Get Mystery Box with random crypto!

YURIST MASLAHATI

Kanal manzili: @yuristlar_maslahati
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 321.32K
Kanalning ta’rifi

Мурожаат учун: @yuristgamurojaat
Фаолиятимиз 2021 йилда Адлия вазирлиги томонидан эътироф этилган.
Канал № 0003337171-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритади.

Ratings & Reviews

1.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

2


Oxirgi xabar 222

2022-05-28 13:12:02 «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонунни сенаторлар маъқуллади

Олий Мажлис Сенатининг бугунги ялпи мажлисида «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Қонунга мувофиқ, эндиликда махсус ваколатли орган (Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигиАРГОС) томонидан давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестри юритилади ҳамда реестрга киритилган лавозимларга давлат хизматчилари очиқ танлов асосида тайинланади.

Қонун билан давлат фуқаролик хизматчиларининг лавозимлари “сиёсий” (вазир, раис, директор ва бошқа), “бошқарув” (департамент, бошқарма ва бўлим бошлиқлари) ва “ёрдамчи” (мутахассис, инспектор ва консультантлар) гуруҳларга бўлинмоқда.

Қонун билан давлат органларида ишлаётган ходимларга тадбиркорлик билан шуғулланмаслик ёки тадбиркорлик субъектларини ишончли вакиллар орқали бошқармаслик, манфаатдор шахслардан совға олмаслик, чет мамлакатларда мол-мулкка эгалик қилмаслик каби аниқ чекловлар белгиланмоқда.

Шунингдек, давлат хизматчиларига чет эл банкларида омонатлар очиш, чет эл фуқаролигини олиш, сиёсий партияларга аъзо бўлиши тақиқланмоқда. Агар белгиланган чекловларга риоя этилмаган тақдирда давлат фуқаролик хизматчиси нафақат ишдан кетиши, балки жиноий жавобгарликка тортилишига асос бўлади.

Қонун лойиҳаси билан барча даражадаги давлат фуқаролик хизматчилари учун эгаллаб турган лавозими, иш стажи ва малака ошириш курсларининг натижаларига қараб малака даражалари (чин) берилади. Эндиликда юристлар, ҳуқуқни муҳофаза этувчи ва мудофаа органларидаги ходимларгининг махсус унвонлари каби фуқаролик хизматчилари ҳам махсус мартабалар, яъни малака даражаларига эга бўлади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

@yuristlar_maslahati
11.5K viewsedited  10:12
Ochish/sharhlash
2022-05-28 11:15:40 Бўлди-да энди, сал қадримизни ҳам билайлик! - Ўқитувчиларнинг иш вақти қанча-ю, улар қанча ишлаяпти? - Иш ҳақилар ўзи қанча-ю, қанча бериляпти? - Қачонгача мажбурий ишларни бажариш керак? - Педагогларни аттестациядан ўтказишда нега уларнинг ҳуқуқлари бузиляпти?…
11.6K views08:15
Ochish/sharhlash
2022-05-28 08:21:48 МАГИСТР ИШЛАШИ МУМКИНМИ?


Ассалому алайкум. Магистатурада ўқиётган талабалар қаерда, қанча ставкада ишлашлари, асосий ходим бўлишлари мумкинми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

ЖАВОБ:

Албатта ишлашингиз мумкин.

Олий таълим тўғрисидаги низомнинг 11-бандида олий таълим тизими бакалавр ва магистратура босқичларга бўлиниши ҳамда ушбу таълим муассасига муваффвқиятли қабул қилинганларга ,,талаба" мақомига эга бўлиши белгиланган.

ЭЪТИБОР БЕРИНГ. Низомнинг 50-бандига мувофиқ, ўқув юртида таҳсил олаётган талабаларга ўқишдан бўш вақтида олий таълим муассасасида ва бошқа ташкилотларда меҳнат шартномаси бўйича ишлашига рухсат этилади.

Юқоридаги асосларга кўра, иш хажми иш берувчи билан тузган шартномангизга боғлиқ. Асосий штатда ҳам ишлашнгиз мумкин.

Саволингизни:
@yuristgamurojaat ga қолдиринг

@yuristlar_maslahati
12.9K views05:21
Ochish/sharhlash
2022-05-28 08:21:10
Т189 яширин камера энди ҳаммаси ошкор!

Детектив бўлишнинг энг муҳим қоидаси: Ҳечнарсани кўздан қочирмаслик!

Фрибгарлар чангалига тушиб қолишдан аввал буни чорасини кўриб қўйиш керак!

Малумотлар!
Янги ва юқори сифатли.
Юқори аниқликдаги тасвир сифати Фулл ҲД1080П ДВ ДC
УСБ 2.0 юқори тезликдаги маълумотларни узатиш интерфейси.
ТВ ОУТ ТВ монитор видео уланишини қўллаб-қувватланг.
Ўрнатилган барқарор камера литюм батареяси 330 дақиқагача (5,5 соат)

Ушбу камера сиз учун керак ва фойдали бўлиши аниқ! Сиз учун энди малумот йиғиш, ниманидир исботлаш қийинчилик туғдирмайди. Ҳозирги вақтга келиб кўплаб муаммоларга сабаб бўлаётган фирибгарлардан эхтиёт бўлиш учун ҳам бундай ускуна жуда зарур. Барча учун тавсия этилади.

357 000
297.000


ЕТКАЗИБ БЕРИШ БЕПУЛ!
Тўлов қўлингизга олганда қиласиз!

Ҳозироқ буюртма беринг

https://100k.uz/oqim/113245
https://100k.uz/oqim/113245

Сайтга кириб заявка қолдиринг, операторлар сизга алоқага чиқишади.
12.2K views05:21
Ochish/sharhlash
2022-05-27 06:39:49 ТОИФА БЎЙИЧА ТЎЛАНГАН ОРТИҚЧА ТЎЛОВЛАРНИ ҚАЙТАРИБ ОЛИШМОҚЧИ

Мен 2017 йилда коллежда ишлаганимда аттестациядан ўтиб тоифа олганман, 2018 йилдан иш фаолиятимни коллежда умумтаълим фанлари (рус ТИЛИ) дарси қисқарганлиги сабабли иш фаолиятимни мактабда давом эттирдим. Энди шу бугун менга завуч сизни тоифа бўйича тўловингиз 2020 йилда тўхталиши керак эди биз билмабмиз. Бир йиллигини қайтарамиз дейишди. Қанчалик бу тўғри?

ЖАВОБ:

Амалдаги Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарори билан тасдиқланган Низомга кўра педагог кадрлар ҳар беш йилда бир марта навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказилади.

Ҳозирда ўзкучини йўқотган Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 392-сон қарори билан тасдиқланган Низомга асосан аттестация педагог кадрлар учун ҳар беш йилда бир марта ўтказилар эди.

Шунингдек, бугунги кунда ўз кучини йўқотган Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 апрелдаги 107-сон қарори билан тасдиқланган Низомга биноан аттестация педагог кадрлар учун ҳар уч йилда бир марта ўтказилар эди.

107-сонли қарорда аттестация 3 йилда бир маротаба ўтказилиши белгиланган ва сиз эса 107-сонли қарор амалда бўлган вақт аттестациядан ўтгансиз.

Шундай экан амалда юридик кучга эга бўлмаган 392-сонли қарордаги ва амалда бўлган 572-сон қарордаги 5 йиллик муддат сизга нисбатан қўлланилмайди.

Чунки «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги қонун 31-моддасига мувофиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар орқага қайтиш кучига эга эмас ва улар амалга киритилганидан кейин юзага келган ижтимоий муносабатларга нисбатан татбиқ этилади.

