Get Mystery Box with random crypto!

YURIST MASLAHATI

Kanal manzili: @yuristlar_maslahati
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 311.66K
Kanalning ta’rifi

Мурожаат учун: @yuristgamurojaat
Фаолиятимиз 2021 йилда Адлия вазирлиги томонидан эътироф этилган.
Канал № 0003337171-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритади.

Ratings & Reviews

1.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

2


Oxirgi xabar 81

2023-10-22 08:44:04 Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш вақтида муаммолар бўлмоқдами?

Унда ушбу постимиз сиз учун.

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 августдаги 426-сон қарори билан тасдиқланган "Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш вақтида юзага келадиган низоларни судга қадар ҳал қилиш тартиби тўғрисида"ги Низом жисмоний ва юридик шахсларнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш вақтида юзага келадиган низоларни судга қадар ҳал этиш тўғрисидаги ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш тартибини белгилайди.

Низомнинг 15-бандига кўра манфаатдор шахс комиссияга кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда юзага келган низоларни судгача ҳал этиш бўйича ёзма ёки рўйхатдан ўтказувчи органнинг расмий веб-сайти орқали электрон шаклда мурожаат қилиши мумкин.

Низомнинг 16-бандига кўра жисмоний шахснинг мурожаатида унинг фамилияси (исми, отасининг исми), яшаш жойи, электрон почта манзили, алоқа телефонлари ва кўчмас мулкнинг жойлашган жойи (почта манзили) ҳақидаги маълумотлар кўрсатилади.

Юридик шахснинг мурожаатида юридик шахснинг тўлиқ номи, унинг электрон почта манзили, алоқа телефонлари ва жойлашган жойи (почта манзили) тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади.

Манфаатдор шахс аризага кўчмас мулк билан боғлиқ бўлган бошқа маълумотлар ва ҳужжатларни ҳам илова қилиш ҳуқуқига эга.

Низомнинг 24-бандига биноан комиссия аъзолари комиссия мажлисида мурожаатни кўриб чиқиш натижаларига кўра, кўриб чиқилаётган мурожаатдаги масалага доир барча ҳолатларни эътиборга олган ҳолда қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказишни бекор қилиш;

кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этишни бекор қилиш ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш;

кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказишни ўз кучида қолдириш;

кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этишни ўз кучида қолдириш.

Низомнинг 2-бандига кўра манфаатдор шахс —
рўйхатдан ўтказувчи органда фаолият юритаётган ёки фаолият юритган рўйхатдан ўтказувчининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) қаратилган ёхуд бундай ҳаракат (ҳаракатсизлик) ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига дахл этган бошқа жисмоний ёки юридик шахс;

комиссия — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатаси раҳбарининг буйруғига асосан тузиладиган кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда юзага келадиган низоларни кўриб чиқувчи орган.


Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
38.7K views05:44
Ochish/sharhlash
2023-10-21 18:31:44 #Кадровик
Иш ҳақи сақланмайдиган таътилни 6 ойгача олса бўлади.

Меҳнат кодексининг 241-моддасига кўра иш ҳақи сақланмайдиган таътил деганда ходимнинг иш ўрни (лавозими) сақланиб қолган ҳолда ҳақ тўланмайдиган таътил тушунилади.

Ходимнинг ёзма аризасига кўра унга иш ҳақи сақланмайдиган таътил берилиши мумкин бўлиб, унинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади, лекин у иш ҳақи сақланмайдиган охирги таътил берилган кундан эътиборан календарь йил давомида узлуксиз ёки жамланган ҳолда уч ойдан ошмаслиги керак.

Агар қонунчиликда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, карантин чоралари амалга оширилаётган, фавқулодда ҳолат жорий этилган даврда ва бутун аҳолининг ёки унинг бир қисмининг ҳаётига ёхуд нормал яшаш шароитларига таҳдид солувчи бошқа ҳолларда ходимнинг ёзма аризасига кўра иш ҳақи сақланмайдиган таътилнинг узлуксиз ёки жамланган давомийлиги кўпайтирилиши, бироқ кўпи билан олти ойгача кўпайтирилиши мумкин.

Саволингизни:
@yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
44.9K viewsedited  15:31
Ochish/sharhlash
2023-10-21 14:36:13 ННТни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш асослари яна биттага кўпайди

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 октябрдаги 524-сон қарорига ИЛОВА Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1-бандига кўра Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сон қарори билан тасдиқланган Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 24-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«ННТнинг таъсис ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини зўрлик билан ўзгартириш, Ўзбекистоннинг давлат суверенитетига, ҳудудий яхлитлигига ва хавфсизлигига қарши чиқувчи, урушни, ижтимоий, миллий, ирқий ҳамда диний адоватни тарғиб қилувчи, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига, аҳолининг соғлигига, ижтимоий ахлоққа тажовуз қилувчи мақсадга эга бўлганда».

Демак, ННТнинг таъсис ҳужжатлари ушбу мақсадга эга бўлганда уни давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилиши мумкин.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
40.9K views11:36
Ochish/sharhlash
2023-10-21 07:49:43 #Бизнес_адовокат

Тадбиркор мижозаларимиздан "Солиқ солишда солиқчилар томонидан хатоликка йўл қўйилаётган ҳолат бўйича" - деб ёзган мазкур пост юзасидан бир қанча саволлар келмоқда. Умумий тарзада бу саволларга каналда жавоб бериб ўтганман. Битта ўқиб чиқинг.

Мазкур постда ортиқча тўланган солиқ тақдири ҳақида ёзганман.

Мазкур постда ортиқча тўланган солиқни қайтариб олишни суд амалиёти асосида тушунтирганман.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
46.0K viewsedited  04:49
Ochish/sharhlash
2023-10-20 12:09:14 Энди боғчага йўлланмани олиш учун Давлат хизматлари марказига бориш шарт эмас.

Шу пайтгача болани боғчага жойлаштириш учун Давлат хизматлари марказига навбатга ёзилсангиз, йўлланмани ҳам ўша ердан бориб олишингиз керак эди. Энди боғчага навбат келган заҳоти фуқарога SMS хабар орқали ариза рақами ва махфий код юборилади. Ушбу махфий код билан тўғридан-тўғри боғчага бориб мудирага кодни айтиш етарли бўлади.

Йўлланмани тасдиқловчи махфий код мудирага айтилмагунча у йўлланмани кўра олмайди ва бу билан коррупция ҳолатлари олди олинади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
58.2K views09:09
Ochish/sharhlash
2023-10-20 10:25:05 #Бизнес_солиқ

ҚАТЪИЙ БЕЛГИЛАНГАН СОЛИҚДАН АЙЛАНМАДАН ОЛИНАДИГАН СОЛИҚҚА ЎТИШ ҚАНДАЙ БЎЛАДИ?

Biz 2023 yil fevral oyidan aylanma soliqdan qatiy soliqga utganmz va abarot kam bulganini sababli oktabr oyidan qatiy soliqni bekor qilib aylanma % soliqda utmoqchimiz? Trtibini tushuntirib bera olasizmi?

ЖАВОБ:

Бугун куда кўп тадбиркорларда шундай муаммо учраб турибди. Ҳақиқатдан ҳам айланмадан қатъий белгиланган солиққа ўтиш, қатъй белгиланган солиқдан айланмадан олинадиган солиққа ўтиш жараёнини тадбиркорлар тўла тушиниб етганича йўқ.

Солиқ кодексининг 470-1-моддасига асосан Солиқ тўловчилар навбатдаги солиқ давридан бошлаб қатъий белгиланган суммада солиқ тўлашни рад этишга ва ўзи солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларини Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган шаклда, навбатдаги солиқ даври бошланишига қадар ўн кундан кечиктирмай хабардор қилган ҳолда, солиқни ушбу Кодекс 467-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган солиқ ставкалари бўйича тўлашга ўтишга ҳақли.

