Get Mystery Box with random crypto!

YURIST MASLAHATI

Kanal manzili: @yuristlar_maslahati
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 311.66K
Kanalning ta’rifi

Мурожаат учун: @yuristgamurojaat
Фаолиятимиз 2021 йилда Адлия вазирлиги томонидан эътироф этилган.
Канал № 0003337171-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритади.

Ratings & Reviews

1.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

2


Oxirgi xabar 80

2023-10-25 14:26:40
Ота-она розилигисиз болани эмлаш тўғрими?

@yuristlar_maslahati
49.5K views11:26
Ochish/sharhlash
2023-10-25 11:32:13 Банк томонидан кредит бўйича хизмат кўрсатиш даврида истеъмолчининг оғзаки ёки ёзма сўрови олинган кундан эътиборан бир иш куни ичида унга қуйидаги ахборотлар ёзма шаклда ойда бир марта бепул тақдим этилади:

кредитлаш лимити;

кредит бўйича тўланган пул маблағлари суммаси;

асосий сумма бўйича қарз қолдиғи;

навбатдаги тўловларнинг миқдори, таркиби ва муддатлари (тўловлар жадвали);

кредитни муддатидан олдин қисман ёки тўлиқ сўндириш истаги билдирилган тақдирда тўлаш лозим бўлган суммалар миқдори;

муддати ўтказиб юборилган қарздорлик миқдори ва таркиби.

келиб тушаётган пул маблағлари кредит бўйича қарзни сўндиришга йўналтирилиши ҳақида ахборотлар.

3030-низом

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

@yuristlar_maslahati
44.1K views08:32
Ochish/sharhlash
2023-10-25 08:57:14 #Бизнес
Тадбиркорлик субъектлари қуйидаги мезонлар асосида тоифаларга ажратилади:

Кичик тадбиркорлик субъектлари:

якка тартибдаги тадбиркорлар;
микрофирмалар – таъсисчилари (иштирокчилари) жисмоний шахслар бўлган ҳамда жами даромади календарь йил давомида 1 млрд сўмгача бўлган тадбиркорлик субъектлари;
кичик корхоналар – жами даромади календарь йил давомида 1 млрд сўмдан 10 млрд сўмгача бўлган ҳамда ушбу кичик банднинг учинчи хатбошисидаги таъсисчилари (иштирокчилари) юридик шахслар бўлган тадбиркорлик субъектлари;

Ўрта тадбиркорлик субъектлари – жами даромади календарь йил давомида 10 млрд сўмдан 100 млрд сўмгача бўлган тадбиркорлик субъектлари;

Йирик тадбиркорлик субъектлари – жами даромади календарь йил давомида 100 млрд сўм ва ундан юқори бўлган тадбиркорлик субъектлари.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

@yuristlar_maslahati
41.9K views05:57
Ochish/sharhlash
2023-10-25 07:11:51 #Кадровик
ДИРЕКТОР ЎРИНБОСАРЛАРИНИНГ БИРИ АЁЛ КИШИ БЎЛИШИ ШАРТМИ?

Ташкилотлардаги раҳбарлик, мактабдаги раҳбарлар директор, директор ўринбосари ва маънавий ва маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари лавозимидан бирида хотин қизлардан бўлиши кераклиги ростми?

ЖАВОБ:

Ха уларнинг бири аёл киши бўлиши керак.

Ўзбекистон республикаси президентининг 2022 йилдаги «Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига кўра гендер тенгликни таъминлаш сиёсатини давом эттириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни қўллаб-қувватлашга доир ислоҳотларни амалга ошириш назарда тутилган, гендер тенглиги яни аёллар орасидаги тенглик назарда тутилган.

Бундан ташқари Ўзбекистон республикаси президентининг 07.03.2022 йилдаги «Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ барча давлат органлари ва ташкилотлари, устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган ташкилотлар ҳамда уларнинг тизимидаги ташкилотлар раҳбарларининг камида 1 нафар ўринбосарини хотин-қизлар орасидан тайинлаш. Бунда, мазкур талаб тегишли ташкилот раҳбари хотин-қизлар орасидан тайинланганда ёки унда фақат бир нафар ўринбосар бўлган тақдирда мажбурий ҳисобланмайди.

