатининг бошланиш куни, яъни биринчи кун 23.03.2023 йил кун эмас, балки 24.03.2023 йил куни бўлади. 24.03.2023 кунида огоҳлантириш муддати бошланади. Бу дегани ходимни ариза ёзган куннинг ўзида меҳнат шартномасини бекор қилиб бўлмайди МК 99-модда билан гарчи келишув шартномаси бўлса ҳам.

Аммо иш берувчи апеляция судида ўртада келишув бўлганини ҳеч бир асослар на шкртнома ва на илтимосномалар билан асослаган....

Олий суд бу асоларга нима дейди? Биринчи инстация судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдирадими ёки ..... Буни суд якуни бўйича билиб оламиз.

Саволингизни: @yuristgamurojaat қолдиринг

@yuristlar_maslahati
30.5K viewsedited  02:47
Ochish/sharhlash
2023-09-26 16:00:00
Ягона уйга ундирув қаратиладими?

@yurist_Shamsiddinov
31.3K views13:00
Ochish/sharhlash
2023-09-26 14:23:28 Kompromatuzb иши бўйича суд ҳукми ўқилди

Ҳукмга кўра Хуршид Далиевга БҲМнинг 300 баравари миқдорида жарима ва 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланди.

Сиёвуш Хошимов 3 йилга оммавий ахборот воситаларида ишлаш ҳамда журналистика ва блогерлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Ахмадилло Ахмаджоновга 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Мавжуда Мирзаева
3 йилга оммавий ахборот воситаларида ишлаш ҳамда журналистика ва блогерлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Шу билан бирга жиноят иши доирасида жабрланувчиларга етказилган моддий зарарни судланувчилардан солидар тартибда ундириш белгиланди.

Саволингизни: @yuristgamurojaat қолдиринг

@yuristlar_maslahati
31.7K viewsedited  11:23
Ochish/sharhlash
2023-09-26 10:05:32 #Бизнес_адвокат

Суд якуни бўйича давлат божи ким томонидан ундирилади
?

Кўпчилик тадбиркорлар ва ташкилот юристлари суд якуни бўйича суд харажатларини томонлар ўртасида тақсимланиши юзасидан норози бўлиб мурожаат қилишади. Мазкур постда атрофлича жавоб бериб ўтаман.

Иқтисодий процессуал кодекснинг 118-моддасида белгиланган умумий қоидага кўра, Ҳал қилув қарори ўз фойдасига чиқарилган тарафга иш бўйича қилинган барча суд харажатларининг ўрни, гарчи бошқа тараф давлат божини тўлашдан озод этилган бўлса ҳам ушбу бошқа тараф ҳисобидан қопланади.

Даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади.

Агар иш ишда иштирок этувчи шахс томонидан мазкур тоифадаги низолар учун қонунда ёки шартномада назарда тутилган низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибини бузиш (талабномани жавобсиз қолдириш, талаб қилинган ҳужжатларни жўнатмаслик) оқибатида юзага келган бўлса, суд ишнинг натижасидан қатъи назар, суд харажатларини шу шахснинг зиммасига юклатишга ҳақли.

Даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади.

Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.

Давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилади.

Саволингизни:
@yuristgamurojaat қолдиринг

@yuristlar_maslahati
34.3K views07:05
Ochish/sharhlash