Get Mystery Box with random crypto!

YURIST MASLAHATI

Kanal manzili: @yuristlar_maslahati
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 311.66K
Kanalning ta’rifi

Мурожаат учун: @yuristgamurojaat
Фаолиятимиз 2021 йилда Адлия вазирлиги томонидан эътироф этилган.
Канал № 0003337171-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритади.

Ratings & Reviews

1.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

2


Oxirgi xabar 85

2023-10-11 09:06:18
Агар хусусий университетнинг ҳисобрақамида 150 000 АҚШ доллари бўлмаса унинг лицензияси бекор қилиниши мумкин.

Саволингизни:
@yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
32.9K viewsedited  06:06
Ochish/sharhlash
2023-10-11 07:26:05 #Кадровик
СОҒЛИҒИДА МУАММОСИ БОР ХОДИМЛАР ЕНГИЛРОҚ ИШГА ЎТКАЗИЛИШИ МУМКИН

Қонунчиликда соғлиғида муаммоси бўлган ҳамда амалдаги ишини бажариш тиббий хулоса асосида зарарли деб топилган ходимлар учун қўшимча имтиёз белгиланган бўлиб, улар енгилро бошқа лавозимга ўтказилиши мумкин.

Ҳуқуқий асос: Меҳнат кодексининг 143-моддаси.

Унга кўра, иш берувчи бўш (вакант) иш ўрни мавжуд бўлган тақдирда, соғлиғининг ҳолатига кўра, тиббий хулосага мувофиқ енгилроқ ёки ноқулай ишлаб чиқариш омилларининг таъсирини истисно этадиган, соғлиғининг ҳолати бўйича қарши кўрсатма бўлмаган ишга доимий ўтказишга муҳтож бўлган ходимни унинг розилиги билан шундай ишга ўтказиши шарт.

Саволингизни:
@yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
32.1K views04:26
Ochish/sharhlash
2023-10-10 15:59:51 #чет #мигрант #иш #фирма #алдов

Кўпчилик фуқаролар иш излаб шахсан ўзи ёки консалтинг фирмалар орқали хорижга кетишади.

Бироқ айрим фирмалар фуқароларни алдаб, пулини олиб, хизмат кўрсатмаслиги ёки хориждаги иш берувчи ҳақида ёлғон маълумотлар бериши оқибатида ватандошларимизнинг сарсон бўлишига сабабчи бўлмоқда.

Шу сабабли хорижга консалтинг фирмалар орқали ишлашга кетаётган фуқароларимиз учун муҳим эслатма!

Биринчидан,
сизни хорижга ишга юбораётган фирманинг фаолияти қонунийлигини текширинг, хоҳ маҳаллий фирма хоҳ хорижий фирма бўлсин.

Яъни сизни ишга жўнатаётган фирма хусусий бандлик агентлиги сифатида лицензия олган бўлиши керак. Агар унинг лицензияси бўлмаса унинг фаолияти ноқонуний ҳисобланади ва бундай фирмаларга ишонишнинг ўзи хато.

Иккинчидан, сиз билан тузиладиган шартнома шартлари билан жиддий танишиб чиқинг. Айниқса, тўловлар, тарафларнинг жавобгарлиги каби масалаларда шартнома шартларини аниқ келишиб олинг.

Учинчидан, 2023 йил 11 июль ҳолатига кўра лицензия берилган хусусий бандлик агентликлари сони 10 тани ташкил этади. Ушбу 10 та ташкилотдан бошқаси билан ишлай кўрманг. Чунки фақат ушбу ташкилотлардагина лицензияси мавжуд.

Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, YURIST MASLAHATI жамоаси чет элда иш топишда маслаҳат бераётган ва иш топиб, ишга жойлаштирмоқчи бўлаётган маҳаллий ва хорижий фирмаларнинг фаолияти қонуний ёки қонуний эмаслигини очиқ маълумотлар асосида билиб бериш хизматини йўлга қўйганини ҳам маълум қиламиз.

Биз билан боғланиш учун @yuristgamurojaat

@yuristlar_maslahati
38.9K views12:59
Ochish/sharhlash
2023-10-10 14:06:20 #Бизнес_адвокат

ЯТТ ҚАНДАЙ СОЛИҚЛАРНИ ТЎЛАЙДИ?

Республикамизда энг кенг тарқалган тадбиркорликнинг ташкилий ҳуқуқий шакилларидан бири бу ЯТТ дир. Уларнинг солиқ тўлашалари билан боғлиқ бир неча саволлар келаётгани учун мазкур пост билан жавоб бераман.

1. ЯТТлар қатъий белгиланган солиқ тўлайдилар.

Қатъий белгиланган миқдорлардаги даромад солиғи давлат рўйхатидан ўтган ойдан кейинги ойдан бошлаб ҳар ойда 15-санадан кечиктирмай тўланади.

Солиқ ставкасини бу ердан кўришингиз мумкин.

2. ЯТТнинг товар (хизмат)лар реализациясидан олинган даромади календар йилида
- 100 млн сўмдан ошса АОС (айланмадан олинадиган солиқ) тўлашга,
- 1 млрд сўмдан ошса ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтади.
Солиқ кодекси 385-модда

3. ЯТТ ижтимоий солиқ ҳам тўлайди:
ўзи учун ойига камида БҲМнинг 1 баравари – 330 000 сўм;
савдо мажмуалари ва бозорларда фаолият юритувчи ЯТТларнинг ёлланма ходимлари учун ойига БҲМнинг 0,5 баравари – 165 000 сўм;
фаолиятнинг бошқа соҳаларида ёлланма ходим учун йилига БҲМнинг 1 баравари – 330 000 сўм.

Эслатма! 2023 йил 1 июнь ҳолатига охирги 6 ой мобайнида молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган якка тартибдаги тадбиркорларнинг қатъий белгиланган миқдорлардаги жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқдан вужудга келган қарзи, ҳамда уларга ҳисобланган пеня ва жарималар суммаси ҳисобдан чиқарилган.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

@yuristlar_maslahati
34.9K views11:06
Ochish/sharhlash
2023-10-10 08:10:27 #Кадровик

Ходимнинг соғлиғи ёмонлашиб унга ногиронлик белгиланди шу муносабат билан меҳнат шартномасини бекор қилиш мумкинми? Деган мазмунда обуначимиз савол юборишган.

Меҳнат кодексининг 168-моддасида меҳнат шартномасини тарафларнинг хоҳиш-иродасига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра бекор қилиш асослари келтирилган бўлиб унга кўра қонунчиликка мувофиқ меҳнатга оид муносабатларни давом эттиришга монелик қиладиган ҳолатлар юзага келганлиги (ходимнинг белгиланган тартибда берилган тиббий хулосага мувофиқ меҳнат фаолиятига тўлиқ қобилиятсиз деб эътироф этилганлиги, шунингдек давлат сирларидан фойдаланиш ҳуқуқи бекор қилинганлиги, агар бажарилаётган иш шундай фойдаланиш ҳуқуқини талаб қилса, муайян ишни бажаришга доир рухсатномадан ёки лицензиядан маҳрум этилганлиги билан меҳнат шартномасини бекор қилиниши мумкинлиги белгиланган.

Ходим билан меҳнат шартномасини 168-модда билан бекор қилишда тиббий хулосага мувофиқ меҳнат фаолиятига тўлиқ қобилиятсиз деб эътироф этилган бўлиши керак. Бундай хулоса бўлмаган тақдирда ходим белан меҳнат шартномасини бекор қилиш мумкин эмас.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

@yuristlar_maslahati
35.5K views05:10
Ochish/sharhlash
2023-10-10 08:00:40
Xalqaro Nordik universitetida kunduzgi va sirtqi ta'lim yo‘nalishlariga o‘qishingizni ko‘chirishingiz mumkin.

Kunduzgi ta'lim yo‘nalishlari: https://bit.ly/3ZO4hdC

Sirtqi ta'lim yo‘nalishlari: https://bit.ly/45mdxGE

Hujjat topshirish: https://transfer.nordicuniversity.org

Murojaat uchun:
  +998555084400
@nordikedu

Manzil: Toshkent shahri, Shayxontohur tumani, Sebzor ko‘chasi, 22 a-uy

Litsenziya (№051207, 01.12.2022-y)

Telegram kanal: https://t.me/nordic_edu

Реклама
35.3K viewsedited  05:00
Ochish/sharhlash
2023-10-09 14:09:20 #Суд_амалиёти

Мулкдорнинг ёки бошқа эгалик қилувчининг ўз ҳуқуқини ҳар қандай бузишларни, шу жумладан, эгалик қилишдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган бузишларни (Фуқаролик кодекснинг 231-моддаси), бартараф этиш ҳақидаги талабларига, яъни негатор даъволарга даъво муддати қўлланилмайди.

Бузилган ҳуқуқни ҳимоя қилиш талаби даъво муддатининг ўтганлигидан қатъи назар судда кўриб чиқиш учун қабул қилиниши, даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суд қарор чиқаргунича берган аризасига мувофиқ қўлланиши, қўлланиш тўғрисида низодаги тараф баён қилган даъво муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

@yuristlar_maslahati
40.4K views11:09
Ochish/sharhlash
2023-10-09 12:16:19 Қонунчиликда ўқитувчиларга берилган айрим имтиёзлар

1 октябрь “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” этиб белгиланган ҳамда ушбу кун байрам (дам олиш) куни ҳисобланади.

Болаларга таълим-тарбия берадиган барча педагог ходимлар доимий равишда бепул тиббий кўрикдан ўтказилади.

Педагоглар учун 56 кунлик йиллик ҳақ тўланадиган узайтирилган таътиллар берилади.

Педагоглар ходимлар учун иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига кўпи билан 36 соат қилиб белгиланади.

Мактаб ўқитувчиларига фаолиятни баҳолаш мезонлари асосида 10 фоиздан 40 фоизгача, кутубхоначи ва психологларга 10 фоиздан 20 фоизгача устама белгиланади.

Фан олимпиадаси ғолибини тайёрлаган ўқитувчилар рағбатлантирилади.

Ўқитувчилар касал бўлиб қолганида моддий ёрдам берилади.

Олимпиада ғолиби бўлган ўқитувчиларга 150 фоизгача устама берилади.

Ўзи дарс берадиган фани бўйича халқаро тан олинган ва миллий сертификатга эга бўлган ўқитувчиларга уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланади.

“Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танлови ғолиби бўлган мактабга ярим миллиард сўм берилади.

Инклюзив синф ўқитувчиларига 40 фоизгача устама берилади.

Олис ҳудудларда дарс бераётган ўқитувчиларга 50 фоизгача устама берилади.

Математика, физика, кимё ва биология фанлари бўйича халқаро ва республика олимпиадалари ғолибларини тайёрлаган профессор-ўқитувчиларга пул мукофоти берилади.

Кўп йиллик стажга эга педагоглар мажбурий аттестацияга жалб қилинмайди.

Халқаро фан олимпиадаларини тайёрлаган ўқитувчиларга малака тоифаси аттестациясиз берилади.

Республика фан олимпиадаси ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар малака тоифаси бир поғона оширилади.

Тиббиёт соҳаси профессор-ўқитувчиларига даволаш-ташхис ишларини бажарганликлари учун қўшимча ҳақ тўланади.

Таълим муассасаларининг чет тиллар фанлари ўқитувчиларига ойлик устамалар берилади.

Ўқитувчиларнинг фаолиятига аралашганлик учун жавобгарлик бор.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

@yuristlar_maslahati
61.2K views09:16
Ochish/sharhlash
2023-10-09 10:06:20 КРЕДИТНИ ОЛГАН ОДАМ КРЕДИТНИ ТЎЛАМАЯПТИ

Mening savolim: men dostimga moshina olganida kafil bolganman endi dostim kreditini tolamayapti mening oyligimdan avtomat tarizda pul eshiliyapti bankka borsam sen kafilsan bizga parqi yoq, kreditni tolmasa kafildan tortamiz deydi. Endi men kafilliktan qanday qutilsam boladi?
Oldindan raxmat

ЖАВОБ:

Фуқаролик кодексининг 292-моддасига асосан Кафиллик шартномаси бўйича кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади.

Кодекснинг 293-моддасига асосан Қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар

Башарти, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредитор кўpган бошқа зарарларни тўлайди.

Кодекснинг 295-моддасига асосан Мажбуриятни бажарган кафилга кредиторнинг ушбу мажбурият бўйича ҳуқуқлари ҳамда гаровга олувчи сифатида кредиторга тегишли бўлган ҳуқуқлар кафил кредиторнинг талабини қанча ҳажмда қаноатлантирган бўлса, шунча ҳажмда ўтади. Кафил кредиторга тўланган суммага фоизлар тўлашни ва қарздор учун жавобгарлик муносабати билан кўрган бошқа зарарини тўлашни қарздордан талаб қилишга ҳақли.

Мазкур ҳолатда сиз қарзни тўлашингиз ва тўлаб бўлганингиздан сўнг тўланган суммани қарздордан РЕГРЕСС тартибида талаб қилишингиз мумкин. Аммо кафилликдан озод бўла олмайсиз.

Саволингизни:
@yuristgamurojaat ga қолдиринг

@yuristlar_maslahati
44.8K viewsedited  07:06
Ochish/sharhlash
2023-10-09 06:42:20 #Солиқ

Ер, мол мулк солиғини тўлашнинг охирги муддати 15 октабрь. Бизга бу масалада кўплаб мурожаатлар келмоқда саволларга жаоб берамиз
.

Ер солиғи қайси ҳуқуқ шаклида эгалик қилинганда тўланади?

Мулк
ҳуқуқи, эгалик қилиш, фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқлари асосида ер участкаларига эга бўлган жисмоний шахслар ва деҳқон хўжаликлари Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғини тўлайди.
Солиқ кодекси 433-моддаси

Қандай ерлар ер солиғи обекти ҳисобланади?

қишлоқ
ва деҳқон хўжалиги учун берилган;

якка тартибда уй-жой қурилиши учун берилган;

жамоа боғдорчилиги, узумчилиги ва полизчилик учун берилган,

якка тартибдаги ва жамоа гаражлари эгаллаган;

мерос ёки ҳадя қилинган ва сотиб олинганда мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқи ўтган;

қонунчиликда белгиланган тартибда мулк қилиб сотиб олинган;

тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун фойдаланишга ёки ижарага берилганда жойлашган кўчмас мулк объектлари остидаги ер участкалари.

хизмат юзасидан берилган чек ерлар;

кўп квартирали уйларда жойлашган яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектлари эгаллаган ер участкалари

Солиқ кодекси 334-модда

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
49.8K views03:42
Ochish/sharhlash