Демак 13.05.2019 йилда кучга кирган 392-сонли қарор ва ҳозирда амалда бўлган 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарор кучга кирган кунидан бошлаб қўлланилади. Яъни ундаги 5 йиллик муддат ушбу санадан олинган малака тоифаларига нисбатан татбиқ этилади.

Хулоса қиладиган бўлсак, сиздаги малака тоифасининг амал қилиш муддатига 107-сонли қарордаги 3 йиллик муддат қўлланилади.

Шу сабабли ҳам сиздан фақат ҳисоб-китобда йўл қўйилган хато оқибатидаги ортиқча тўловларни қайта ундириб олишлари мумкин.

Чунки Меҳнат кодексининг 279-моддасига биноан иш берувчи томонидан ихтиёрий равишда тўланган, шу жумладан қонунни нотўғри қўлланиш оқибатида тўланган ортиқча иш ҳақи қайта ундириб олиниши мумкин эмас, ҳисоб-китобда йўл қўйилган хато оқибатидаги ортиқча тўловлар бундан мустасно.

Лекин сизда ҳисоб-китобда йўл қўйилган хато эмас. Шу сабабли сиздан қайтариб олинмайди.

Саволингизни:
@yuristgamurojaat ga қолдиринг

@yuristlar_maslahati
12.5K viewsedited  03:39
Ochish/sharhlash
2022-05-26 19:49:11 Бўлди-да энди, сал қадримизни ҳам билайлик!

- Ўқитувчиларнинг иш вақти қанча-ю, улар қанча ишлаяпти?
- Иш ҳақилар ўзи қанча-ю, қанча бериляпти?
- Қачонгача мажбурий ишларни бажариш керак?
- Педагогларни аттестациядан ўтказишда нега уларнинг ҳуқуқлари бузиляпти?
- "УСТАМА" - фақат қонундами ёки амалда ҳам борми?


Шу каби энг долзарб масалалар бўйича махсус фақат ўқитувчиларимиз учун "УСТОЗЛАР ҲАМ ЎЗ ҲАҚ-ҲУҚУҚЛАРИНИ ТАЛАБ ҚИЛА ОЛИШИ КЕРАК!" мавзусида 2 соатлик семинар-тренинг ташкил этилишини маълум қилмоқчимиз.

Семинар профессионал юристлар томонидан амалга оширилади ва барча саволларингизга жонли тарзда жавоб олишингиз мумкин бўлади!

Семинар ЗООМ платформасида ёпиқ тарзда ўтказилади.

Семинар 29 май (якшанба) куни соат 19:00 да бошланиб 21:00гача давом этади.

Иштирок этиш нархи: 99 минг сўм.

27 май кечки 23:59 гача 50 % чегирма билан (атиги 50 минг сўмга) рўйхатдан ўтишингиз мумкин! Ундан ташқари, рўйхатдан ўтганлар учун ажойиб бонусларимиз ҳам мавжуд!

Шошилинг, жойлар сони чекланган! Ҳозироқ мурожаат қилинг

Мурожаат учун: @YURISTLIK

Расмий каналимиз:
@Yuristlar_maslahati
13.4K views16:49
Ochish/sharhlash
2022-05-26 18:14:09 «Миша, чучвара отмен»: пиёда юрган аҳолини рағбатлантириш тизими ими-жимида бекор қилиб юборилибди. Одамлар кўп пиёда юриб қўйган, шекилли

Куни кеча Шавкат Мирзиёев раислигида спорт соҳасига бағишланган видеоселектор бўлиб ўтган эди. Унда аҳоли ўртасида спортни тарғиб қилиш, кенг жамоатчиликни спорт билан шуғулланиш кўрсаткичини ошириш бўйича ҳам масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Шу ҳақда каналимда пост чиқарганимдан кейин, кўпчиликдан тўхтаб қолган 1hls лойиҳаси қачон ишга тушиши ҳақида саволлар келиб тушди. Саволларга жавоб тайёрлаётган пайтим кутилмаганда бир сюрпризга кўзим тушди.