«Давлат бошқарувида хотин-қизлар фаоллигини ошириш дастури»да ҳам барча давлат органлари ва ташкилотлардаги ҳамда уларнинг тизимидаги ташкилотлар раҳбарларининг камида 1 нафар ўринбосарини хотин-қизлар орасидан тайинлаш белгиланган.

Яъни юқоридаги Президент фармонига кўра, мактабдаги раҳбарлар директор, директор ўринбосари ва маънавий ва маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари лавозимидан бирида хотин қизлардан бўлиши керак.

Саволингизни:
@yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
51.3K viewsedited  04:11
Ochish/sharhlash
2023-10-24 12:31:03 Субсидия учун аризаси қаноатлантирилган фуқаролар субсидиядан қуруқ қолишлари мумкин агар....

Агар сиз уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун субсидияга ариза топширган ва аризангиз қаноатлантирилиб сизга маблағ ажратилган бўлса, ҳаракатни тезроқ бошланг. Cабаби субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарномаларнинг амал қилиш муддати 12 ойдан 4 ойга туширилган. Яъни сиз хабарномани олган кунингиздан бошлаб 4 ой ичида уй - жой сотиб олмасангиз ёки уй жойни таъмирлашга киришмасангиз. Хабарнома муддати тугайди ва сиз субсидиядан қуруқ қолишингиз мумкин.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

@yuristlar_maslahati
49.9K views09:31
Ochish/sharhlash
2023-10-24 09:29:21 #Бизнес_солиқ
БИР ВАҚТНИНГ ЎЗИДА ИККИ СОЛИҚ ТЕКШИРУВИ ЎТКАЗИЛИШИ МУМКИНМИ?

Бир даврда солик аудит ва сайер солик текшируви утказилиши мумкинми? Масалан 10 октябрь куни солик аудити келиб, 18 куни сайер солик текшируви келиши мумкинми, аудит солик текшируви бундан бехабар холатда.

ЖАВОБ:

Солиқ кодексининг 139-моддасига асосан солиқ тўловчиларнинг солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлаш соҳасидаги айрим мажбуриятларини, шунингдек солиқ тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган бошқа мажбуриятларини бажарилишини текшириш сайёр солиқ текширувидир.

Сайёр солиқ текшируви солиқ органи раҳбарининг (раҳбари ўринбосарининг) буйруғи асосида ўтказилади. Буйруқда солиқ тўловчининг номи, текширувчи шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми ҳамда лавозими, текширувларни ўтказиш муддатлари ва мақсади кўрсатилади.

Шунингдек мазкур моддага асосан сайёр солиқ текширувида алохида давр қамраб олинмайди. Бундан ташқари солиқ қонунчилигида бир вақтда сайёр солиқ текшируви ва солиқ солиқ аудити ўтказилишига чекловлар мавжуд эмас.

Саволингизни:
@yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
47.9K views06:29
Ochish/sharhlash
2023-10-24 06:37:27 #Кадровик
БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚИТУВЧИСИ ШАНБА КУНИ ИШГА БОРИШИ МАЖБУРИЙМИ ?

Мактабда бошланғич синф ўқитуувчисиман бошланғич синфлар шанба куни дам олишади дарсим ёқ ишга боришим мажбурийми ?

ЖАВОБ:
I-IV синфлар учун ўқув ҳафтасининг давомийлиги педагогик кенгашнинг қарорига кўра 5 кун этиб белгиланиши мумкин.

Шу сабабли бошланғич синф ўқувчиларига ҳафтанинг шанбаси ўқиш куни ҳисобланмайди.

