Get Mystery Box with random crypto!

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш вақт | YURIST MASLAHATI

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш вақтида муаммолар бўлмоқдами?

Унда ушбу постимиз сиз учун.

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 августдаги 426-сон қарори билан тасдиқланган "Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш вақтида юзага келадиган низоларни судга қадар ҳал қилиш тартиби тўғрисида"ги Низом жисмоний ва юридик шахсларнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш вақтида юзага келадиган низоларни судга қадар ҳал этиш тўғрисидаги ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш тартибини белгилайди.

Низомнинг 15-бандига кўра манфаатдор шахс комиссияга кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда юзага келган низоларни судгача ҳал этиш бўйича ёзма ёки рўйхатдан ўтказувчи органнинг расмий веб-сайти орқали электрон шаклда мурожаат қилиши мумкин.

Низомнинг 16-бандига кўра жисмоний шахснинг мурожаатида унинг фамилияси (исми, отасининг исми), яшаш жойи, электрон почта манзили, алоқа телефонлари ва кўчмас мулкнинг жойлашган жойи (почта манзили) ҳақидаги маълумотлар кўрсатилади.

Юридик шахснинг мурожаатида юридик шахснинг тўлиқ номи, унинг электрон почта манзили, алоқа телефонлари ва жойлашган жойи (почта манзили) тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади.

Манфаатдор шахс аризага кўчмас мулк билан боғлиқ бўлган бошқа маълумотлар ва ҳужжатларни ҳам илова қилиш ҳуқуқига эга.

Низомнинг 24-бандига биноан комиссия аъзолари комиссия мажлисида мурожаатни кўриб чиқиш натижаларига кўра, кўриб чиқилаётган мурожаатдаги масалага доир барча ҳолатларни эътиборга олган ҳолда қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказишни бекор қилиш;

кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этишни бекор қилиш ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш;

кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказишни ўз кучида қолдириш;

кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этишни ўз кучида қолдириш.

Низомнинг 2-бандига кўра манфаатдор шахс —
рўйхатдан ўтказувчи органда фаолият юритаётган ёки фаолият юритган рўйхатдан ўтказувчининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) қаратилган ёхуд бундай ҳаракат (ҳаракатсизлик) ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига дахл этган бошқа жисмоний ёки юридик шахс;

комиссия — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатаси раҳбарининг буйруғига асосан тузиладиган кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда юзага келадиган низоларни кўриб чиқувчи орган.


Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati