Get Mystery Box with random crypto!

YURIST MASLAHATI

Kanal manzili: @yuristlar_maslahati
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 311.66K
Kanalning ta’rifi

Мурожаат учун: @yuristgamurojaat
Фаолиятимиз 2021 йилда Адлия вазирлиги томонидан эътироф этилган.
Канал № 0003337171-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритади.

Ratings & Reviews

1.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

2


Oxirgi xabar 225

2022-05-09 13:22:33 ТАЪТИЛ ДАВРИДА РАҲБАРНИНГ ТОПШИРИҚЛАРИНИ БАЖАРМАМАГАНЛГИМИ УЧУН МЕНИ ИШДАН БЎШАТМОҚЧИ

Юристга мурожаат:
Ассалом алайкум. Навбатдаги меҳнат таътилим вақтида, ўта зарур бўлмаган пайтда иш берувчи билан алоқага чиқмаслигим мумкинми? Ва алоқа чиқмасам ва топшириқларни бажармасам, мендан ишдан бўшашга ариза талаб қилиши қонун доирасидами? Ишхонада иш юрутаётган касаба уюшмаси раиси бундай вақтда рахбарни қўллаб-қувватлаши мумкинми? Шу вазиятнии қонун доираси тушунтириб берсангиз. Олдиндан рахмат.

ЖАВОБ:
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 133-моддасига кўра:

барча ходимларга, шу жумладан ўриндошлик асосида ишлаётган ходимларга, дам олиш ва иш қобилиятини тиклаш учун иш жойи (лавозими) ва ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда йиллик меҳнат таътиллари берилади.

Демак, эътибор берайлик, меҳнат таътили беришдан асосий мақсад ходимга дам олиш учун имкон бериш орқали, унинг иш қобилиятини тиклаб олишига кўмаклашиш, шу орқали ходимнинг меҳнат самарадорлигини оширишдир.

Меҳнат кодексининг 16-моддасига кўра, ҳақ тўланадиган йиллик таътиллар бериш орқали таъминланадиган дам олиш ходимнинг асосий ҳуқуқларидан бири ҳисобланади.

Шунга кўра, ходимга меҳнат таътили берилганидан сўнг, у бу даврда меҳнат билан банд бўлмайди, таътилдаги даврини ўз ҳохишига кўра, ўзининг шахсий мақсадлари учун ўтказади ва бу давр иш вақтидан бутунлай ҳоли даврдир.

Таътилдалик даврингизда алоқага чиқиш-чиқмаслик ўз ихтиёрингизда, шу билан бирга иш берувчи билан ўзаро тушуниш асосида алоқада бўлиб туришингиз, икки томонлама ҳурмат учун зарур бўлиши мумкин, бироқ яна айтамиз, бу Сизнинг ҳуқуқингиз.

Меҳнат кодексининг 147-моддасида ходимни таътилдан чақириб олишга оид нормалар бекордан-бекорга белгиланмаган.

Яъни, иш берувчи ходимни меҳнатга жалб қилиш учун, уни таътилдан муддатидан аввал чақириб олиши керак, шундагина, ходимга меҳнат мужбуриятларини юклаши мумкин, шундагина унга меҳнат вазифалари юзасидан одатий талабларни қўйиши мумкин. Бироқ, ходимни таътилдан чақириб олиш учун унинг расмий розилиги керак.

Бу даврда иш берувчи Сизнинг истагингизга қарши меҳнат вазифалари юклашга ҳақли эмас, деб ҳисоблаймиз ва бу даврда бажарилмаган топшириқ учун ходимга интизомий жазо қўллаши, ёки ундан ишдан бўшаш тўғрисида ариза талаб қилиши оддий тил билан айтганда, ҚОНУНБУЗАРЛИКДИР.

Иш берувчининг бундай қонунбузарлигини қўллаб-қувватлаган касаба уюшмаси раисининг ҳаракатларини ҳам, тўғри деб қабул қила олмаймиз.

Сабаби, бу вазиятда кўриниб турибдики, “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги қонуннинг 9-моддасида кўрсатилган касаба уюшмасининг мустақиллик ва ўзини ўзи бошқариш принципи бузиляпти

Саволингизни: @yuristgamurojaat қолдиринг

@yuristlar_maslahati
16.8K views10:22
Ochish/sharhlash
2022-05-09 09:53:06 Боғчага жойлаштиришда имтиёз берилган шахслар рўйхати

Қуйидаги шахсларга болани боғчага қўйишда имтиёзлар берилади:

ногиронлиги бўлган шахсларнинг болалари;
3 нафар ёки ундан кўп болалари бўлган оилаларнинг болалари;
ҳарбий хизматчиларнинг ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг болалари;
талабалар ва педагогларнинг болалари;
етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган болалар;
бошқа муассасалардан ўтказилган болалар;
акалари ёки опалари ушбу муассасанинг тарбияланувчилари жумласидан бўлган болалар.

Мазкур рўйхатдаги болаларга боғчада бўш ўринлар мавжуд бўлганда биринчи навбатда йўлланма берилади.

