Get Mystery Box with random crypto!

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан очиқликни таъмин | YURISTKADR

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан очиқликни таъминлаш соҳасида 2023 йил якунлари бўйича республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг 131 нафар матбуот котиби фаолияти баҳоланди.

Марказий ташкилотлардан бизнинг яқин ҳамкоримиз Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (АРГОС) ахборот хизмати энг юқори ўринни эгаллаган.

Бундан ташқари, вазирликлардан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, қўмиталардан Миллий олимпия қўмитаси, агентликлардан Ўзархив агентлиги, банклардан Бизнесни ривожлантириш банки, ҳокимликлардан эса Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизматлари юқори ўринда турибди.

Юқори ўринларни эгаллаган ахборот хизмати ходимларини ушбу натижалари учун алоҳида рағбатлантириш керак.

@yuristkadr