Амалдаги Меҳнат кодексининг 181-моддасига кўра, ходим иш тартиби ёки графигига ёхуд меҳнат шартномаси шартларига мувофиқ ўз меҳнат вазифаларини бажариши лозим бўлган вақт иш вақти ҳисобланади.

Мактабда дарслар бўлмаган вақтларда ходимлар педагогик юкламасида белгилаб берилган ишларни амалга оширади ёки мактаб маъмурияти томонидан берилган топшириқларни бажаради. Амалдаги Меҳнат кодексининг 253-моддасига мувофиқ иш берувчи ходимга ҳақиқатда бажарган иши учун маош тўлайди. Бажарилмаган иш учун эса иш ҳақи тўланмайди.

Бундай ҳолатлар амалдаги қонунчилик доирасида таълим муассасаси касаба уюшмаси билан келишган ҳолда расмийлаштирилади.

Ходим иш жойига келмаган тақдирда табелга киритилмайди ва ҳақ тўланмайди. Юқоридагилардан келиб чиқиб шанба бошланғич синф ўқитувчиларига иш куни хисобланади. Фақат бошланғич синф ўқувчилари дам олишади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
76.2K viewsedited  03:37
Ochish/sharhlash
2023-10-23 09:40:39 #Бизнес_солиқ
Тадбиркорга эслатма!

Ижтимоий солиқлар топширилаётганда ходимлар сонини хар доим тўғри кўрсатишга харакат қилинг бу жавобгарликни келтириб чиқаради.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 175-прим 5-моддасига мувофиқ, ходимлар сонини яшириш базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган. Шунингдек, худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган.

Бугалтерингизга эслатиб қўйишни унитманг

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
27.1K views06:40
Ochish/sharhlash
2023-10-23 07:54:56 #Кадровик

Кўпчилик иш берувчиларнинг эътиборидан четда қолаётган масала ҳақида.

Меҳнат кодексининг 166-моддасида Иш берувчи касаба уюшмаси қўмитасига ёхуд касаба уюшмалари тегишли бирлашмасига ходимларнинг эҳтимол тутилган ишдан бўшатилиши тўғрисидаги ахборотни ўз вақтида, камида икки ой олдин тақдим этади ва ишдан бўшатиш оқибатларини юмшатишга қаратилган маслаҳатлашувлар ўтказиши лозимлиги белгиланган.

Шунингдек, иш берувчи ҳар бир ходимнинг келгусида ишдан бўшатилиши тўғрисидаги маълумотларни унинг касби, мутахассислиги, малакасини ва меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорини кўрсатган ҳолда икки ойдан кечиктирмай «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат мажмуасига киритиш орқали маҳаллий меҳнат органи эътиборига ҳам етказиши шартлиги белгиланган.

Аммо иш берувчилар томнидан мазкур икки ойлик муддатга деярли амал қилинмайди. Меҳнат кодексидаги мазкур норма ишдан бўшатилаётган ходимни келгусида иш билан таъминлаш жараёнини юмшатиш ва уни ишсизликдан ҳимоялаш мақсадида киритилган. Бу қоидаларга риоя қилмаслик эса МЖтКнинг 49-моддасига асосан жавобгарликка сабаб бўлади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
30.1K viewsedited  04:54
Ochish/sharhlash
2023-10-22 12:08:45 #Бизнес_адовокат

Биз экспортчи корхонамиз август ойида экпорт хизматларимизга ҳисоб-фактура расмийлаштира олмаганмиз. Мазкур ҳисоб-фактураларни шу ойда рамийлаштиришимиз мумкинми?

ЖАВОБ:

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сон қарори билан тасдиқланган "Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида"ги низомнинг 4-бандига асосан Ҳисобварақ-фактура товарлар жўнатилган (топширилган) ёки хизматлар кўрсатилган календарь санада расмийлаштирилиб тақдим этилади.

Яъни сиз ўтган даврдаги экспорт хизматлари учун ҳисобварақ-фактура расмийлаштира олмайсиз.

Саволингизни:
@yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
36.4K views09:08
Ochish/sharhlash