Get Mystery Box with random crypto!

YURIST MASLAHATI

Kanal manzili: @yuristlar_maslahati
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 311.66K
Kanalning ta’rifi

Мурожаат учун: @yuristgamurojaat
Фаолиятимиз 2021 йилда Адлия вазирлиги томонидан эътироф этилган.
Канал № 0003337171-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритади.

Ratings & Reviews

1.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

2


Oxirgi xabar 224

2022-05-11 12:33:32 Бир қатор маҳсулотларни ҚҚСдан озод қилиш муддати узайтирилди

Қуйидагилар бўйича ҚҚСдан озод қилиш муддати 2022 йил 31 декабргача узайтирилди:
— Ўзбекистонга ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, соя данагини олиб кириш;
— ўсимлик ёғини (пахта ёғидан ташқари) ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш бўйича айланма.

Қуйидаги маҳсулотларни реализация қилиш бўйича айланма ва уларни Ўзбекистонга олиб киришда ҚҚСдан озод қилиш муддати 2022 йил 31 декабргача узайтирилди:
— гўштни (мол гўштини, қўй гўштини);
— тирик ҳайвонларни (молни ва қўйни) ва уларни сўйишдан олинган маҳсулотларни;
— картошкани.

Батафсил маълумотни Ўзбекистон Республикасининг 05.05.2022 йилдаги ЎРҚ-767-сон Қонунидан олишингиз мумкин.

@fermerga_madad
14.3K views09:33
Ochish/sharhlash
2022-05-11 07:20:01 Олис ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига бориб ишлаган малакали мутахассиссларга тўланадиган ёрдам пули юзасидан тушунтириш.

Бюджет ташкилотларига

Ҳудудларга бошқа ҳудудлардан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган олий маълумотли мутахассисларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари (1 февралдан 12 250 млн. сўм) миқдорида бир марталик бошланғич ёрдам пули ва уй-жойларни ижарага олганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари (1 февралдан 490 минг сўм) миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси тўланади

Тиббиёт ходимларига

Бирқанча шартлар бор
1.
Олий таълимни охирги 3 йилда битирган бўлиши лозим.
2. Бошқа ҳудудда яшовчи тиббиёт ходими олис ҳудудларда жойлашган оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларга ишга қабул қилинганда.
3. Камида 3 йил ишлаб бериши лозим. Ва мазкур шартларга жавоб берадиган тиббиёт ходимларига 30 млн.сўм миқдорида бир марталик бошланғич ёрдам пули тўланади. уй-жойи бўлмаганларга эса 3 йил давомида хизмат уй-жойлари берилиши ёки базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари (490 минг сўм) миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси берилади.

Ўқитувчилар учун

Ўқитувчилар учун икки хил шакилда тўланади. Олис худудлар учун алоҳида, таълим сифати паст мактабларлар учун алоҳида:

1. Бир маъмурий-ҳудудий бирликлар доирасида бошқа туман ва шаҳарлардан келиб фаолият юритаётган ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига 50 фоизи миқдорда

бошқа маъмурий-ҳудудий бирликдан, вилоятдан, келиб фаолият юритаётган ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига 100 фоиз миқдорида махсус устамалар жорий қилинади.

2. 2021 йил 1 мартдан бошлаб таълим сифати паст мактабларларда дарс бериш учун бошқа ҳудудлардан жалб қилинган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчи-педагогларга базавий тариф ставкаларига 50 фоиз миқдорида махсус устамалар жорий қилинади (бу ерда олис худудлар назарда тутилмаган)

Энг асосийси, бошланғич ёрдам пули ва ҳар ойлик пул компенсациясини солиқ тўловчининг жами даромадига киритилмайди ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг солиқ солиш объекти ҳисобланмайди бу дегани даромад солиғи тўламайсиз.

Олис худудлар рўйхати - бу ерда

Саволингизни: @yuristgamurojaat қолдиринг

@yuristlar_maslahati
17.0K views04:20
Ochish/sharhlash
2022-05-11 04:37:45 ХОРИЖДА ИШЛАЁТГАН ФУҚАРОЛАР ВА УЛАРНИНГ ОИЛА АЪЗОЛАРИГА МОДДИЙ ЁРДАМ БЕРИЛАДИ

Ушбу моддий ёрдамни 2022 йил 1 майдан бериш бошланди
.

Ҳар йили ҳоким ёрдамчилари ёзма тавсияномасига асосан:

боқувчиси хорижга меҳнат миграциясига чиқиб кетган ва “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатда бўлган оилаларга БҲМнинг 2 баравари (540 минг сўм) миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади;

меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатда бўлган ёки “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”дан бирига киритилган, ногиронлиги бўлган оила аъзоларига дори-дармон, ногиронлик аравачалари, эшитиш аппаратлари ва ортопедик маҳсулотлар харид қилиш учун БҲМнинг 5 баравари (1 млн 350 минг сўм) миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади;

меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг Ўзбекистонда улар билан бирга яшовчи пенсия ёшига етган ёки I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган оила аъзоларига касаба уюшмалари тизимидаги санаторий ва профилактик даволаниш муассасаларига бир марталик бепул йўлланма берилади.

Шунингдек, маҳаллалардаги ёшлар етакчиларининг ёзма тавсияномасига асосан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатда бўлган ёки “дафтарлар”дан бирига киритилган ҳамда меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг болаларига мавсумий фаолият юритадиган оромгоҳларга бепул йўлланмалар берилади.

Мурожаат учун: @murojaat_yuristga

@yurist_Shamsiddinov
14.6K views01:37
Ochish/sharhlash
2022-05-10 18:19:03 ВАСИЯТНОМАНИ БЕКОР ҚИЛСА БЎЛАДИМИ?

Она углига, мерос килиб ховли жойни утказган, ноториал тасдикланган, давлат кадастри хужжатлар угил номига килинган.
Угил онага карамай куйгани учун, она уй жойни кизларига мерос колдириши мумкинми

ЖАВОБ:

Фуқаролик кодексининг 1120-моддасига асосан фуқаронинг ўзига тегишли мол-мулкни ёки бу мол-мулкка нисбатан ҳуқуқини вафот этган тақдирда тасарруф этиш хусусидаги хоҳиш-иродаси васият деб эътироф қилинади.

Васиятнома шахсан тузилиши лозим. Васиятноманинг вакил орқали тузилишига йўл қўйилмайди.

ЭЪТИБОР БЕРИНГ. Мерос қолдирувчи васиятнома тузилганидан кейин уни истаган пайтда бекор қилиш ва ўзгартириш борасида эркин бўлиб, бунда бекор қилиш ёки ўзгартириш сабабларини кўрсатишга мажбур эмас.

Мерос қолдирувчи ўзи васиятномада меросхўр этиб тайинлаган шахсларга, ўз навбатида вафот этишлари эҳтимоли билан ўзларига васият қилинган мол-мулкни муайян тарзда тасарруф этиш хусусида кўрсатма бериш мажбуриятини юклашга ҳақли эмас.

Мазкур асосга кўра васиятномани бекор қилиб, қайтатдан уни расмийлаштириш мумкин.

Саволингизни:
@yuristgamurojaat ga қолдиринг

@yuristlar_maslahati
16.0K views15:19
Ochish/sharhlash
2022-05-10 09:19:19 #Бизнес
Харидор чекни олмаса, тадбиркор жарима тўлайдими?

Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда тадбиркорлар томонидан бир турдаги шикоятлар кўпайди, яъни улар чекни беради, аммо харидор қасддан, атайлаб чекни олишдан бош тортади ва кўчага чиқиб, "менга чек бермади", деб солиққа хабар қилади. Бошқача айтганда туҳматчилар кўпайгани, бунақа ёлғон хабарлар ортидан тадбиркорлар жарима тўлаётгани айтилмоқда.

Хўш, аслида вазият қандай?

Солиқ қўмитаси қандай ҳолларда тадбиркор жаримага тортилишини тушунтирувчи ролик тайёрлаган. Видеодан кўриниб турибдики, агар тадбиркор ҳақиқатда чек берса, харидор ўша чекни олган ёки олишдан бош тортганидан қатъи назар, ЖАРИМАГА ТОРТИЛМАЙДИ. Чунки чиқарилган чек базада сақланиб қолади ва исталган пайти буни исботлаш мумкин. Пастдаги видеони кўрсангиз, жараён янада тушунарли бўлади. Битта тадбиркорни жарима тортиш учун 3 босқичли қайта-қайта текширув ўтказилади, ҳеч ким ўзидан-ўзи битта ёлғон қўнғироққа ишониб, жаримага тортмайди, дейилади ДСҚ хабарида.

Унутманг: жарима чек чиқарилмагани учун қўлланилади, харидор чекни олмагани учун эмас. Бу оддий мантиқ.

Бундан ташқари бугунги кунда деярли ҳар бир савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталарида камералар ўрнатилган, шу сабабли тадбиркор ўзининг ҳақлигини жуда осон исботлаб бера олади.

Демак, хулоса шундаки, тадбиркорлар ростдан қонунларга бўйсуниб, чек бериб, солиқлардан қочмасдан ҳалол ишлаётган бўлса, бунақа ёлғончилардан сира қўрқмаса ҳам бўлади. Мабодо 1-2 та ҳолатларда ноҳақ айбланган бўлса, унда бемалол тегишли суд тартибида буни бекор қилиш мумкин.

ТАКЛИФ: агар айрим виждонсиз харидорлар чекни атайлаб олмасдан, ёлғон хабар бераётган бўлса, унда видеоёзувлар буни исботлаган тақдирда, ўша харидорларни туҳмат қилиш моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортиш керак. Калтак фақат тадбиркор бошида эмас, ёлғончи харидор бошида ҳам синиш керак. Ўйин қоидалари икки томонга тенг бўлсин.

Аммо шу ўринда яна бошқа гап. Юртимизда бунақа ёлғон хабар берувчи виждонсиз харидорлар сони чек бермасдан, ноқонуний савдо қиладиган тадбиркорлар сонидан юз баробар, балки минг баробарга кам. Балки юз минг баробаргадир, ким билсин. Яъни чек бермаслик ва солиқдан қочиш муаммоси аслида жуда катта. Лекин бу пул учун ёлғон хабар бериш, кимгадир туҳмат қилишни оқламайди.

Яна бир гап: тадбиркорларнинг мурожаатларида онлайн назорат касса машиналарининг яхши ишламаслиги, тез-тез техник носозлик юзага келиши, шу сабабли ҳам кўпинча ўзларига боғлиқ бўлмаган ҳолатда харидорга чек бера олишмаётгани, бундан ташқари ушбу онлайн-НКМ нархи асл таннархидан анча қимматга сотилиши, касса машиналари учун монополия ўрнатилгани, тадбиркорлар фақат битта жойдан сотиб олишга мажбурлиги ҳақида ҳам мурожаатлар кўп. Вазият тўлақонли холисона ўрганилиши учун Солиқ қўмитаси масаланинг шу томонига ҳам изоҳ бериши мақсадга мувофиқ бўларди.

Xushnudbek

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
17.0K viewsedited  06:19
Ochish/sharhlash
2022-05-10 07:01:55 ШАРТНОМА ТУЗИШГА МАЖБУРМАНМИ?

Фермер хужалигини бошкараман. Бошка ташкилот ва хужаликлар билан шартнома тузишда ,
босим утказиб, тулдирилмаган шартномаларни имзо куйдириб мухр бостириб олишмокчи булиш холатлари бор. Нима килиш керак.

ЖАВОБ:
Фуқаролик кодексининг 354-моддасига асосан фуқаролар ва юридик шахслар шартнома тузишда эркиндирлар. Шартнома тузишга мажбур қилишга йўл қўйилмайди, шартнома тузиш бурчи ушбу Кодексда, бошқа қонунда ёки олинган мажбуриятда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Мазкур қоида "Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида"ги Олий Суд пленум қарорингнинг 2-бандида ҳам мустаҳкамланган.

Бундан ташқари сизни бошқа тадбиркорлик субъекти билан шартнома тузишга мажурлаши "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги қонуннинг хўжалик шартномаларини тузишнинг эркинлиги принспига мутлақо зид ҳисобланади.

Фуқаролик кодексининг 123-моддасига асосан Алдаш, зўрлик, қўрқитиш, бир тараф вакилининг иккинчи тараф билан ёмон ниятда келишиши таъсирида тузилган битим, шунингдек фуқаро оғир ҳолатлар юз бериши туфайли ўзи учун ўта ноқулай шартлар билан тузишга мажбур бўлган, иккинчи тараф эса бундан фойдаланиб қолган битим (асоратли битим) жабрланувчининг даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.

Мазкур асосга кўра сиз, аввало, шартнома шартларига рози бўлмасангиз шартнома тузишга мажбур эмассиз. Агар тузган тақдирингизда ҳам мажбурлаб тузилган шартнома ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Бунинг учун фуқаролик судига даъво ариза билан мурожаат қилишингиз лозим.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
15.5K views04:01
Ochish/sharhlash
2022-05-10 06:17:26
YURIST MASLAHATI сизга ўз хизматларини таклиф этади:

- сизни қийнаётган исталган ҳуқуқий мавзудаги саволларга масофадан туриб жавоб бериш;

- телефон орқали маслаҳат бериш;

- тегишли ташкилотларга, жумладан, судларга ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини тайёрлаб бериш;

- корхонангизнинг ички ҳужжатларини ишлаб чиқиш;

- шартнома лойиҳаларини тайёрлаш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш
ҳамда бошқа хизматлар.

Сизга малакали юристлар ҳизмати керакми, унда ҳозироқ биз билан боғланинг

Юрист билан боғланиш
15.3K views03:17
Ochish/sharhlash
2022-05-09 18:08:12 ЙПХ ХОДИМИ «СИЗ» ДЕБ МУРОЖААТ ҚИЛИШИ ШАРТ

ЙПХ ходими ўз хизмат вазифаларини бажаришда ҳар қандай вазиятда йўл ҳаракати қатнашчилари билан вазмин, хушмуомала, одобли ва эътиборли бўлиш, уларга ҳурмат билан ҳамда «Сиз» деб мурожаат қилиш, йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатларда муомала маданияти ва қонунийликка риоя қилишга мажбур.

Асос: Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 14-банди

Саволингизни: @yuristgamurojaat қолдиринг

@yuristlar_maslahati
64.4K views15:08
Ochish/sharhlash
2022-05-09 18:05:59
«САОДАТ АСРИ ҚИССАЛАРИ» асари янгича, совғабоп кўринишда нашр қилинди. 1, 2, 3, 4 китоб (қутида)

Аҳмад Лутфий Қозончининг
ушбу асари тўла ҳолида Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилишларидан то вафотларига қадар
муборак ҳаётларидан ҳикоя қилади. Муаллиф аниқ тарихий воқеа-ҳодисаларни ўзига хос бадиий йўсинда акс эттирган ва натижада у ғоят ўқишли чиққан.

Вақтни бой берманг. Ҳозироқ буюртма беринг!


БУЮРТМА ҚИЛИШ

ЎЗБЕКИСТОН БЎЙЛАБ ЕТКАЗИБ БЕРИШ БЕПУЛ
16.0K viewsedited  15:05
Ochish/sharhlash
2022-05-09 16:38:34 #Бизнес

ЯТТлар Товарларни сотишдан олинган тушуми календарь йил давомида 1 миллиард сўмдан ошганда солиқлар ва мажбурий тўловларни юридик шахслар учун назарда тутилган тартибда тўлайди.

Бунда ЯТТлар томонидан даромадларни ва товар операцияларини ҳисобга олиш регистрлари ҳамда товар чеклари китобчаси юритилади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat қолдиринг

@yuristlar_maslahati
15.5K views13:38
Ochish/sharhlash