Тадаааам: пиёда юрган фуқароларни моддий рағбатлантиришга оид Президент фармони банди 1 ярим ой олдин, аниқроғи 2022 йил 6 апрелдаги ПФ-98-сонли Президент фармони билан бекор қилиб юборилган экан!

Ана сюпризу, мана сюрприиииз. Ана кир ювадиғон мошинаю, мана тилбизооор.

Юз минглаб фуқароларга тааллуқли лойиҳа бекор қилинар экану, лекин 1 ярим ойдан буён бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги лом-мим деб изоҳ бермас экан, қойил, мана очиқлигу, ана очиқлик. Ёки изоҳ берилдию, мен кўрмай қолдимми? Унда олдиндан узр.

Ўзи жорий йил бошида, аниқроғи 15 январь куни ПФ-6099-сонли Президент фармонига ўзгариш киритилиб, ҳар куни 10 минг қадам пиёда юрганларга 3 минг сўм бериш тизими тўхтатилганди. Ўша пайтда янги тизим жорий қилиниб, ҳар ҳафта 100 млн сўм ва мингта велосипед берилиши ваъда қилинганди.

Орадан 3 ой ўтар ўтмас, Президент фармонига яна бир марта ўзгариш киритилиб, энди пиёда юрганларни рағбатлантириш тизими бутунлай чиқариб ташланди.

Фақат мени бир нарсага сира ақлим етмаяпти. Бу тизимни бекор қилишнинг жўяли ва асосланган конкрет сабаби нима? Бунақа таклифни ишлаб чиққан ва юқори раҳбариятни ишонтира олган Спортни ривожлантириш вазирлигининг мақсади нима бўлган ўзи?

Шахсан менда 2 та вариант бор:

Биринчиси, бюджетда пул етмай қолган. Аммо бу ишончсиз вариант. Спортга триллионлаб пул сарфланаётган бир пайтда пиёда юрадиган аҳолига бериш учун йилига тахминан 100 млрд сўм пул топилмаслиги уят.

Иккинчиси, янги ташкил этилган Спортни ривожлантириш вазирлиги раҳбарияти бунақа тизим учун бошини қотириб, ўзини қийнагиси келмаган ва тинчгина уни бутунлай бекор қилиб қўя қолишни афзал билган. Бу вариант биринчисидан ҳам уятлироқ.

Чунки пиёда юрганларга пул бериш ташаббуси шахсан Шавкат Мирзиёевга тегишли эди. Президент бир неча бор йиғилишларда ушбу тизим бошқа давлатларда йўқлиги, тизим ўзини оқлаётгани, аҳолини шу орқали пиёда юришга ўргатиб, саломатлик билан боғлиқ кўплаб муаммоларга ечим топиш мумкинлигини таъкидлаганди.

Кимларнидир ишлагиси келмагани учун, ёки аҳолига беришга йилига қанчадир маблағ топилмагани учун Президент ташаббуси ўз-ўзидан, жамоатчиликка ҳеч бир изоҳ ва тушунтириш бермасдан бекор қилиб юборилаверадими?

Шаҳар шунчалик бедарвозами?
@xushnudbek

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
11.5K viewsedited  15:14
Ochish/sharhlash
2022-05-26 14:55:33 МАЛАКА ОШИРИШГА БОРСАМ ИШ ҲАҚИМ САҚЛАНАДИМИ?

Ассалому алайкум. Мен НамДУ амалий математика ва информатика йуналишини тугатканман. Хозир (бу укув йилида) информатикадан дарс бераман. Математикадан малака оширган йилим 2015 апрел. Утган йилги карантин туфайли малака оширишга одам жуда купайиб кетган. Мен руйхатга ёзилганимга анча булган. Малака йулланма май ойига берилди. Май ойида математикадан малакага борсам иш хакким сакланадими?

