Get Mystery Box with random crypto!

Энди боғчага йўлланмани олиш учун Давлат хизматлари марказига | YURIST MASLAHATI

Энди боғчага йўлланмани олиш учун Давлат хизматлари марказига бориш шарт эмас.

Шу пайтгача болани боғчага жойлаштириш учун Давлат хизматлари марказига навбатга ёзилсангиз, йўлланмани ҳам ўша ердан бориб олишингиз керак эди. Энди боғчага навбат келган заҳоти фуқарога SMS хабар орқали ариза рақами ва махфий код юборилади. Ушбу махфий код билан тўғридан-тўғри боғчага бориб мудирага кодни айтиш етарли бўлади.

Йўлланмани тасдиқловчи махфий код мудирага айтилмагунча у йўлланмани кўра олмайди ва бу билан коррупция ҳолатлари олди олинади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati