Get Mystery Box with random crypto!

Эндиликда майнинг фаолияти билан қонуний шуғулланса бўлади 'М | YURIST MASLAHATI

Эндиликда майнинг фаолияти билан қонуний шуғулланса бўлади

"Майнинг фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома бериш тартиби тўғрисида"ги Низомга асосан майнинг фаолияти — ҳисоблаш операцияларини бажариш орқали маълумотларнинг тақсимланган реестрини юритиш, блокларнинг яхлитлигини яратиш ва тасдиқлаш фаолияти ҳисобланади.

Низомнинг 2-бандига мувовиқ майнинг фақат юридик шахс томонидан қуёш фотоэлектр станциялари орқали ишлаб чиқарилган электр энергиясидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Майнерлар истеъмол қилинган электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини ўрнатиб, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ягона электр энергетика тизимига уланиши мумкин.

Низомнинг 5-бандига мувофиқ майнер унга рухсатнома берилган вақтдан бошлаб майнингни амалга ошириши мумкин.

Рухсатнома беш йил муддатга берилади.

Майнерлар ўз фаолиятини фақат рўйхатга олинган пайтда кўрсатилган манзилда, ёнғин хавфсизлиги ҳамда санитария нормалари ва қоидаларига риоя қилган ҳолда амалга ошириш ҳуқуқига эга.

Қўшимча саволлар учун: @yuristgamurojaat гa ёзинг

@yuristlar_maslahati