Get Mystery Box with random crypto!

10 ойлик боласи бор аёлни қисқартириш деб бўшатишибди. Бир ва | YURISTKADR

10 ойлик боласи бор аёлни қисқартириш деб бўшатишибди.

Бир вазирликнинг Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармаси раҳбари штат қисқартирилди деб, 10 ойлик боласи бор аёл ходимни ишдан бўшатиб юборибди.

Ваҳоланки, МК 409-моддасига асосан 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёлларни штат қисқариши муносабати билан ишдан бўшатиш таъқиқланган.

Ўша ташкилотнинг юристи ҳам, "кадровик" ҳам боласи 3 ёшга тўлмаган оналарни қисқартириш муносабати билан ишдан бўшатиш мумкин эмаслигини яхши билишига аминман. Чунки бу талаб ҳақида кунда-кунора гапирамиз ва бу қоидани ҳозирда деярли ҳамма билади. Бу буйруқни улар катта эҳтимол билан шошқалоқ раҳбарининг дағдағаси билан расмийлаштирган бўлса керак.

Бу қизимизни ишини олдик ва уни судда ҳимоя қиламиз, билиб турибсиз, бу ишни ютиб чиқиш имконимиз жуда катта.

Суд якунидан кейин, кейинги босқичда меҳнат инспекциясига мурожаат қилиб, қонунбузар раҳбарга тегишли жазо чораси қўлланилишига эришамиз, насиб.

Охирги пайтларда раҳбарлар нафақат қонунбузар, балки бешавқат ҳам бўлиб кетяпти, улар ходимларнинг хатто ёш болали аёллигига ҳам қараб ўтирмасдан, асоссиз равишда ишдан бўшатиб ташлаяпти. Бунинг оқибати ўзларига ёмон бўлади.

@yuristkadr