Саволингизни
: @yuristgamurojaat қолдиринг

@yuristlar_maslahati
19.5K views06:53
Ochish/sharhlash
2022-05-04 17:10:39
Яқин қариндошларнинг бирга ишлаши тақиқланадими?

Меҳнат кодексига кўра, ўзаро яқин қариндош ёки қуда-анда бўлган шахсларнинг (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғил ва қизлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва болалари), башарти улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қиладиган бўлса, бир давлат корхонасида бирга хизмат қилишлари тақиқланади.

Истисно тариқасида, ўзаро яқин қариндошларнинг бирга хизмат қилишлари мумкин бўлган ходимлар рўйхати мавжуд бўлиб, рўйхат билан қуйида танишинг.

@yuristlar_maslahati
11.9K views14:10
Ochish/sharhlash
2022-05-04 17:01:54
Anti Pashsha - Ўзбекистон шароитига мослашган, қўшимча синовлардан ўтган маxсус модел!

Суварак ва чивинлар жонга тегдими?
Кемирувчилардан қутула олмаяпсизми?


Бу муаммони Anti Pashsha тез ва осон ҳал қилади.

Болалар ва уй ҳайвонлари учун хавфсиз
80 квадрат метр майдонни ўз ичига олади
Токда тўхтовсиз ишлайди
Тез фурсатда натижа беради
Сифат кафолатланади

Батафсил:
batafsil.com/s/8N29L
Буюртма:
batafsil.com/s/8N29L
9.0K views14:01
Ochish/sharhlash
2022-05-04 15:17:33 #Суд_амалиёти

Даъвонинг мазмуни:
Даъвогар жавобгарга нисбатан суддан «Никоҳдан ажратиш ҳақида» сўраган.

Биринчи инстанцияси судининг ҳал қилув қарори билан даъво талаби қаноатлантирилган.

Суднинг асослари:

Тарафлар 2020 йилнинг сентябрь ойидан буён бирга яшамайдилар. Уларни бирга яшамасликларига турмушлари давомида келиб чиққан оилавий низолар сабаб бўлган. Тарафлар ўзаро ажрашиб кетишганидан сўнг даъвогар судга жавобгарга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақида даъво ариза билан мурожаат қилган. Унинг дастлабки даъво аризаси суднинг 14.10.2020 йилдаги ҳал қилув қарори билан рад қилинган. Эр-хотин ўзаро ажрашиб кетишганидан сўнг даъвогар 2021 йилнинг январь ойида Р.Ш билан шаръий никоҳдан ўтиб бошқа турмуш қуриб, бир нафар фарзандли бўлиб яхши яшаб келмоқда.

Даъвогарнинг мазкур даъво ариза бўйича суднинг 05.07.2021 йилдаги ажрими билан тарафларга ярашиб олишлари учун олти ой мухлат берилган. Берилган мухлат давомида тарафларни яраштириш чоралари тарафлар истиқомат қилиб келаётган махалла фуқаролар йиғинлари оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиялари томонидан кўрилган, бироқ кўрилган чора-тадбирларга қарамай тарафларнинг оиласини сақлаб қолишни имкони бўлмаган.

Бунга тарафлар ўртасида келиб чиққан оилавий низолар ва турли хилдаги келишмовчиликлар, даъвогар Н.Мни бошқа оила қуриб, фарзандли бўлиб яхши яшаб келаётганлиги сабаб бўлган. Ушбу холат махалла фуқаролар йиғини ҳузуридаги оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси томонидан тузилган хулосалар билан ўз тасдиғини топган.

Суд, тарафларга берилган мухлат давомида ҳам оилани тиклашни имкони бўлмаганлигини, тарафларнинг ўртасида мулкий, бола тарбияси ва таъминоти билан боғлиқ низолар мавжуд эмаслигини, даъвогарни бошқа оила қуриб, фарзандли бўлиб яхши яшаб келаётганлигини эътиборга олиб, эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб ҳисоблаб, даъвогарнинг даъвосини қаноатлантиришни лозим топган.

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасида “Агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади” деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг “Судлар томонидан никохдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 2011 йил 20 июлдаги 06-сонли қарорининг 16-бандида “Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим” деб кўрсатилган.

Суд давлат божи масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 45-моддасига асосан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг гувоҳномаси берилаётганда даъвогардан базавий хисоблаш миқдорининг 3 (уч) баробари миқдорида давлат божи ундиришни мақсадга мувофиқ деб хисоблаган.

@yurist_Shamsiddinov
10.0K views12:17
Ochish/sharhlash
2022-05-04 10:43:53 Маҳаллий туристлар учун кэшбек қайтарилади

2022 йил 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари учун “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури доирасида республика ҳудудлари бўйлаб ички саёҳатларни амалга ошириш харажатларининг бир қисми (“Cashback”) қайтарилади.

