Get Mystery Box with random crypto!

YURIST MASLAHATI

Kanal manzili: @yuristlar_maslahati
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 321.32K
Kanalning ta’rifi

Мурожаат учун: @yuristgamurojaat
Фаолиятимиз 2021 йилда Адлия вазирлиги томонидан эътироф этилган.
Канал № 0003337171-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритади.

Ratings & Reviews

1.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

2


Oxirgi xabar 79

2023-11-18 17:23:01 Йўқотилган вақт учун ҳақ ундириш

Фуқаролик процессуал кодексининг 137-моддасида назарда тутилган йўқотилган вақт учун ҳақ суд томонидан ишда мавжуд ҳужжатлар асосида:

даъвогардан — инсофсизлик билан асоссиз даъво тақдим этилганда ёхуд ишнинг тўғри ва ўз вақтида кўриб чиқилишига мунтазам қаршилик қилинган ҳолда;

жавобгардан — инсофсизлик билан даъвога қарши эътироз билдирилганда ёхуд ишнинг тўғри ва ўз вақтида кўриб чиқилишига мунтазам қаршилик қилинган ҳолда ундирилиши мумкин.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
34.3K views14:23
Ochish/sharhlash
2023-11-18 07:40:28 #Кадровик
МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ХОДИМЛАРИГА ҲАМ 50 ФОИЗ УСТАМА ТЎЛАНАДИМИ?

Assalam-u alaykum!Mening savolim bor edi .Mening xorijiy tillarni ōqitish bōyicha C1sertifikatim bor.Men maktabdan 50%ustama olaman va bog'chaga ham ingliz tilidan dars ōtaman.C1sertifikatimga menga bog'Chada ham 50%ustama tōlanadimi?Adliya 2haftadan buyon Hali aniqlamadik deb javob bermayapdi.Iltimos menga Shu sohada yordam bersangiz?

ЖАВОБ:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.05.2021 йилдаги ПҚ-5117-сонли қарорининг 5-бандига асосан 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб: а) таълим муассасаларининг камида С1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга хорижий тиллар (инглиз, француз, немис, испан, итальян, араб, хитой, япон, корейс, турк, форс, пушту, дари, урду, ҳинд) ўқитувчиларига уларнинг базавий тариф ставкасига нисбатан ҳар ойлик 50 фоиз миқдорида қўшимча устама ҳақи тўлаб борилиши белгиланган.

Яъни бу ерда фақат мактабда ишловчиларга тўланади деган қоида мавжуд эмас. ММТдаги фаолиятингиз учун ҳам сизга 50 фоиз устама тўланиши керак.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
40.5K views04:40
Ochish/sharhlash
2023-11-17 15:22:14 Жарималар ва давлат божлари 3 фоизга оширилади

Президент фармонига кўра, баъзавий ҳисоблаш миқдори 3% оширилган. жарима ва давлат божлари баъзавий ҳисоблаш миқдорига боғланганлигини ҳисобга олсак, жарималар, давлат божлари ҳам 3%га ошган.

@yuristlar_maslahati
48.3K viewsedited  12:22
Ochish/sharhlash
2023-11-17 15:05:04 1 декабрдан иш ҳақи, пенсиялар ва ижтимоий нафақалар 7% га оширилмоқда, яъни:

- пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 372 минг сўм;

- ёшга доир энг кам пенсия миқдори – 725 минг сўм;

- меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 млн 50 минг сўм этиб белгиланмоқда.

Барча бюджет ташкилотлари ходимларининг ойлик маошлари декабрдан бошлаб 7% га ошган ҳолда ҳисобланади.

Базавий ҳисоблаш миқдори 1 декабрдан 3% миқдорда (7% эмас) ўзгариб, 340 минг сўм этиб белгиланмоқда.

@yuristlar_maslahati
66.5K viewsedited  12:05
Ochish/sharhlash
2023-11-17 14:28:28 Фирмани ихтиёрий тугатиш тартиби (4 қисм)

Биринчи қисм

Иккинчи қисм

Учинчи қисм

Кредиторларни олдидаги қарздорликларни ёпиш тартиби.

Кредиторларнинг гаров (ипотека) билан таъминланган талабларини қондириш тижорат ташкилотининг гаровга қўйилган мол-мулкини (гаров предметини) белгиланган тартибда сотишдан кейин тушган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади. Ушбу маблағлар қолдиғи кредиторлар талабларини учинчи қисмда кўрсатилган навбат бўйича қондириш учун йўналтирилади.

Агар сотилган мулк кредиторларнинг талабини тўлиқ қондирмаса тартиб қандай бўлади?

Биз учунчи қиcмда бежизга пул суммаларини тўлаш навбатини келтирмадик, Агар гаров (ипотека) предметини сотишдан тушган сумма кредиторларнинг гаров билан таъминланган талабларини тўлиқ қондириш учун етарли бўлмаса, у ҳолда талабларнинг қолган қисми биз учинчи қисмда келтирган навбат бўйича қондирилади.

