Get Mystery Box with random crypto!

YURIST MASLAHATI

Telegram kanalining logotibi yuristlar_maslahati — YURIST MASLAHATI
Kanaldagi mavzular:
Бизнес
Kanal manzili: @yuristlar_maslahati
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 326.61K
Kanalning ta’rifi

Мурожаат учун: @yuristgamurojaat
Фаолиятимиз 2021 йилда Адлия вазирлиги томонидан эътироф этилган.
Канал № 0003337171-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритади.

Ratings & Reviews

1.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

2


Oxirgi xabar 241

2022-05-12 16:13:56
Сарвари коинот Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни севганлар учун ажойиб совға!

Муҳаммад Саййид Тантовийнинг “Пайғамбарлар тарихи“ китоби янгича кўринишда нашр қилиниб, 4 та қисмга ажратилган ушбу нашр совғабоп қутида жойлашган. Китоб саҳифаларидаги ёзувлар катталиги билан аҳамиятли.

Ушбу китобда Қуръони каримда зикр қилинган азму-матонатли пайғамбарлар алайҳимуссалом қиссалари келтирилган. Бу қиссалардан биз учун жуда катта фойдалар бор. Aйниқса, Aллоҳ таоло уларга синов берган вақтда бу синовларга чиройли сабр қилганлари бизга энг яхши ўрнакдир.

Ўзингиз севган яқинларингизга илм улашинг.

Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати БEПУЛ

Ҳозироқ буюртма беринг:

http://tujjor.com/l/STrlUe
9.8K views13:13
Ochish/sharhlash
2022-05-12 13:23:36 ҲОКИМ ЧИҚАРГАН НОҚОНУНИЙ ҚАРОР УЧУН БИЗ ЖАВОБГАР БЎЛАМИЗМИ?

Фермер хўжалиги учун ер ажратиш қарори чиқган, кейин ушбу қарор бўйича узоқ муддатли ер ижара шартномаси тузилган ва давлат рўйхатидан ўтказилган.

Ватқ ўтиб прокурор протест киритиб, хоким ер ажратиш қарорини бекор қилди
Протестда ер ажратиш қароридаги депутатлар сессияси ва ер ажратиш комиссиясининг хулосаси мавжуд эмас деган важ кўрсатилган

Саволим шундан иборатки, хокимиятнинг қилиши керак бўлган хужжатларнинг мавжуд эмаслигига фермер жабр кўрмоқда, ушбу ҳолатда бизни химоя қиладиган қонун борми?

ЖАВОБ:

“Ижара тўғрисида”ги қонуннинг 7 моддасида - Ижарага берувчи ижарага топширилган мулкдан фойдаланишга халақит бераётган ундаги нуқсонлар учун, шу жумладан шартнома тузиш чоғида аниқланмаган нуқсонлар учун ҳам жавобгардир деб белгиланган.

Шунингдек, Маъмурий тартибтаомиллар тўғрисидаги қонуннинг 59-моддасига асосан Агар манфаатдор шахс маъмурий ҳужжатнинг қонуний кучига ишониб, маъмурий ҳужжат асосида олинган мол-мулкдан фойдаланган, ўз мулкини тасарруф этиш учун битим тузган ёки маъмурий ҳужжатда белгиланган наф ва имтиёзлардан бошқача тарзда фойдаланган бўлса, унинг ишончи ҳимоя қилиниши лозимлиги белгиланган. Яъни сиз бу хужжатнинг ноқонунийлигини билмагансиз. Шу сабабли бу вазиятда сизнинг ҳуқуқларингиз ҳимоя қилиниши керак.

Фуқаролик кодексининг 990-моддасига асосан Давлат органларининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг қонунга хилоф қарорлари натижасида фуқарога ёки юридик шахсга етказилган зарар, улар мансабдор шахсларининг айбидан қатъи назар, суднинг қарори асосида қопланиши лозим.

Давлат органлари, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари мансабдор шахсларининг қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида фуқарога ёки юридик шахсга етказилган зарар суднинг қарори асосида қопланиши лозим.

Мазкур ҳолатда сиз давлат ҳокимяти томонидан етказилган зарарни тўлиқ ундириб олиш ҳуқуқингиз мавжуд.

Саволингизни:
@yuristgamurojaat қолдиринг

@yuristlar_maslahati
11.8K views10:23
Ochish/sharhlash
2022-05-12 13:05:04 Ўзбекистонда инсон аъзоларини кўчириб ўтказишга рухсат берилди

“Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида”ги Қонун имзоланди.

Унга кўра:

Трансплантация реципиентнинг ёзма розилиги билан амалга оширилади;

Инсон аъзоларини ва (ёки) тўқималарини унинг мурдасидан олишга тириклик чоғидаги нотариал тартибда тасдиқланган ёзма розилиги мавжуд бўлган тақдирда йўл қўйилади;

Донорларнинг, реципиентларнинг, шунингдек инсон аъзоларининг ва (ёки) тўқималарининг ягона давлат реестри юритилади;

Тирик донорни трансплантацияга мажбурлаш тақиқланади;

Ўзбекистон фуқароси чет давлат фуқароси бўлган реципиент учун донор бўлиши мумкин эмас;

Трансплантация қилинадиган инсон аъзоларини ва (ёки) тўқималарини Ўзбекистондан ташқарига олиб чиқиш тақиқланади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat қолдиринг

@yuristlar_maslahati
12.1K views10:05
Ochish/sharhlash
2022-05-12 07:02:23 МЕРОСДАН ВОЗ КЕЧГАНМАН ШУНИ БЕКОР ҚИЛСАМ БЎЛАДИМИ?

Мен 2020 йилда хужайиним вапот этди 10 йил олдин уйни кичкина боламгаа мурос килган экан ман 8 ой булди наттрилга борсам уша мерос чикдти ман уз улушимни хам бердим энди сотаман деяпти ман шу жойда доимий руйхатдпма 3 йил олдин кридитга уй олиб бервадик сергилидан уйни сотиб юборамикан ман улушиини кайтариб олиб биламанми?

ЖАВОБ:

Сиз улишдан воз кечган бўлсангиз уни бекор қила олмайсиз.

Фуқаролик кодексининг 1147-моддасига асосан Меросхўр мерос очилган кундан эътиборан исталган вақтда меросдан воз кечишга ҳақли.

иш меросхўр томонидан мерос очилган жойдаги нотариусга ариза бериш орқали амалга оширилади.

Агар ишончномада вакил орқали меросдан воз кечиш ваколати махсус назарда тутилган бўлса, меросдан шу тарзда воз кечилиши мумкин.

Меросдан воз кечиш кейинчалик бекор қилиниши ёки қайтариб олиниши мумкин эмас.

Саволингизни:
@yuristgamurojaat қолдиринг

@yuristlar_maslahati
13.6K viewsedited  04:02
Ochish/sharhlash
2022-05-12 05:17:05 #Бизнес
Saudi Arabian Oil Co. нефт компанияси бозор капиталлашуви бўйича Apple’ни ортда қолдириб, дунёдаги энг қиммат компанияга айланди.

@yuristlar_maslahati
13.5K views02:17
Ochish/sharhlash
2022-05-11 13:02:37 ЯККА ТАРИБДА ЎТГАН ДАРСИМ ДЕКРЕТ ПУЛИНИ ҲИСОБЛАШДА ИНОБАТГА ОЛИНМАЯПТИ

Man boshlang'ich ta'lim o'qituvchisiman 1 apreldan dikretga chiqdim uy ta'limim uchun dikretnoy yozilmapti faqat 10 soat darsim uchun yozilipti

ЖАВОБ:

Сиз неча соат якка тартибда дарс ўтсангиз ва у учун тўланган тўлов ҳомиладорлик ва туғиш таътилини ҳисоблашда инобатга олинади.

Асос:
Меҳнат кодексининг 286-моддасига асосан Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси ҳомиладорлик ва туғиш таътилининг бутун даврида тўлиқ иш ҳақи миқдорида тўланади

Шунингдек,
Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида
низомнинг 52-бандига асосан Нафақаларни ҳисоблаб чиқаришда ҳисобга олинадиган иш ҳақининг барча турлари, шу жумладан мазкур ойда иш ҳақи билан биргаликда тўланадиган ойлик мукофотлар уларнинг ҳақиқатда олинган вақти бўйича эмас, балки улар ҳисоблаб ёзилган вақт бўйича иш ҳақига қўшилади.

Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик ёки ҳомиладорлик таътили бошланган ойдан олдинги 12 ой даврида олган ва суғурта бадаллари чегирилган барча мукофотларнинг 1/12 қисми нафақа ҳисоблаб чиқариладиган ойлик иш ҳақига қўшилиб, ўртача ойлик иш ҳақи миқдори аниқланади.

Юқоридаги асосга кўра сизга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақаларни ҳисоблашда якка тартибда ўтган дарсларингиз учун тўланган иш ҳақлари ҳисобга олинади

Саволингизни:
@yuristgamurojaat қолдиринг

@yuristlar_maslahati
16.5K views10:02
Ochish/sharhlash
2022-05-11 12:55:13 Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун бериладиган имтиёзларнинг рўйхати ягона ҳужжатда шакллантирилади ҳамда ушбу имтиёзларни умумий квотага киритмаслик тўғрисидаги қоида белгиланади — президент қарори

Саволингизни: @yuristgamurojaat қолдиринг

@yuristlar_maslahati
14.8K views09:55
Ochish/sharhlash
2022-05-11 12:33:32 Бир қатор маҳсулотларни ҚҚСдан озод қилиш муддати узайтирилди

Қуйидагилар бўйича ҚҚСдан озод қилиш муддати 2022 йил 31 декабргача узайтирилди:
— Ўзбекистонга ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, соя данагини олиб кириш;
— ўсимлик ёғини (пахта ёғидан ташқари) ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш бўйича айланма.

Қуйидаги маҳсулотларни реализация қилиш бўйича айланма ва уларни Ўзбекистонга олиб киришда ҚҚСдан озод қилиш муддати 2022 йил 31 декабргача узайтирилди:
— гўштни (мол гўштини, қўй гўштини);
— тирик ҳайвонларни (молни ва қўйни) ва уларни сўйишдан олинган маҳсулотларни;
— картошкани.

Батафсил маълумотни Ўзбекистон Республикасининг 05.05.2022 йилдаги ЎРҚ-767-сон Қонунидан олишингиз мумкин.

@fermerga_madad
14.3K views09:33
Ochish/sharhlash
2022-05-11 07:20:01 Олис ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига бориб ишлаган малакали мутахассиссларга тўланадиган ёрдам пули юзасидан тушунтириш.

Бюджет ташкилотларига

Ҳудудларга бошқа ҳудудлардан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган олий маълумотли мутахассисларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари (1 февралдан 12 250 млн. сўм) миқдорида бир марталик бошланғич ёрдам пули ва уй-жойларни ижарага олганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари (1 февралдан 490 минг сўм) миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси тўланади

Тиббиёт ходимларига

Бирқанча шартлар бор
1.
Олий таълимни охирги 3 йилда битирган бўлиши лозим.
2. Бошқа ҳудудда яшовчи тиббиёт ходими олис ҳудудларда жойлашган оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларга ишга қабул қилинганда.
3. Камида 3 йил ишлаб бериши лозим. Ва мазкур шартларга жавоб берадиган тиббиёт ходимларига 30 млн.сўм миқдорида бир марталик бошланғич ёрдам пули тўланади. уй-жойи бўлмаганларга эса 3 йил давомида хизмат уй-жойлари берилиши ёки базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари (490 минг сўм) миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси берилади.

Ўқитувчилар учун

Ўқитувчилар учун икки хил шакилда тўланади. Олис худудлар учун алоҳида, таълим сифати паст мактабларлар учун алоҳида:

1. Бир маъмурий-ҳудудий бирликлар доирасида бошқа туман ва шаҳарлардан келиб фаолият юритаётган ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига 50 фоизи миқдорда

бошқа маъмурий-ҳудудий бирликдан, вилоятдан, келиб фаолият юритаётган ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига 100 фоиз миқдорида махсус устамалар жорий қилинади.

2. 2021 йил 1 мартдан бошлаб таълим сифати паст мактабларларда дарс бериш учун бошқа ҳудудлардан жалб қилинган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчи-педагогларга базавий тариф ставкаларига 50 фоиз миқдорида махсус устамалар жорий қилинади (бу ерда олис худудлар назарда тутилмаган)

Энг асосийси, бошланғич ёрдам пули ва ҳар ойлик пул компенсациясини солиқ тўловчининг жами даромадига киритилмайди ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг солиқ солиш объекти ҳисобланмайди бу дегани даромад солиғи тўламайсиз.

Олис худудлар рўйхати - бу ерда

Саволингизни: @yuristgamurojaat қолдиринг

@yuristlar_maslahati
17.0K views04:20
Ochish/sharhlash
2022-05-11 04:37:45 ХОРИЖДА ИШЛАЁТГАН ФУҚАРОЛАР ВА УЛАРНИНГ ОИЛА АЪЗОЛАРИГА МОДДИЙ ЁРДАМ БЕРИЛАДИ

Ушбу моддий ёрдамни 2022 йил 1 майдан бериш бошланди
.

Ҳар йили ҳоким ёрдамчилари ёзма тавсияномасига асосан:

боқувчиси хорижга меҳнат миграциясига чиқиб кетган ва “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатда бўлган оилаларга БҲМнинг 2 баравари (540 минг сўм) миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади;

меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатда бўлган ёки “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”дан бирига киритилган, ногиронлиги бўлган оила аъзоларига дори-дармон, ногиронлик аравачалари, эшитиш аппаратлари ва ортопедик маҳсулотлар харид қилиш учун БҲМнинг 5 баравари (1 млн 350 минг сўм) миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади;

меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг Ўзбекистонда улар билан бирга яшовчи пенсия ёшига етган ёки I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган оила аъзоларига касаба уюшмалари тизимидаги санаторий ва профилактик даволаниш муассасаларига бир марталик бепул йўлланма берилади.

Шунингдек, маҳаллалардаги ёшлар етакчиларининг ёзма тавсияномасига асосан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатда бўлган ёки “дафтарлар”дан бирига киритилган ҳамда меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг болаларига мавсумий фаолият юритадиган оромгоҳларга бепул йўлланмалар берилади.

Мурожаат учун: @murojaat_yuristga

@yurist_Shamsiddinov
14.6K views01:37
Ochish/sharhlash