Get Mystery Box with random crypto!

МАЛАКА ОШИРИШГА БОРСАМ ИШ ҲАҚИМ САҚЛАНАДИМИ? Ассалому алайкум | YURIST MASLAHATI

МАЛАКА ОШИРИШГА БОРСАМ ИШ ҲАҚИМ САҚЛАНАДИМИ?

Ассалому алайкум. Мен НамДУ амалий математика ва информатика йуналишини тугатканман. Хозир (бу укув йилида) информатикадан дарс бераман. Математикадан малака оширган йилим 2015 апрел. Утган йилги карантин туфайли малака оширишга одам жуда купайиб кетган. Мен руйхатга ёзилганимга анча булган. Малака йулланма май ойига берилди. Май ойида математикадан малакага борсам иш хакким сакланадими?

ЖАВОБ:

Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 28-декабрдаги 1026-сон қарорига 3-илова билан тасдиқланган “Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасаларининг педагог ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тўғрисида”ги низомнинг 69-бандига асосан:

Буюртмага киритилган
малака ошириш курслари тингловчилари учун ўқишнинг барча даврида уларнинг асосий иш жойи бўйича эгаллаган лавозими ва ўртача иш ҳақи сақланиши ҳамда уларнинг ўқув юкламаси бошқа аъзолар ўртасида тақсимланиши белгиланган.

Малака йўлланмангиз май ойида келишини инобатга олсак сизнинг ўртача ойлик иш ҳақингиз малака ошириш даврида сақланади.

Саволингизни:
@yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati