Get Mystery Box with random crypto!

#Кадровик Ўқитувчининг аттестациядан ўта олмаслиги Шу кунлар | YURIST MASLAHATI

#Кадровик
Ўқитувчининг аттестациядан ўта олмаслиги

Шу кунларда ўқитувчилар аттестациядан ўтказилмоқда шу сабабли мазкур мақола аттестациядан ўта олмаган ўқитувчиларнинг меҳнат муносабатларига доир бўлади.

"Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида"ги низомнинг 44-бандида ўқитувчи 55 баллдан кам кўрсаткичга эга бўлса аттестациядан ўтмаган, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимига мувофиқ эмас деб (навбатдан ташқари аттестацияга жалб этилган педагог кадрлар бундан мустасно) ҳисобланади деб белгиланган.

Эътибор берган бўлсангиз бу ерда икки тоифадаги ўқитувчилар бор навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтаётган ва навбатдан ташқари аттестациядан ўтаётган.


Навбатдаги мажбурий аттестациядан ўта олмаслик

Мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимидаги педагог кадрлар навбатдаги мажбурий аттестациядан ўта олмаган тақдирда, иш берувчи ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли у билан тузилган меҳнат шартномасини меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилиш ҳуқуқига эга. Бу ерда бир нарсага эътибор бериш керакки, меҳнат шартномаси бекор қилиниши шарт деган қоида мавжуд эмас. Меҳнат шартномасини бекор қилиш иш берувчининг ҳуқуқи эканлиги белгиланган. Яъни аттестациядан ўта олмаган ўқитувчига директор томонидан яна бир имконият берилиши мумкин.

Навбатдан ташқари аттестациядан ўта олмаслик

Навбатдан ташқари аттестацияга жалб этилган педагог кадрлар аттестациядан ўта олмаган тақдирда, уларнинг малака тоифаси (лавозими) туширилмайди ҳамда улар лавозимига мувофиқ эмас деб ҳисобланмайди.

Меҳнат кодексида аттестациядан ўта олмаган ўқитувчи билан меҳнат шартномасини бекор қилиш керак деган қоида мавжудми?


МКнинг 161-моддаси биринчи қисми 3-бандида ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли эгаллаб турган лавозимига ёки бажараётган ишига мувофиқ эмаслиги сабабли иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиши мумкинлиги белгиланган.

Аттестация имтихонларини топшираётган ўқитувчиларга юбориб қўямиз


Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati