Get Mystery Box with random crypto!

Мерос масалаларида мерос қолдирувчининг мулкини бўлиш билан бо | YURIST MASLAHATI

Мерос масалаларида мерос қолдирувчининг мулкини бўлиш билан боғлиқ масалалардан бири бу мерос қолган ер учаскасини бўлишдир.

Ерларни бўлиш билан боғлиқ низоларни кўраётганда судя ерни бўлинадиган ёки бўлинмайдиган ерга мансублигини албатта ҳисобга олиши лозим.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 03.02.2006 йилдаги 3-сонли "Ер кодексини татбиқ қилишда суд амалиётида вужудга келадиган айрим масалалар тўғрисида"ги қарорининг 10- бандига асосан Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 10-моддасининг 5-қисми ва 21-моддаси талабига мувофиқ ер участкасини бўлиш имконияти бўлмаса, бундай ер бир неча юридик ва жисмоний шахслар томонидан биргаликда эгалик қилинадиган ва фойдаланиладиган ер участкаси деб эътироф этилади, бу хол кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг ва уларга доир битимларнинг давлат реестрида акс эттирилади.

Биргаликда эгалик қилинадиган ёки фойдаланиладиган ер участкаларини бўлиш ва ундан фойдаланиш тартибини белгилаш, шунингдек ер участкаси чегарасини белгилаш тўғрисидаги низоларни ҳал қилишда суд Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 22-моддасининг тўртинчи қисмига асосан улушларга мутаносиб равишда ер участкасини бўлиш ёки фойдаланиш тартибини белгилаш ҳақидаги давлат ер кадастри ёки ер экспертизаси хулосасидан келиб чиқиши лозим. Биргаликда эгалик қилинадиган ёки фойдаланиладиган ер участкасини тарафларнинг иморатга бўлган эгалик ҳуқуқидаги улушларига мутаносиб равишда ажратиш имконияти бўлмаса, суд илгаридан ўрнатилган ер участкасидан фойдаланиш тартибидан келиб чиқиши лозим.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati