Get Mystery Box with random crypto!

#Солиқ_бизнес ҚАТЪИЙ БЕЛГИЛАНГАН СОЛИҚДАН НДС га ЎТИШ ТАРТИБИ | YURIST MASLAHATI

#Солиқ_бизнес

ҚАТЪИЙ БЕЛГИЛАНГАН СОЛИҚДАН НДС га ЎТИШ ТАРТИБИ ҚАНДАЙ?

Ассалому алайкум. Қаттий солиқ туридан НДС га ўтиш тартиби қандай бўлади. Оборот 1 млд сўмга етиб қолди. Қаттий солиқ турида қабул қилинган товар қолдиқлари қандай акс эттирилади.

ЖАВОБ:

Солиқ кодексининг 462-моддаси тўққизинчи қисмига асосан солиқ даври давомида жами даромади бир миллиард сўмдан ошган солиқ тўловчилар, шу жумладан янги ташкил этилган юридик шахслар ва янги рўйхатдан ўтган якка тартибдаги тадбиркорлар жами даромади кўрсатилган миқдорга етган кундан эътиборан қўшилган қиймат солиғини ва фойда солиғини тўлашга ўтади.

Солиқ кодексининг 470-1-моддаси бешинчи қисмига асосан Солиқ даври давомида қатъий белгиланган суммада солиқ тўлашдан қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғини тўлашга ўтишда қатъий белгиланган суммадаги солиқ суммаси ушбу солиқларни тўлашга ўтиш амалга оширилган охирги календарь ой ҳисобга олинган ҳолда тўланади.

Солиқ кодексининг 470-1-моддаси тўққизинчи қисмига асосан қатъий белгиланган суммадаги солиқнинг солиқ тўловчиси қўшилган қиймат солиғини ва фойда солиғини тўлашга ўтишда товар-моддий захираларнинг қолдиқлари ҳамда узоқ муддатли активлар бўйича қўшилган қиймат солиғи суммаларини ҳисобга олишни амалга оширмайди.

Саволингизни:
@yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati