Get Mystery Box with random crypto!

YURIST MASLAHATI

Telegram kanalining logotibi yuristlar_maslahati — YURIST MASLAHATI
Kanaldagi mavzular:
Бизнес
Kanal manzili: @yuristlar_maslahati
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 326.61K
Kanalning ta’rifi

Мурожаат учун: @yuristgamurojaat
Фаолиятимиз 2021 йилда Адлия вазирлиги томонидан эътироф этилган.
Канал № 0003337171-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритади.

Ratings & Reviews

1.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

2


Oxirgi xabar 220

2022-08-30 16:01:38 Мустақиллик байрамида ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун дам олишади

Яқинлашаётган давлат мустақиллиги байрами муносабати билан ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун дам олади.

Бунда:

1 сентябрь
— Мустақиллик байрами;

2 сентябрь — жума, иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;

3 сентябрь — шанба, олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун Фармонга асосан қўшимча дам олиш куни;

4 сентябрь — якшанба, барча учун одатдаги дам олиш куни.

5 сентябрь барча учун иш куни. Мактаб, лицей, коллеж ва техникумлар ўқувчилари, шунингдек ОТМ талабалари учун ҳам 5 сентябр — душанбадан дарслар бошланишини айтгандик.

Эртага, 31 август - чоршанба куни барча учун иш куни бўлади.

@yuristlar_maslahati
17.4K viewsedited  13:01
Ochish/sharhlash
2022-08-30 13:25:02 #Бизнес

МЧЖнинг таъсис ҳужжатлари

Жамиятнинг таъсис шартномаси ва устави жамият таъсис ҳужжатлари деб ҳисобланади.

Агар жамият бир шахс томонидан таъсис этилса, шу шахс тасдиқлаган устав жамиятнинг таъсис ҳужжати ҳисобланади. Жамият иштирокчиларининг сони икки ва ундан ортиқ кишига кўпайса, улар ўртасида таъсис шартномаси тузилиши керак.

@yuristlar_maslahati
15.5K views10:25
Ochish/sharhlash
2022-08-30 13:19:52
Президентлар ишлатадиган телефон

Тоғли ҳудудларда аълоқа сифатини умуман туширмайди.
Иккинчи телефон сифатида ишлатмоқчи бўлганлар кўпчиликни ташкил қилса керак.

Ҳамма билган "Samsung Gusto" телефонининг янги модели.

• GSM 2 та сим-карта тушади.
• Камераси 2 МП.
• Қулоқчин ва зарядкаси бор.
• Сифати жуда яхши.
• Батарейкаси 22H/1000mAh.
• Жуда ихчам телефон.

Эски нархи 467.000 сўм
Ҳозирги нархи: 347.000 сўм

Буюртма бериш:
https://100k.uz/oqim/139613
https://100k.uz/oqim/139613

Агар буюртма бермоқчи бўлсангиз сайтга кириб телефон номерингизни ёзинг! Мутахассис қўнғироқ қилади.

ЕТКАЗИБ БЕРИШ БЕПУЛ!
Тўловни маҳсулотни қабул қилиб олганда қиласиз.
15.7K views10:19
Ochish/sharhlash
2022-08-30 11:30:54 Пенсия ва нафақа тўловларини нақд пулсиз (банк карта) шаклда олувчи фуқароларнинг жорий йил сентябрь ойи учун пенсия ва нафақалари 2022 йил 1 сентябрга қадар уларнинг банк карталарига юклаб берилади.

Пенсия ва нафақа тўловларини нақд шаклда олувчи фуқароларга жорий йилнинг 5 сентябридан бошлаб тасдиқланган графиклар асосида тўловлар бошланади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat қолдиринг

@yuristlar_maslahati
18.4K viewsedited  08:30
Ochish/sharhlash
2022-08-30 08:38:15 #Бизнес_суд_амалиёти

ПЕНЯ ШАРТНОМА БЎЙИЧА УНДИРИЛАДИМИ ЁКИ ҚОНУН БЎЙИЧА

Тошкент шаҳар иқтисодий судига даъвогар «U____stroy» масъулияти чекланган жамияти мурожаат қилиб, даъво аризасида «U____stroy» масъулияти чекланган жамияти (Сотувчи) ва жавобгар «Me_____falt» масъулияти чекланган жамияти (Сотиб олувчи) ўртасида 1.02.2020 йилда 11-Ж/2-сонли шартнома тузилганлиги, шартномага мувофиқ сотувчи сотиб олувчига 216 000 000 сўмлик маҳсулот етказиб бериш мажбуриятини олганлиги, сотувчи томонидан сотиб олувчига 470 952 007,76 сўмлик маҳсулот етказиб берганлиги, сотиб олувчи томонидан сотувчига етказиб берилган маҳсулотлар учун 340 000 000 сўм тўлаб берилганлиги, етказиб берилган маҳсулотлар ҳақи тўлиқ тўлаб берилмаслиги натижасида 14.03.2022 йил ҳолатига сотиб олувчининг сотувчи олдида 130 952 007,76 сўм қарздорлиги юзага келганлиги, сотувчи томонидан сотиб олувчига қарздорликни тўлаб бериш юзасидан огоҳлантириш хати юборилганлиги, сотиб олувчи томонидан мавжуд қарздорлик тўлаб берилмаганлиги, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 32 моддасига асосан 94 285 440 сўм пеня ҳисобланганлиги, тўловдан бош тортганлиги учун 22 262 841 сўм жарима ҳисобланганлиги баён қилиниб, жавобгар «Me___falt» масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар «U____stroy» масъулияти чекланган жамияти фойдасига 130 952 007 сўм асосий карз, 94 285 440 сўм пеня, 22 262 841 сўм жаримани ундиришни сўраган.

Ишдаги ҳужжатлари, ҳолатлардан маълум бўлишича, «U____stroy» масъулияти чекланган жамияти (Сотувчи) ва жавобгар «Me___falt» масъулияти чекланган жамияти (Сотиб олувчи) ўртасида 1.02.2020 йилда 11-Ж/2-сонли шартнома тузилган.

Шартноманинг 1.1-бандига мувофиқ сотувчи сотиб олувчига 216 000 000 сўмлик маҳсулот (Песок мытый, Шебень строительный) етказиб бериш мажбуриятини олган, ўз навбатида сотиб олувчи етказиб берилган маҳсулот учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Сотувчи томонидан сотиб олувчига 470 952 007,76 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилган бўлиб, етказиб берилган маҳсулотлар сотиб олувчи томонидан счёт-фактура асосида қабул қилиб олинган. Сотиб олувчининг сотувчи олдида 13.05.2022 йил ҳолатига 130 952 007,76 сўм қарздорлиги юзага келган бўлиб, сотиб олувчи томонидан мазкур қарздорлик тўлаб берилмаган.

“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонуннинг 32-моддасига асосан етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлаши белгиланган.

Даъво аризасида
94 285 440 сўм пеня ҳисобланган бўлиб, сотиб олувчи
томонидан 130 952 007 сўмни тўлаш кечиктирилган, тўлов кечиктирилган сумманинг 50 фоизи 65 476 003 сўмни ташкил этганлигини инобатга олган ҳолда 65 476 003 сўмдан ошмаган миқдорда пеня ҳисобланиши лозим бўлсада, бироқ, даъвогарнинг даъво аризасида 28 809 437 сўм пеня асоссиз ҳисобланган.

Шунингдек суд, Даъвогар вакили томонидан сотиб олувчининг тўлов талабномаси акцептини асоссиз равишда бутунлай ёки қисман рад этганлиги, тўловни тўлашдан бош тортганлигини тасдиқловчи далиллар тақдим этилмаганлҳлиги сабабли даъвонинг 22 262 841 сўм жаримани ундириш қисмини қаноатлантиришни рад этди.

Бундан ташқари, суд қарздор ва кредиторнинг манфаатларини инобатга олиб, ундирилиши лозим бўлган 65 476 003 сўм пеняни 13 095 200 сўмга камайтиришни лозим деб ҳисоблади.

Суд иш ҳужжатларини ўрганиб даъвогар фойдасига 130 952 007 сўм асосий қарз, 13 095 200 сўм пеняни ундиришни, даъвонинг 81 190 240 сўм пеня ва 22 262 841 сўм жаримани ундириш қисмини қаноатлантиришни рад этди.

Саволингизни:
@yuristgamurojaat қолдиринг

@yuristlar_maslahati
16.6K viewsedited  05:38
Ochish/sharhlash
2022-08-30 07:40:02 Адолат масканида адолатсизлик бўлаётганга ўхшайди

Бизга келаётган хабарларга кўра Судьялар олий мактабининг судьялик лавозимларига номзодларга суҳбат босқичида адолатсизлик қилинган кўринади.

Обуначимиз айтишича, у тест ва иншодан жуда яхши натижа қайд этган.

Унга Судялик касбини нима учун танлагансиз ва қонун нима, қонун нормасига ким шарҳ беради саволлари тушган. У саволларга аниқ ва лўнда жавоб берган. Бундан ташқари, комиссия аъзолари томонидан берилган қўшимча саволларга ҳам жавоб берган.

100 баллик баҳолаш тизимида ҳар бир саволга 50 баллдан бериладиган бўлса, унга қўйилган умумий 32 баллдан мутлақо норози эканини ёзмоқда.

Номзод, ўз билимига ва амалий тажрибасига ҳамда берилган саволларга асосли жавоб берганига 100 фоиз ишончи комил бўлиб, ҳаттоки, агар суҳбат видеога сақланган бўлса апелляция комиссияси қайта кўрсин деяпти.

Апелляция бериш тартибини аниқлаш мақсадида
google тоға ва мактаб телеграм каналини ҳам титиб чиқдим. Мактаб Қабул комиссияси (55 501 01 99) ҳам қўнғироқларга жавоб бермаяпти.

Ёки Конституциянинг 35-моддаси бўлажак судьяларга тегишли эмасми?!

Агар номзоднинг бизга берган маълумотлари ҳаққоний бўлса, аҳвол анча мураккабга ўхшайди.

Хуллас, кимдир бу масалага жиддий қарамаса бўлмайдиганга ўхшамоқда.

@yuristlar_maslahati
17.0K viewsedited  04:40
Ochish/sharhlash
2022-08-30 06:00:02 МАЛАКАЛИ ПЕДАГОГ КАДРЛАР ВА ИЛҒОР ХОДИМЛАРГА
5 060 000 СЎМ МИҚДОРИДА ПУЛ МУКОФОТИ БЕРИЛАДИ

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 425-сон қарори билан тасдиқланган “Халқ таълими вазирининг жамғармаси тўғрисида”ги Низомнинг 10 бандига асосан бир марталик пул мукофотини олиш ҳуқуқига эга бўлган илғор ходимлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири томонидан тасдиқланади.

Бунда илғор ходимлар тўғрисидаги маълумотлар Ишчи гуруҳ томонидан шакллантирилади ва Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирига тақдим этилади.

Низмонинг 11 бандига кўра бир марталик пул мукофоти меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5,5 баравари миқдорида тўланади.

Бугунги кунда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 920 000 сўмни ташкил этади.

Саволингизни:
@yuristgamurojaat ga қолдиринг

Батафсил

@yuristlar_maslahati
25.3K views03:00
Ochish/sharhlash
2022-08-29 18:45:39 ЙПХ ХОДИМИ «СИЗ» ДЕБ МУРОЖААТ ҚИЛИШИ ШАРТ

ЙПХ ходими ўз хизмат вазифаларини бажаришда ҳар қандай вазиятда йўл ҳаракати қатнашчилари билан вазмин, хушмуомала, одобли ва эътиборли бўлиш, уларга ҳурмат билан ҳамда «Сиз» деб мурожаат қилиш, йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатларда муомала маданияти ва қонунийликка риоя қилишга мажбур.

Асос: Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 14-банди

Саволингизни: @yuristgamurojaat қолдиринг

@yuristlar_maslahati
24.5K views15:45
Ochish/sharhlash
2022-08-29 18:31:34 СИЗЛАРНИ @SBERKASSAUZ КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШИНГИЗНИ ТАВСИЯ ҚИЛАМИЗ!

UzAutoMotors автомашиналари нархи, расмий даромад олмайдиганлар учун, бошланғич тўловсиз, бирламчи ҳамда иккиламчи бозорга автокредитлар БУ ЕРДА

Уй-жой қуриш ва таъмирлаш учун кредитлар рўйхати БУ ЕРДА

Кафилсиз, гаровсиз ва мақсадсиз бериладиган микроқарзлар ушбу ҳаволада

Нақд пулда бериладиган микроқарзлар рўйхати ШУ ҲАВОЛАДА кўрсатилган.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорларнинг айланма маблағларини тўлдириш учун бериладиган кредитлар рўйхати
БУ ЕРДА .

ФОИЗСИЗ таълим кредитлари ҳақида билиш учун БУ ЕРНИ босинг.

Ушбу каналда банк хизматлари, кредитлар ва омонатлар ҳақида ўзбек тилларда янгиликлар бериб борилади.

@sberkassakursbotКредит ва омонат калкульятори ҳамда тижорат банкларидаги ҳар кунлик янгиланган валюта курслари мавжуд.

Сиздa ҳам банк фаолияти билан боғлиқ саволларингиз бўлса @sberkassaguruhi'га йўллашингиз мумкин.

КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИШ @SBERKASSAUZ
21.4K views15:31
Ochish/sharhlash
2022-08-28 19:37:01
Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига мурожаат

Обуначимиз ёзмоқда:
Assalomu alaykum, O'zbekistonda inson huquqlari qanchalik himoyalangan ??? Man Navoiydanman Navoiy azot bizga yaqin ertalablari undan chiqadigan zaxarni hidlab yashashga majburmi biz? Xar ertalab amiakni sassiq xidi bizni uyg'otadi shunga kim chora kuroladiii???

Мурожаатни таҳрирсиз жойладик.

@yuristlar_maslahati
6.5K views16:37
Ochish/sharhlash