Солиқ кодексининг 467-моддасида кўрсатилган солиқ ставкалари бу ерда

Юқоридагига асосан 2024-йил январ ойида айланма солиқ тури ягоналаштирилган ставкасига ўтиш учун жорий йилнинг 20-декабрга қадар шахсий кабинетингиздан хабарнома юбориш орқали сиз келаси йилги солиқ давридан бошлаб айланмадан солиқ тўловчига айланишингиз мумкин.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
45.3K views07:25
Ochish/sharhlash
2023-10-20 07:36:02 #Кадровик

Тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида ўзи билан ёзма шартномалар тузилиши мумкин бўлган ходимлар эгаллайдиган лавозимлар ва ишларнинг НАМУНАВИЙ РЎЙХАТИ

https://lex.uz/docs/6577267#6582617

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
56.7K viewsedited  04:36
Ochish/sharhlash
2023-10-19 23:04:18
#Авто_тест

ҚАЙСИ АВТОМОБИЛ БИРИНЧИ ЮРИШИ КЕРАК?

Ўзингизни синаб кўринг ва йўл харакатига доир билимларингизни оширинг!
66.6K viewsedited  20:04
Ochish/sharhlash
2023-10-19 16:03:09 Эндиликда майнинг фаолияти билан қонуний шуғулланса бўлади

"Майнинг фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома бериш тартиби тўғрисида"ги Низомга асосан майнинг фаолияти — ҳисоблаш операцияларини бажариш орқали маълумотларнинг тақсимланган реестрини юритиш, блокларнинг яхлитлигини яратиш ва тасдиқлаш фаолияти ҳисобланади.

Низомнинг 2-бандига мувовиқ майнинг фақат юридик шахс томонидан қуёш фотоэлектр станциялари орқали ишлаб чиқарилган электр энергиясидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Майнерлар истеъмол қилинган электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини ўрнатиб, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ягона электр энергетика тизимига уланиши мумкин.

Низомнинг 5-бандига мувофиқ майнер унга рухсатнома берилган вақтдан бошлаб майнингни амалга ошириши мумкин.

Рухсатнома беш йил муддатга берилади.

Майнерлар ўз фаолиятини фақат рўйхатга олинган пайтда кўрсатилган манзилда, ёнғин хавфсизлиги ҳамда санитария нормалари ва қоидаларига риоя қилган ҳолда амалга ошириш ҳуқуқига эга.

Қўшимча саволлар учун: @yuristgamurojaat гa ёзинг

@yuristlar_maslahati
65.1K views13:03
Ochish/sharhlash
2023-10-19 15:09:32
Адлия вазирлиги мурожаатга ўз вақтида жавоб берилишини назоратга олса яхши бўларди

Фуқаро Адлия вазирлигига 3 октябрда мурожаат қилган бироқ орадан 15 кун ўтса ҳамки мурожаат ҳолати ҳали ҳам жараёнда тургани, уй манзилига ҳам жавоб хати келмаганини маълум қилган.

"Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Қонуннинг 28-моддасига кўра ариза ёки шикоят масалани мазмунан ҳал этиши шарт бўлган давлат органига, ташкилотга ёки уларнинг мансабдор шахсига келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кун ичида, қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса, бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади.

Ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш учун текшириш ўтказиш, қўшимча материалларни сўраб олиш ёхуд бошқа чора-тадбирлар кўриш зарур бўлган ҳолларда, уларни кўриб чиқиш муддатлари тегишли давлат органининг, ташкилотнинг раҳбари томонидан истисно тариқасида узоғи билан бир ойга узайтирилиши мумкин, бу ҳақда мурожаат этувчига хабар қилинади.

Маълум бўлишича, фуқаро мурожаатига қонунда белгиланган вақтда жавоб ва унга муддат узайтирилгани ҳақида хабар ҳам берилмаган.

Ижрочи ташкилот - Тошкент шаҳар адлия бошқармаси

@yuristlar_maslahati
57.2K views12:09
Ochish/sharhlash