ЖАВОБ:

Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 28-декабрдаги 1026-сон қарорига 3-илова билан тасдиқланган “Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасаларининг педагог ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тўғрисида”ги низомнинг 69-бандига асосан:

Буюртмага киритилган
малака ошириш курслари тингловчилари учун ўқишнинг барча даврида уларнинг асосий иш жойи бўйича эгаллаган лавозими ва ўртача иш ҳақи сақланиши ҳамда уларнинг ўқув юкламаси бошқа аъзолар ўртасида тақсимланиши белгиланган.

Малака йўлланмангиз май ойида келишини инобатга олсак сизнинг ўртача ойлик иш ҳақингиз малака ошириш даврида сақланади.

Саволингизни:
@yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
11.9K views11:55
Ochish/sharhlash
2022-05-26 14:55:22
«САОДАТ АСРИ ҚИССАЛАРИ» асари янгича, совғабоп кўринишда нашр қилинди. 1, 2, 3, 4 китоб (қутида)

Аҳмад Лутфий Қозончининг
ушбу асари тўла ҳолида Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилишларидан то вафотларига қадар
муборак ҳаётларидан ҳикоя қилади. Муаллиф аниқ тарихий воқеа-ҳодисаларни ўзига хос бадиий йўсинда акс эттирган ва натижада у ғоят ўқишли чиққан.

Вақтни бой берманг. Ҳозироқ беринг!


БУЮРТМА ҚИЛИШ

ЎЗБЕКИСТОН БЎЙЛАБ ЕТКАЗИБ БЕРИШ БЕПУЛ
11.4K views11:55
Ochish/sharhlash
2022-05-26 09:25:11 ЎРИНДОШЛИК АСОСИДА ИШЛАЁТГАН ЖОЙИМДАН УСТАМА ТЎЛАНАДИМИ?

Мен С 1 даражани олиб мактабда 28 соат дарс билан 50 %устама олиб келаяпман. Богчага 0,25 ставкага ишга таклиф килишди, ишласам ойлик ва устама олишга хакким борми?

ЖАВОБ:

Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сон "Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида"ги низомга асосан ўриндошлик асосида ишловчиларга меҳнат ҳақи, мукофот, қўшимча ҳақ, устама, рағбатлантириш тўловлари шакли ва тизими ташкилотнинг барча ходимлари учун белгиланган тартибда амалга оширилади.

Мазкур асосга кўра ўриндошлик асосида ишламоқчи бўлган жойингизда ҳам устама олишга ҳақлисиз.

Аммо Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 20 июндаги 8-мҳ, 28, 124/1-сон қарорибилан тасдиқланган "Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида"низомнинг 23-бандига асосан бир ставкада ишловчи ўқитувчи учун бошланғич I ― IV синфлардаги ҳафталик ўқув юкламаси ― 18 соат ва педагогик юкламаси ― 18 соатни ҳамда юқори V ― XI синфлардаги ҳафталик ўқув юкламаси ― 20 соатни ва педагогик юклама ― 16 соатни ташкил этади деб белгиланган. Юқоридагиларни инобатга олсак. 20 соат дарс сиз учун 1 ставкани ташкил қилади.

юқоридаги 297-сонли низомнинг 25-бандида Бюджет ташкилотларида бир неча касб ва лавозимда ишлаганлик, хизмат кўрсатиш зонасини кенгайтирганлик, ишлар ҳажмини кўпайтирганлик учун қўшимча ҳақ тўлаш миқдори бир неча касб ва лавозимда ишланаётган лавозим бўйича маошнинг (тариф ставкасининг) 50 фоизидан ортиқ бўлиши мумкин эмаслиги белгиланган.

Яъни сиз ишлаётган иш хажми (асосий ва ўриндошлик асосидаги иш) 1.5 ставкадан ортиқ бзлмаслиги лозим.

Саволингизни:
@yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
13.0K views06:25
Ochish/sharhlash