Унга мувофиқ:

авиақатнов орқали бориб-келиш чиптаси нархининг 15 фоизи, лекин 150 минг сўмдан ошмаган миқдорда;

темир йўлда ёки автобусда бориб-келиш чиптаси нархининг 15 фоизи, лекин 80 минг сўмдан ошмаган миқдорда;

жойлаштириш воситасида тунаб қолиш харажатининг 15 фоизи, лекин 80 минг сўмдан ошмаган миқдорда;

театр, музей, цирк ва бадиий галереяларга ҳар бир ташриф чиптаси нархининг 50 фоизи, лекин 20 минг сўмдан ошмаган миқдорда;

саёҳат харажатлари фақатгина Платформа (2022 йил 1 сентябрга қадар ишга туширилади) орқали амалга оширилган ички саёҳатлар учун унинг якуни билан маҳаллий туристларнинг банк карталарига қайтарилади.

Президент қарори

Cаволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
11.6K views07:43
Ochish/sharhlash
2022-05-04 10:43:49
КУТИБ ОЛИНГ, ЭГИЛУВЧАН ОЙНА!

Эгилувчан ойна ҳар қандай шаклга букилса ҳам, ерга тушиб кетса ҳам умуман синмайди.

Уйингизни исталган жойига ёпиштириб қўйсангиз бўлади.

Ўлчами: 17/27 см.

Шошилинг акция кетмоқда: 2 та олсангиз +1 та совғага

Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати БЕПУЛ

ҲОЗИРОҚ БУЮРТМА БЕРИНГ:

tujjor.com/l/akmqTU
tujjor.com/l/akmqTU
10.7K views07:43
Ochish/sharhlash
2022-05-04 07:25:20 АВТОМОБИЛНИ СОТИШДА ХОТИНИМНИНГ РОЗИЛИГИ КЕРАКМИ?

Номимда дамас русумли автомашина бор. Мошинани сотмоқчиман уйланганман хозирда хотиним билан яшамайман мошинани уйланишимдан олдин сотиб олганман . Мошинани сотишда Олди сотди шартномада хотиним иштирок этиши керакми

ЖАВОБ:
Оила кодексининг 25-моддасига асоан Эр ва хотиннинг никоҳга қадар ўзига тегишли бўлган мол-мулки, шунингдек улардан ҳар бирининг никоҳ давомида ҳадя, мерос тариқасида ёки бошқа бепул битимлар асосида олган мол-мулки улардан ҳар бирининг ўз мулки ҳисобланади.

Мазкур асосга кўра сиз автомашинани никоҳдан аввал сотиб олганингиз сабабли хотинингизнинг розилиги шарт эмас.


Cаволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
12.4K views04:25
Ochish/sharhlash
2022-05-03 16:23:43 14 ОЙЛИК АЛИМЕНТНИ УНДИРСАМ БЎЛАДИМИ?

2020 yilning 15 may kunida erimni uyidan chiqib ketib shu kungacha boshqa boshqa yashaymiz alimentga 2021 yil avgust oyida berdim ungacha 14 oy alimentga bermagandim avgust oyidan voshlab aliment to'layapti lekin oldingi 14 oy uchun ololmaysan deyishdi man 14 oy uchun pul undira olamanmi yoqmi agar undira olsam bu uchun nima qilishim kerak.

ЖАВОБ:

Оила кодексининг 136-моддасига асосан Алимент олиш ҳуқуқига эга бўлган шахс, алимент талаб қилиш ҳуқуқи вужудга келганидан сўнг қанча муддат ўтганидан қатъи назар, хоҳлаган вақтда алимент ундириш тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақлидир.


ЭЪТИБОР БЕРИНГ. Алимент судга мурожаат этилган пайтдан бошлаб ундирилади.

Агар таъминот учун маблағ олиш чоралари судга мурожаат қилингунга қадар кўрилганлиги, аммо алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг уни тўлашдан бош тортганлиги оқибатида алимент олинмаганлиги суд томонидан аниқланса, ўтган давр учун алимент судга мурожаат этилган пайтдан бошлаб уч йиллик муддат доирасида ундириб олиниши мумкин.

Мазкур асога кўра, сизнинг 14 ойлик алиментни ундириш ҳуқуқингиз мавжуд эмас.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

@yuristlar_maslahati
9.7K views13:23
Ochish/sharhlash
2022-05-03 16:17:50
СИЗ ИЗЛАГАН ШАРБАТ ТАЙЁРЛАГИЧ

Энди сизга ҳеч қандай блендер ёки миксер керак эмас!

Бу мева, сабзавот ва бошқа маҳсулотлардан шарбат тайёрлаш учун идеал мослама

Ҳар қандай жойда: ишда, машинада, таътилда ва саёҳат пайтида сиз таъбий ва мазали шарбат тайёрлашингиз мумкин!

Нархи: 225 000 сўм

Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати БEПУЛ

ҲОЗИРОҚ БУЮРТМА БЕРИНГ:
http://tujjor.com/l/GrkCxv
http://tujjor.com/l/GrkCxv
http://tujjor.com/l/GrkCxv
8.7K views13:17
Ochish/sharhlash