Get Mystery Box with random crypto!

«Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонунни сенаторлар маъқ | YURIST MASLAHATI

«Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонунни сенаторлар маъқуллади

Олий Мажлис Сенатининг бугунги ялпи мажлисида «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Қонунга мувофиқ, эндиликда махсус ваколатли орган (Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигиАРГОС) томонидан давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестри юритилади ҳамда реестрга киритилган лавозимларга давлат хизматчилари очиқ танлов асосида тайинланади.

Қонун билан давлат фуқаролик хизматчиларининг лавозимлари “сиёсий” (вазир, раис, директор ва бошқа), “бошқарув” (департамент, бошқарма ва бўлим бошлиқлари) ва “ёрдамчи” (мутахассис, инспектор ва консультантлар) гуруҳларга бўлинмоқда.

Қонун билан давлат органларида ишлаётган ходимларга тадбиркорлик билан шуғулланмаслик ёки тадбиркорлик субъектларини ишончли вакиллар орқали бошқармаслик, манфаатдор шахслардан совға олмаслик, чет мамлакатларда мол-мулкка эгалик қилмаслик каби аниқ чекловлар белгиланмоқда.

Шунингдек, давлат хизматчиларига чет эл банкларида омонатлар очиш, чет эл фуқаролигини олиш, сиёсий партияларга аъзо бўлиши тақиқланмоқда. Агар белгиланган чекловларга риоя этилмаган тақдирда давлат фуқаролик хизматчиси нафақат ишдан кетиши, балки жиноий жавобгарликка тортилишига асос бўлади.

Қонун лойиҳаси билан барча даражадаги давлат фуқаролик хизматчилари учун эгаллаб турган лавозими, иш стажи ва малака ошириш курсларининг натижаларига қараб малака даражалари (чин) берилади. Эндиликда юристлар, ҳуқуқни муҳофаза этувчи ва мудофаа органларидаги ходимларгининг махсус унвонлари каби фуқаролик хизматчилари ҳам махсус мартабалар, яъни малака даражаларига эга бўлади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

@yuristlar_maslahati