Фирманинг кредиторлар олдида қарздорликни узиш учун мол-мулкни сотиш тартиби


Кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилиш учун пул маблағлари етарли бўлмаган тақдирда тугатувчи томонидан:

мол-мулкнинг бозор қийматини аниқлаш учун баҳоловчи ташкилот жалб этилади;
тижорат ташкилоти мол-мулкини очиқ савдоларда сотиш ташкил этилади.

Муомаладаги чекланган мол-мулкни сотиш ёпиқ савдоларда қонунчиликка мувофиқ кўрсатиб ўтилган мулкка нисбатан мулк эгаси ҳуқуқига ёки бошқача буюм эгаси ҳуқуқига эга бўлган шахслар иштирокида амалга оширилади.

Савдога қўйилган санадан бошлаб икки ой мобайнида сотилмаган мол-мулк кредиторларга баҳолаш суммасида белгиланган навбатга риоя этган ҳолда мулк этиб қабул қилиш таклиф этилади.

Кредиторларнинг талабларини тўлиқ ҳажмда қондиришнинг мумкин эмаслиги аниқланган тақдирда, тугатувчи тижорат ташкилотини тўловга қобилиятсизлик ҳақида иш қўзғатиш тўғрисидаги ариза билан иқтисодий судга мурожаат қилиши шарт. Хўжалик юритувчи субъект банкрот деб эътироф этилган вақтдан бошлаб ихтиёрий тугатиш тўхтатилади ва бундан кейинги тартибот тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

Тўловга қобилиятсизлик масаласи бу алоҳида жараёндир...

Корхонани ихтиёрий тугатишда бизнинг хизматлардан фойдаланишингиз мумкин.

Саволингизни:
@yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
37.0K views11:28
Ochish/sharhlash
2023-11-17 10:12:19 Ички ишлар вазирлиги Aкадемиясининг кундузги таълим шаклига номзодларнинг аризаларини қабул қилиш бошланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 1-декабр кунидаги 958-сонли Қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Aкадемиясининг кундузги таълим шаклига номзодларнинг аризаларини қабул қилиш бошланди.

Aкадемияга ўқишга кириш учун номзодларнинг аризаларини қабул қилиш жараёни 2024-йил 15-феврал кунига қадар давом етади.

Aкадемияга ёши йигирма бешдан катта бўлмаган, шу жумладан, йигирма беш ёшдаги умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал маълумотга ега бўлган қуйидаги Ўзбекистон Республикаси фуқаролари танлов асосида қабул қилинади:

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг идоравий академик лицейлари ва ҳарбий академик лицейлар битирувчилари;

ички ишлар органлари ходимлари, шунингдек, профилактика (катта) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари;

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 29-ноябр кунидаги ПФ-27-сон Фармонига асосан фуқаролик таълим муассасалари битирувчилари қабул квотасининг ўн фоизи бўйича қабул қилинади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
50.8K views07:12
Ochish/sharhlash
2023-11-17 07:05:16
#Кадровик

Юқоридаги расмдаги каби ҳолатлар амалётда кўп учрамоқда, бу ҳақида батафсил тушунтириш берамиз.

Вақтинча вазифасини бажарувчиларга ҳақ тўлаш


Амалиётда асосий ишидан ажралмаган ҳолатда вақтинча вазифасини бажарувчи шахс сифатида ишлаётганларга қўшимча ҳақ тўланаётган экан. Аслида вақтинча вазифасини бажарувчиларга қўшимча ҳақ тўланадими?

Меҳнат кодексининг 259-моддасида Бир неча касбда (лавозимда) ишлаганда, хизмат кўрсатиш доираси кенгайганда ва иш ҳажми кўпайганда меҳнатга ҳақ тўлаш тартиби белгиланган бўлиб унга кўра:

Бир неча касбда (лавозимда) ишлаганда, хизмат кўрсатиш доираси кенгайганда, иш ҳажми кўпайганда ходимнинг асосий лавозимдаги иш ҳақига қуйидагилар учун қўшимча тўлов белгиланади ва тўланиши белгиланган.

бюджетдан молиялаштирилмайдиган ташкилот ходимлари учун — бир неча касбда (лавозимда) ҳақиқатда бажарилган ишга доир иш ҳақи миқдорида;

бюджет ташкилотлари ходимлари учун — бир неча лавозимда ишлаганлик учун тариф ставкасининг (маошининг) эллик фоизидан кўп бўлмаган миқдорда.

Вақтинча вазифасини бажарувчиларгачи? Мазкур модданинг охирги қисмида вақтинча йўқ бўлган ходимнинг мажбуриятларини бажариш вазифаси унинг штатдаги ўринбосари зиммасига асосий ишдан озод этилмаган ҳолда юклатилганда қўшимча тўлов амалга оширилмаслиги белгиланган.

Бу ерда эътибор қаратилиши керак бўлган бирнеча жиҳатлар бор. Биринчидан, штатдаги ўринбосар бўлиши керак, Иккинчидан, асосий иш ўрнидан ажратилмаган бўлиши керак. Яъни агар вақтинча вазивасини бажарувчи шахс ўринбосар бўлмаганда ёки асосий иш жойидан ажратилаган ҳолда вазифаси юклатилган ўринбосар бўлган ҳолатда ҳақ тўланиши керак деган хулосага келиш мумкин.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
40.6K views04:05
Ochish/sharhlash
2023-11-16 14:00:53 Савол: Янги уйлардан сотиб олгандик. Ширкатга ойлик тўлов уйнинг умумий майдонига тўланадими ёки яшаш майдонигами?

Жавоб: мазкур масала “Кўп квартирали уйлардаги турар жойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорларининг мажбурий бадаллари ёки тўловлари миқдорини белгилашда харажатларнинг таркибини аниқлаш тартиби тўғрисида”ги низом (Адлия вазирлигида 2022 йил 28 ноябрь куни 3398 рақам билан рўйхатга олинган) билан тартибга солинади.

Низомнинг 4-бандида, жойлар мулкдорларининг 1 метр квадрат майдонни сақлаш ва таъмирлаш учун мажбурий бадаллари миқдорини ҳисоблаш формуласи кўрсатилган.

Ушбу формулада турар жой ва яшаш учун мўлжалланмаган жой умумий майдонининг метр квадрати учун ойлик мажбурий бадал миқдори ҳисобланиши белгиланган.

Манбаа: Адвокат Ғаниев

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
29.1K views11:00
Ochish/sharhlash
2023-11-16 10:26:58 #Бизнес_адвокат
Тадбиркорлик бошлашда ташкилий ҳуқуқий шаклни танлаш

Бизнесни бошлаш жараёнида тадбиркорликнинг қайси ташкилий ҳуқуқий шаклни танлашингиз сизга бирқанча молиявий фойда олиб келиши аниқ.

Ташкилий ҳуқуқий шакли нима?

Содда қилиб тушунтирилганда, сиз ўз фирмангизни Хусусий корхона, МЧЖ, Оилавий корхона, Кооператив ва бошқа тарзда ташкил қилишингиз бу сизнинг фирмангизни қайси ташкилий ҳуқуқий шаклда ташкил қилинганини кўрсатади. Нима сабабдан ташкилий ҳуқуқий шакл ни тўғри танлаш муҳим?

Биринчидан, солиқ масаласида фойда қила оласиз, масалан сиз ЯТТ шаклда фаолият олиб борсанигизбошқача, МЧЖ шаклда фаолият олиб борганингизда бошқача шаклда солиқ тўлаш шаклларига дуч келасиз.

Иккинчидан, коммунал тўловлар масаласида ҳам сизга баъзи лайфхаклар бор. Қадай дейсизми? Масалан, сиз фирмангизни Оилавий корхона шаклида ташкил қилганингизда, коммунал тўловларни жисмоний шахс тўлайдиган таърифларда тўлайсиз.

Учинчидан, ишчилар йўллаш масаласида ҳам турли хилликлар мавжуд. Чунки, сиз юридик шахс ташкил қилмаган ҳолатда тадбиркорлик фаолиятини бошласангиз, ишчиларингизнинг максимал сони чекланган бўлади. Масалан ЯТТлар 5 тагача ишчи йўллаш ҳуқуқига эга.

Тўртинчидан, сиз ўз фаолиятингизни шериклар билан (бир неча таъсисчилар билан) бошласангиз, бунда сиз Хусусий корхона, ёки оилавий корхона шаклидаги ташкилий ҳуқуқий шаклларни танлай олмайсиз.

Ташкилий ҳуқуқий шаклни танлашда, албатта, сиз қандай фаолият билан шуғулланишингизни инобатга олган ҳолда танлашингизни маслаҳат бераман. Сабаби ҳар қандай бизнеснинг ташкилий ҳуқуқий шаклини сиз хоҳлаган шаклда танлай олмайсиз.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
38.8K viewsedited  07:26
Ochish/sharhlash
2023-11-16 07:46:04 Ички ишлар органларида хизматга қабул қилиш

Хизматга 165 сантиметрдан паст бўлмаган эркаклар ва 160 сантиметрдан паст бўлмаган аёллар қабул қилинади.
Номзодларга махсус биометрик параметрлар ўрнатиладиган бўлинмалар ва лавозимлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланади.

Хизматга танлов асосида, ихтиёрий тартибда ёши ўн саккиздан кичик ва ўттиздан катта бўлмаган, шу жумладан ўттиз ёшдаги ҳам, тегишли маълумотга эга, шахсий ва ишчанлик сифатлари, соғлиғининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича ходимнинг хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги ПҚ-3413-сон қарори билан тасдиқланган "Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисида"ги Низом

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
43.6K views04:46
Ochish/sharhlash